Ш. Пўлатов Низомий номидаги тдпу ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика, психология ва таълим технологияси‖ кафедраси доценти, п ф. н. Тақризчилар



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/144
Sana26.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#511334
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   144
Bog'liq
4.2-Маънавият-замдиректор

 
 
Ўқувчилар ўртасида маънавий таҳдидлар ва ―оммавий маданият‖ 
каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда синф раҳбарининг асосий 
вазифалари
Ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш
таълим-тарбия жараѐнини мазмунли ташкил этиш, бой маданий меросимиз, 
миллий одоб-ахлоқ меъѐрларини татбиқ этиш, ўқувчиларга шахс сифатида 
қараб ҳар томонлама камол топтириш, қобилиятли ва истеъдодли айниқса 
тарбияси оғир, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор ўқувчиларни аниқлаш, улар 
билан якка тартибда ишлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил орқали 
қизиқиши, имконияти ва қобилиятларини рўѐбга чиқаришда кўмаклашиш, 
ўқувчилар ўртасида ўзаро дўстона муносабатларни шакллантириш, меҳнатга 
ижодий муносабатни тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва 
рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган 
турли ҳуқуқбузарликлар ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш каби 
вазифалар бугунги кунда барча педагог ходимлар олдида турган долзарб 
масаладир. 
Юқорида қайд этилган вазифаларни бугунги куннинг талабидан келиб 
чиққан ҳолда амалга ошириш мақсадида соҳа мутахассислари томонидан
профилактик тадбирларни ташкил этиш йўриқномаси ишлаб чиқилди. 
Таълим муассасаларида мазкур йўриқномада белгиланган вазифаларни 
самарали ташкил этиш, амалга ошириш барчамизнинг, қолаверса соҳа 
мутахассисларининг олдида турган кечиктириб бўлмайдиган доимий вазифа 
ҳисобланади. Шуларни инобатга олиб, қуйидагилар асосида тизимли иш 
ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан: 
Таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан 
бири-синф раҳбари ҳисобланади. Унга, бириктирилган синф ўқувчиларининг 
амалда белгиланган таълим-тарбия олишларини ўқитувчилар, етакчи, 
психолог, тиббий ходим, ота-оналар, шунингдек таълим муассасаси 
раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, маҳалла, 
ҳуқуқ-тартибот идоралари, хомийлик ва васийлик комиссиялари, тегишли 
давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда 
ташкил этиш юклатилган. 


118 
Шундан келиб чиқиб, синф раҳбари томонидан янги ўқув йилининг 
бошидан бошлаб, ўқув йилининг якунига қадар лавозим вазифалари 
доирасида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар: 
1. Синфда ўқувчиларнинг ―Ижтимоий паспорти‖ни юритиш 
(ўқувчи ва 
унинг ота-онаси, оилавий шароити тўғрисида тўлиқ маълумот банки)
, ота-
оналар билан яқин алоқани ўрнатиш, фарзандлари тўғрисида ўзаро тезкор 
ахборот алмашишни йўлга қўйиш. 
2. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 
―Сўров‖ ўтказиш 
(мактабдаги фан, қизиқиши ҳамда МТТМларидаги
тўгарак ва спорт секцияларига жалб этиш)
, натижаси бўйича тўгаракларга 
жалб этиш, тўгарак раҳбарлари ва ота-оналар билан ўзаро ахборот алмашиш, 
доимий кузатувни йўлга қўйиш.
3. Ўқувчиларни мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига 
тўлиқ риоя қилишини таъминлаш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш. 
4. Ўқувчилар ўртасида ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, 
уларнинг онгига тенгдош-тенгдошга тамойилининг мазмун-моҳиятини
сингдириш, шунингдек, таълим муассасасаларида қолаверса кўча-куйда 
ўқувчилар томонидан таъқиқланган буюмлар (пичоқ, ханжар, пакки, бита, 
дубинка, бигиз, кастет, ўйин картаси ҳамда ўқувчиларнинг ҳаѐти, соғлигига 
таъсир этувчи кимѐвий ва пиротехник моддалар, махсус сачратгувчи газ, 
электр токи ўтказувчи жиҳозлар, маънавияти ва хулқига хавф солиши 
мумкин бўлган бошқа предметлар)ни олиб юрилиши мумкин эмаслиги 
ҳақида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш. 
5. Ўқувчиларнинг дарсларга тўлиқ ўқув қуроллари билан иштирокини 
таъминлаш, давоматни назорат қилиш, мониторинг юритиш. 
6. Ўқувчиларни ―Энг фаол ўқувчи‖ ва ―Энг фаол синф‖ 
номинацияларида ҳамда жамоат ишларида фаол иштирокини таъминлаш, 
мониторинг юритиш. 
8. Ўқувчилар ўртасида китобхонлик, соғлом турмуш тарзи ва ҳуқуқий 
саводхонликни тарғиб қилиш.
9. Синфда ҳамда хавф гуруҳи рўйҳатига олинган
ў
қувчилар билан 
амалга оширилаѐтган ишлар тўғрисида мактаб маъмуриятига ахборот бериб 
бориш. 
10. Маънавий-маърифий тадбирларда тўлиқ иштирокини таъминлаш. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish