ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
60
бирикмалар бўлади. Жадвал материалларидан кўриниб турибдики,
бактериялар ва дуккакли ўсимликлар таркибида оқсил моддалари кўп бўлиб,
дарахтсимон ўсимликларнинг ѐғочлик қисмида жуда кам. Аммо дарахтлар
таркибида углеводлар, лигнин ва ошловчи моддалар асосий роль ўйнайди.
Демак, тупроқдаги органик моддалар таркибининг мураккаблиги ва хилма-
хиллиги органик қолдиқларнинг турлича бўлишига ҳамда кейинчалик
ўзгариш шароитларига боғлиқ бўлади. Тупроқдаги органик моддалар
таркибида ўсимликлар, бактериялар ва замбуруғлар плазмаларидаги барча
бирикмалар, ҳамда уларнинг кейинчалик таъсирлашуви ва ўзгариши
(трансформацияси) дан ҳосил бўлган маҳсулотлар мавжуд. Буларга тупроқда
бир суткадан юз ва минг йиллар сақланадиган минглаб бирикмалар киради.
Тупроқдаги органик моддалар ўзининг табиати ва тупроқ пайдо бўлиш
жараѐнларидаги ролига кўра икки группага бўлинади.
Б и р и н ч и г р у п п а г а ўзига хос хусусиятга (специфик) эга
бўлмаган органик моддалар киради ва унинг таркибида органик кимѐда
маълум бўлган турли азот сақловчи ва азотсиз органик моддалар мавжуд. Бу
группага ўсимлик қолдиқларининг парчаланишидан ҳосил бўладиган
органик
маҳсулотлар,
микроб
таналари
ва
органик
қолдиқлар
парчаланишининг охирги маҳсулотлари синтезидан иборат моддалар киради.
Ана шу группа тупроқ органик моддаларининг 10-15 фоизини ташкил этади.
И к к и н ч и г р у п п а ўзига хос хусусиятга эга бўлган органик
моддалар - тупроқ гумуси ѐки чириндисидан иборат. Гумус органик
моддалар синтезидан ҳосил бўлган юқори молекуляр бирикмадир ва
тупроқдаги органик моддаларнинг 85-90 фоизини ташкил этади. Органик
моддаларнинг парчаланиши натижасида нисбатан оддий моддалар,
синтезланганда эса жуда мураккаб бирикмалар ҳосил бўлади. Шундай қилиб,
ҳар қандай тупроқда бир вақтнинг ўзида икки жараѐн:
1. М и н е р а л л а н и ш - мураккаб органик бирикмаларнинг оддий
моддалар (СО
2
, Н
2
О, NH
3
, каби) гача парчаланиши ва
2. Г у м у с н и н г ҳосил бўлиши (гумификация) жараѐнлари рўй
беради.
3. Тупроққа тушадиган органик қолдиқлар, турли биокимѐвий ва физик-
кимѐвий жараѐнлар натижасида уларнинг асосий қисми охирги маҳсулотлар
(СО
2
, Н
2
О ва оддий тузлар) га қадар оксидланиб минераллашади, бир қисми
эса мураккаб ўзгаришларга учраб тупроқнинг ўзига хос гумусли
моддаларини ҳосил қилади. Бу жараѐнга г у м у с г а а й л а н и ш деб
аталади.
Гумус ҳосил бўлиш ҳақидаги ҳозирги асосий нуқтаи назар
(концепция)лар хақида тўхтаб ўтамиз.
а) К о н д е н с а т л а н и ш (п о л и м е р л а н и ш) н а т и ж а с и д а г у
м у с ҳ о с и л б ў л и ш к о н ц е п ц и я с и. Бу фаразия дастлаб А.Г.Трусов
томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик М.М.Кононова бошлиқ бир
группа олимлар ривожлантирди. Ана шу нуқта-назарга кўра гумус ҳосил
бўлишида оқсилларнинг парчаланишидан ҳосил бўлган перро - С
4
Н
5
N ва
бензол (С
6
Н
6
) каби мономерларнинг оксидланиш ва конденсатланишидан
Do'stlaringiz bilan baham: |