Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
56 
технологияларни танлашда ушбу хоссаларнинг юқорида санаб ўтилган 
параметрларини баҳолашни ҳамда уларнинг шаклланишида кўрсатилган 
омилларнинг ролини билиш зарур.
Тупроқлардан деҳқончиликда фойдаланишда унинг механик ва 
минералогик таркибларининг ўзгариши қийин бўлганлиги сабабли, уларнинг 
аҳамиятини тупроқнинг физикавий ва физик-механик хоссаларини 
бошқариш усулларини танлашда (турли механик таркибдаги тупроқларни 
уларнинг намлигига кўра ишлов беришнинг оптимал муддатларини 
танлашда, оғир тупроқларда ҳайдов ости горизонтларини юмшатишда ва 
бошқа) асосан уларнинг аҳамиятини ҳисобга олиш зарур. Тупроқнинг 
намлиги, структураси, гумусланиш даражаси ва алмашинадиган катионлар 
таркиби каби турли даражада тартибга солинадиган омиллар физикавий ва 
физик-механик хоссаларнинг барча комплексига ҳар томонлама ижобий 
таъсир этади. Тупроқнинг намлик ҳолатига кўра унга ишлов бериш муддати 
ва усулларини танлаш, тупроқ структура ҳолатини яхшилашда амалга 
ошириладиган тадбирлар (кўп йиллик ўтлар экиш, ишлов беришни 
минималлаштириш, органик ўғитлар бериш, сидерат экинлар экиш ва 
бошқалар) ни амалга ошириш, тупроқ гумусини ошириш тупроқнинг 
физикавий ва физик-механик хоссаларини энг яхши параметрларини 
яратишга имкон туғдиради. 
Нордон тупроқларни оҳаклаш ва ишқорли тупроқларни гипслаш, 
сингдирилган асослар таркибини ўзгартириш билан бирга физик ва физик-
механик хоссаларнинг бутун комплексининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлади. 
Тупроқнинг физик хоссалари, энг аввало, зичлиги, ғоваклиги, солиштирма 
қаршилиги каби хоссаларининг шаклланишида тупроққа қишлоқ хўжалик 
техникасининг таъсири алоҳида аҳамиятга эга. Оғир техника (оғир трактор, 
комбайн ва бошқа машиналар), тупроқнинг 50-80 см ва ундан ҳам кўпроқ 
чуқурликгача ва айниқса ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларининг кучли 
зичланишига сабаб бўлади. 
Шунинг учун тупроқ зичланишига таъсир этиши жиҳатидан машина-
трактор парклари таркибига қаттиқ талаб қўйиш, деҳқончиликда ишлов 
беришни минималлаштирадиган технологияларни жорий этиш, тупроқ 
зичланишига қарши курашда фаол усуллардан фойдаланиш (чуқур юмшатиш 
ва бошқалар) тупроқнинг қулай физикавий ва физик-механик хоссаларини 
вужудга келтиришда муҳим аҳамиятга эга. 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish