5.1.Тупроқ коллоидлари, унинг пайдо бўлиши ва таркиби,тупроқ
коллоидларининг тузилиши,тупроқ коллоидларининг ҳолатлари.
Тупроқ пайдо бўлиш жараѐнлари натижасида турли тоғ жинслари,
минераллар ва органик моддаларнинг тўхтовсиз майдаланиши ва
парчаланиши юзага келади, ҳамда тупроқ таркибида зарралар аралашмаси-
дисперс система
ҳосил бўлади. Дисперс системадаги ўлчами 0,2 дан 0,001 μ
(микрон) гача бўлган заррачаларга тупроқ коллоидлари дейилади. Уларнинг
миқдори ҳар хил бўлиб, тупроқ массасига нисбатан 1-2 дан 30-40 фоизгача
ўзгариб туради.
Тупроқ коллоидлари ҳам бошқа барча коллоидлар сингари
хоссаларга эга бўлса-да, айрим хусусиятлари жумладан, уларни ташкил
этувчи моддаларнинг сифат таркиби билан фарқ қилади. Одатда заррачалар
ўлчами 1 микрондан кичик бўлганда коллоид хоссаси рўй беради. Шунинг
учун коллоидларга қадарли фракциялар (1-0,2μ) ҳам ажратилади. Коллоидлар
хоссасига эга бўлган барча заррачалар йиғиндисига т у п р о қ н и н г к о л л
о и д к о м п л е к с и ѐки К.К.Гедройц бўйича т у п р о қ н и н г с и н г д и р
и ш к о м п л е к с и (ТСК) дейилади.
Таянч иборалар:
тупроқ коллоидлари, сингдириш, катионлар,
сингдириш сиғими, унумдорлик, сингдириш комплекси
ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
69
Тупроқнинг сингдириш комплекси жумладан коллоидлар тупроқда
кечадиган моддаларнинг сингдириши ва алмашиниши каби жараѐнларида
бевосита иштирок этади. Тупроқнинг турли қаттиқ, суюқ ва газсимон
моддаларни
ўзида
сингдириши
ѐки
коллоидлар
юзасида
улар
концентрациясини ошириш хоссасига т у п р о қ н и н г с и н г д и р и ш қ о
б и л и я т и дейилади.
Тупроқнинг эритмадан баъзи моддаларни ўзида сингдириб қолиш
қобилияти узоқ ўтмишдан маълум. Юнон олими Аристотель (эрамизгача 384-
322 й) ва ХVI асрда Бэкон Бербери шўр сувни тупроқ қатламлари орқали
ўтказиб, чучук сув олиш тажрибаларини ўтказади.
Англиялик олимлар Томпсон ва Спенс 1845 йилда дастлабки
лаборатория тадқиқотларида тупроқда алмашиниш қобилиятига эга бўлган
асослар борлиги кўрсатиб ўтилди. Англиялик олим Д.Т.Уэй тупроқ
эритмадаги бирикмаларни туз ҳолида эмас, балки тузларнинг асосларинигина
сингдиради; тупроқ билан эритма орасидаги алмашиниш реакцияси жуда тез-
дарҳол ва эквивалент миқдорида бўлади. Агар эритмада эркин ҳолдаги
ишқорлар (NaOH, KOH каби) бўлса, улар тупроқда тўлиқ сингдирилади
(адсорбиланади) деган хулосаларга келди.
В.В.Докучаев, П.А.Костичев, А.Н.Сабанинлар ўз тадқиқотларида
тупроқнинг сингдириш қобилиятини ўрганишга алоҳида эътибор бердилар.
Айниқса тупроқ коллоидлари ва сингдириш қобилиятини ўрганиш борасида
жаҳон миқѐсидаги янгиликлар билан бойитган олим К.К.Гедройцнинг
хизматлари алоҳида аҳамиятга эга. Кўп йиллик илмий-тадқиқод ишларининг
натижалари академик К.К.Гедройцнинг «Тупроқнинг сингдириш қобиляти
ҳақида таълимот» (1922) асарида босилиб чиқди.
Тупроқнинг сингдириш қобилияти ҳақидаги таълимотни кейинчалик
янада ривожланишида Г.Вигнер, С.Матсон, Е.Н.Гапон (20-30 йилларда) ва
сўнгра А.Н.Соколовский, Н.П.Ремезев, А.ф.Тюлин, И.Н.Антипов-Каратаев,
С.Н.Алѐшин, Н.И.Горбунов, Ф.Келли ва бошқаларнинг хизматлари катта
бўлди.
Тупроқнинг сингдириш жараѐнларида коллоидлар асосий аҳамиятга эга.
Тупроқ коллоидлари асосан икки йўл: йирик зарраларнинг механик ва
кимѐвий нураб, майдаланиши ҳамда молекулалар ва ионларнинг кимѐвий,
физикавий йўллар билан бирикиши (конденсацияси) натижасида ҳосил
бўлади.
Таркибига кўра тупроқ коллоидлари
минерал, органик
ва улар
комплексидан иборат
органик-минерал
группаларга бўлинади. Тупроқ
коллоидларининг характерли хусусияти улар солиштирма юзаси : (яъни
маълум масса ѐки ҳажмдаги тупроқ заррачаларининг юзаси м
2
ѐки см
2
ҳисобида) нинг катта бўлиши ва шунга кўра сатҳий энергиясининг юқори
бўлишидир. Буни тасаввур этиш учун 1 см
3
ҳажмдаги қаттиқ жисмни ташкил
этувчи барча кублар юзаси майдонини ҳисоблашдан олинган қуйидаги
рақамларни келтириш кифоя
Do'stlaringiz bilan baham: |