Тупроқшунослик асослари


Россияда ва чет элда генетик тупроқшунослик фанининг



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

1.3. Россияда ва чет элда генетик тупроқшунослик фанининг 
ахамияти. 
Тупроқшунослик илмий фан сифатида фақат ХVIII-ХIХ аср бошларида 
ривожлана бошлади. Бу даврда Европада феодализмнинг капитализм билан 
алмашиниши туфайли шаҳар аҳолиси кўпайиб, саноат ҳам тараққий эта 
бошлаган эди. Натижада аҳоли учун озиқ-овқат ва саноат учун хом-ашѐ 
ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурияти туғилди. Шунинг учун ҳам тупроқ 
унумдорлигини яхшилаш, экинлар ҳосилдорлигини кўпайтириш масалалари 
кўплаб олимлар ва қишлоқ хўжалик амалиѐтчиларини қизиқтира бошлади. 
Аммо бунга қадар ҳам олимлар ўсимликларнинг озиқланиш манбаларини 
ўрганишга эътибор берганлар.


ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
27 
1563 йилда француз табиатшуноси Бернар Палисснинг "Қишлоқ 
хўжалигида турли тузлар тўғрисида" трактатасида тупроқ ўсимликларни 
минерал озиқ моддалар билан таъминловчи асосий манба эканлиги ҳақида 
фикрлар баѐн этилган. ХIХ аср бошларида эса немис олими Альберт Тэер 
ўсимликларнинг "гумус билан озиқланиши" фикрини олға суради. Бу 
назарияга кўра, тупроқ унумдорлигини белгилайдиган асосий омил - тупроқ 
чириндиси хисобланади.
Немис олими Юстус Либих гумус назариясига кескин қарши чиқиб, 
ўзининг ўсимликларни минерал моддалар билан озиқланиш назариясини олға 
сурди.
Рус тупроқшуносларининг катта хизматлари натижасида юзага келган 
илмий тупроқшунослик фани нафақат Ғарбий Европа, балки жаҳоннинг 
бошқа барча мамлакатларида ҳам унинг ривожланишига катта таъсир 
кўрсатди. 1725 йилда барпо этилган фанлар Академиясида Россиянинг 
табиий бойликлари, жумладан, тупроқларни ўрганиш бўйича кўплаб 
экспедициялар ташкил этилди. Бунда улуғ рус олими М.В.Ломоносов (1711-
1765) нинг хизматлари ниҳоятда катта бўлди. Ломоносовнинг 1763 йилда 
босилиб чиққан, "Ер қатламлари ҳақида"ги классик асари тупроқшунослик 
фанининг шаклланишида муҳим роль ўйнади. 
Тупроқ ҳақидаги илмий фан 
асосчиси 

буюк 
рус 
олими 
В.В.Докучаев 
(1846-1903) 
ҳисобланади. 
Америкалик 
машҳур 
тупроқшунос 
К.Ф.Марбут 
(1936), 
В.В.Докучаевнинг 
тупроқшунослик 
тарихидаги ролини алоҳида таъкидлаб, 
уни 
К.Линнейнинг 
биология 
ва 
И.Лацельнинг 
геология 
тарихига 
қўшган ҳиссасига тенглаштирган эди. 
В.В.Докучаев 
тупроқшуносликнинг 
асосий 
йўналишларини ишлаб чиқди ва 
тупроқ ҳакидаги илмий тушунчани 
тавсия этди. Докучаев таълимотига 
кўра тупроқлар ҳозир бутун ер юзи иқлимининг ўзгаришига қараб, бир-
биридан фарқланадиган текислик зоналарига ажратилган. Олим бутун ер 
юзини қутб, шимолий ўрмон, дашт, чўл ва субтропик зоналардан иборат 
бешта табиий зонага ажратиб, бу зоналарнинг ҳаммасини батафсил 
таърифлаб беради. Докучаев ҳар бир тупроқнинг ҳосил бўлиши табиий 
зоналардаги иқлимга, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига, тупроқ пайдо 
қилувчи жинсларга, жойнинг рельефи ва ѐшига боғлиқ эканлигини 
исботлади. Ана шунга кўра чўл зонасида (Ўрта Осиѐнинг асосий қисми шу 
зонага киради) сариқ ва оқиш (ҳозирги бўз) тупроқлар ривожланади деб 
кўрсатди. Кейинчалик Кавказ тоғлари тупроқларини ўрганиш жараѐнларида 
тупроқларнинг вертикал зоналлик бўйича тарқалиш қонунини баѐн этди. 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish