Тупроқшунослик асослари


минерал  ҳамда  органик



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

минерал 
ҳамда 
органик
моддалардан иборатдир. Тупроқнинг минерал қисми қуруқликнинг юза 
қатламидаги тоғ жинсларининг нураши натижасида пайдо бўлади. Ернинг 
қаттиқ қобиғи - Литосфера ҳар хил минерал ва магматик (зич-кристал), 
чўкинди ва метаморфик тоғ жинслардан ташкил топган.Минераллар 
табиатда кварц (Si0
2
) ва кальций карбонат (СаСО
3
) сингари қаттиқ, нефть 

n
Н
n
), сув (Н
2
О) каби суюқ ҳамда карбонат ангидрид (CO
2
) сингари газ 
ҳолида учрайди. Минерал жинслар турли мураккаб жараѐнлар натижасида 
пайдо бўлади. Уларнинг кўпчилиги узоқ муддат давом этган, геокимѐвий 
жараѐнлар натижасида пайдо бўлиб, улар анорганик минерал жинслар, 
биокимѐвий жараѐнлар натижасида пайдо бўлганлари эса органик-минерал 
жинслар ѐки биолитлар (биос-ҳаѐт, литос-тош демакдир) дейилади. 


ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
23 
Минераллар ва тоғ жинслари тупроқ она жинсининг манбаидир.
Ер қаърида ѐки устида табиий кимѐвий реакция натижасида пайдо бўлган 
ва маълум даражада доимий кимѐвий таркибга, ички тузилишга (структурага) 
ва ташқи белгиларга эга бўлган табиий кимѐвий бирикмалар ва соф 
элементлар 
минерал 
деб аталади.
Демак, ер қобиғида учрайдиган минераллар ўзининг кимѐвий таркиби ва 
физикавий хоссалари жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, кварц 
(SiO
2
), ортоклаз (К
2
Аl
2
Si
6
О
16
), доломит (СаМg (СО
3
)
2
), альбит (Na
2
Аl
2
Si
6
O
16
), 
анортит (СаАl
2
Si
2
O
8
), мусковит (КН
2
Аl

(SiОН)
3
) нинг ҳар қайси алоҳида 
минералдир. 
Минерал мураккаб ҳар хил геохимиявий ва биохимиявий процесслар 
натижасида шаклланган литосферада пайдо бўладиган табиий жинсдир. 
Литосферанинг маълум қисмида кўп жойни эгаллаган бир ѐки бир нечта 
минерал тўпламидан ташкил топган табиий жисмларга 
тоғ жинси
дейилади. 
Масалан: гранит, сиенит, мармар, қум ва шағал тоғ жинсларидир. 
Барча тоғ жинслари уч группага, яъни 
магматик
(отқинди), 
чўкинди
ва 
метаморфик 
тоғ жинсларига бўлинади. Литосферанинг кўп қисми магматик 
ва метаморфик тоғ жинсларидан ташкил топган бўлиб, фақат юпқа юза 
қатлами чўкинди тоғ жинслари билан қопланган. Қуруқликнинг юза 
қатламида (асосан текисликларда) чўкинди тоғ жинслари 75 фоизни, 
магматик ва метафорфик тоғ жинслари эса 25 фоизни ташкил этади. 
Магматик (отқинди) тоғ жинслари ер қобиғининг ички қисмидаги юқори 
даражали температура шароитида эриган магма (силикатли масса) нинг 
совиб қотиши натижасида пайдо бўлган интрузив (ѐки ички чуқурлик) 
жинслар (гранит, диорит, сиенит каби тўла кристалланган тоғ жинслари), 
эффузив - отилиб чиққан, оддий температурада тез совиган жинслар 
обсидиан, (вулқон ойнаси), базальт сингари жинслардир. Магматик тоғ 
жинслари литосферани ташкил этадиганжинслар умумий массасининг 95 
фоизини ташкил этади. 
Чўкинди тоғ жинслари нураш туфайли содир бўлган зарра ва 
заррачаларнинг сув ва шамол таъсирида ер юзасининг қуруқлик қисмида 
ҳамда денгиз, кўллар, дарѐларда тўпланишидан, ўсимлик ва ҳайвонот 
оламининг қолдиқларидан ҳосил бўлади. Чўкинди тоғ жинсларининг кўп 
қисми ўзининг ковакли, ғовакли ва қатламли бўлиши сингари хусусиятлари 
билан бошқа хилдаги тоғ жинсларидан фарқ қилади.Чўкинди тоғ жинслар 
магматик ѐки метаморфик тоғ жинслари нураши натижасида пайдо бўлган 
ҳар хил катта-кичик зарра ва парчалар йиғиндисидан иборат. Бу чўкинди 
жинслар зарраларининг катта-кичиклигига кўра: лойқали, тўзонли, қумли, ва 
йирик заррали группаларга бўлинади. 
Табиатда туз ҳолидаги кимѐвий чўкиндилардан галит (NaCl), сильвин 
(KCl), гипс (CaSO
4
·2Н
2
О) ва карналит (MgCl

KCl 6Н
2
О) тузлар кўпроқ 
тарқалган. 
Органик чўкинди тоғ жинслари ѐки биолитлар ўсимлик ва ҳайвонот 
оламининг қолдиқларидан пайдо бўлиб, улардан охактош (СаСО
3
) ва 
доломит (СаСО
3
, МgСО
3
) табиатда жуда кўп тарқалгандир. Сув ўтлари 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish