361
Мултимедиа махсулотларини педагогик жараёнда фойдаланишнинг
икки хил йўлда амалга ошириш мумкин.
1.Бозорда мавжуд дастурий махсулотлардан ўқитиладиган фан
доирасига мос келадиганларидан фойдаланиш. Тажриба кўрсатадики,
танлаш масаласи анча мураккаб, чунки мавжуд махсулотлар ўтиладиган фан
дастурига мос бўлиши, педагог томонидан қўйилган
маълумотларнинг
ишончлилик талабларига, қабул қилиниш даражасига, тўлиқлигига
жавоб
бера олиши лозим. Бу эса кўпгина холларда махсулотни яратиш жараёнида
ўрганилаётган сохадан керакли билимга эга бўлган мутахасис-педагог
иштирок этмаганлигидандир.
2.Ўқитувчи томонидан ўқитиладиган фан мақсадига ва кўриладиган
масалалар доирасига мос мултимедиа махсулотини яратиш. Бунинг учун
фан ўқитувчилари мултимедиа технологиялари бўйича малакаларини турли
курсларда ошириши, шунингдек компютер
имкониятларини батафсил
ўрганиб чиқиши, қўшимча тасвирларни кўрсатиш воситалари ва интерактив
досканинг имкониятларини билишлари лозим.
Иккала кўрсатилган йўл мултимедиа технологиялари сохаси бўйича
юқори касбий билимга эга бўлишликни талаб этади, шунингдек аппарат ва
дастурий воситалардан самаралий фойдаланиш бўйича яхши тайёргарликка
эга бўлиш лозим.
Асосан мултимедиа тизимининг икки туридан фойдаланилмоқда:
ташқи қурилма тўпламига эга бўлган шахсий компютер асосидаги ва икки
томонлама ахборот алмашуви орқали ўқитишнинг электрон доскаси
(интерактив доска) проектор ва тизимли блок асосидаги турлари.
Мултимедиа тизимининг иккинчи турини жорий этиш учун компютернинг
тизимли блоки, проектор ва икки томонлама ахборот алмашувчи электрон
доскалардан (интерактив доска) фойдаланилади.
Мультимедианинг аппарат ва дастурий таъминотига талаблар:
Мультимедиа тизимларидан фойдаланишда ва уларни лойиҳалаштириш
жараёнида дастурий ва аппарат таъминотларга аниқ талаблар қўйилади.
Компьютернинг аппарат қисмига талаблар:
1 Гб дан кам бўлмаган оператив хотира (RAM);
120 Gb дан юқори ҳажмга эга бўлган қаттиқ диск;
маълумотни ёзиш ва ўқиш тезлиги катта бўлган DVD -RW компакт –
дискларига мўлжалланган дисковод;
3D графикани таъминлайдиган видеоадаптер;
рангли оқимли принтер, фотобосмага эга бўлиши шарт;
юқори сифатли аудиоадаптер ва юқори қувватли акустик тизим
(+микрофон);
USB порт;
симсиз қурилмаларни улаш учун инфрақизил порт.
Хозирги пайтда мультимедиа тизимларида
замонавий ОТ лари
(масалан, Windows 7 ёки XP) дан кенг фойдаланилади. Файлларни турли
362
форматларга конвертация килиш имкониятлари кенгайтирилаяпти.
Ахборотни кодлаштириш ва сикиш тизимлари яратилган. Видеоқамров,
видео ва аудиоэшиттиришга (видео ва аудио плеер) мўлжалланган
дастурлар мавжуд.
Мултимедиа
технологияларини
инсон
фаолиятининг
кўп
сохаларидаги тадбиқига кўплаб мисоллар келтириш мумкин, лекин билиш
керакки энг асосийси, бу технология
компютерни интеллектуал
имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди, бу эса инсоннинг
ижодий потенциалини кучайтиришга туртки бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: