Pdf-xchange 0 Examples


ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТДА МАКТАБ



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   253
Bog'liq
konf02

ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТДА МАКТАБ 
ИНФОРМАТИКАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 
Хаитов Ф.Н. 
Жиззах давлат педагогика институти 
Жамиятни ахборотлаштириш шароитида, ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишнинг доимий равишда ўсиб бориши, 
ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш асосида 
касбий фаолият характери ва ва кўринишининг кескин ўзгариши узлуксиз 
таълим муассасалари, шу жумладан умумий ўрта таълим мактабларида 
самарали таълимий натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этади. 
Бунда ҳозирги жамиятда рўй бераётган туб ўзгариш унинг ҳар бир аъзосига 
янгича талаб қўймоқда ва у замонавий умумий ўрта таълимни ташкил 
этишнинг янги ғоясини амалга оширишни, хусусан мактаб информатикани 
қайта кўриб чиқиш зарурияти билан шартлашилган. 
Бундан 
кўриниб турибдики, замонавий босқичда мактаб 
информатика курсини ўқитишни такомиллаштириш ўз навбатида илмий 
билимларнинг янги тахрирдаги умумий ўрта таълим давлат таълим 
стандартининг киритилиши, замонавий шароитда умумий ўрта таълимга 
қарашларнинг ўзгариш ва бошқа шу кабилар билан боғлиқ.
Бир 
томондан хозирги вақтда илмий фанлар информатиканинг ўрни ва ролини 
тубдан қайта англашга имкон беради. Чунки замонавий олимлар 
информатикани турли табиатли тизимлардаги ахборотли жараёнлар 
кечишини ўрганувчи, шунингдек уларни автоматлаштириш методлари ва 
воситалар хақидаги фундаментал фан деб ҳисоблайдилар. Бошқа томондан 
эса умумий ўрта таълимнинг замонавий мақсадининг ва янги таълимий 
натижаларга эришиш шарт-шароитлари тахлили шуни кўрсатадики, уни 
ривожлантиришнинг муҳим характеристикаларидан бири бўлиб, унинг 
мазмунида фундаменталлик, тизимлилик ва тўлалиликни кучайтириш 
ҳисобланади. Умумий ўрта таълим мазмунига қўйилаётган бу талаблар 
бугунги кунга келиб янада долзарблашмоқда, чунки технологик нуқтаи 
назарда инсон фаолият соҳаси жуда тез ўзгармоқда ва мавжуд 
технологиялар янгилари билан жуда тезкор равишда алмашмоқда. 
Бундай шароитда, сўзсиз инсоннинг касбий мобиллигини 


353 
(чаққонлигини), унинг янги технологияларини ўзлаштирилишини ва бу 
жараёндан 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
воситаларидан 
фойдаланишни таминловчи фундаментал таълим роли юқори. 
Мактаб информатика курси мазмунида оғирлик маркази аниқ 
ахборот воситасини ўзлаштиришдан илмий билимларни шу соҳасининг 
фундаменти ҳисобланган умумтаълим асосига кўчириш масаласини 
бугунги кунда кўплаб услубчи ва ўқитувчилар, шунингдек информатика 
бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалар муаллифлари англаб етган. Аммо, 
информатиканинг назарий асоси ва ахборот технологиялари воситалари 
интеграцияси масаласига етарлича қаратилмаяпти. Тахлиллар шуни 
кўрсатдики, информатиканинг фундаментал ғоялари ва ахборот 
технологиялари воситаларидан фойдаланиш амалиёти ўзаро бир-бири 
билан боғланмаган ҳолда ўрганилмоқда. Мазкур масалани ечиш табиий 
ахборотли жараёнлардан суньий инсон томонидан яратилган ахборот 
технологияларига ўтиш шарт – шароитига очиб берувчи ғоялар асосида 
информатика бўйича мактаб таълимининг фундаменталлик, тизимлилик, 
тўлалик тамойилларига жавоб берадиган мазмунни қуришга илмий 
асослашган ёндашув зарур. Ахборотли жараёнда ахборот технологиясига 
ўтиш ғоясини мактаб информатика курсида амалга ошириш кўпгина 
таълимий, шу жумладан дунёқараш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга 
имкон беради. Дунёқараш ғоясига асосланиб қурилган информатика курси 
ўқувчиларни ижтимоийлаштиришни, яъни уларни келажак ҳаётга 
тайёрлашни таминлайди. 
Шуни таъкидлаш мумкинки, фундаменталлик, тизимлилик ва 
тўлалилик талабларига жавоб берувчи замонавий информатика курсини 
ўрганиш натижасида ўқувчиларда ахборотли жараёнлар билан боғлиқ 
борлиқ сохасини ўзлаштиришда ахамиятли ҳисобланган. Муҳим предметли 
таълимий натижалар шаклланади. Информатикани ўрганишда шаклланган 
кўникмалар эса умумўқув кўникмаси сифатида аниқланади, улар турли 
предмет соҳаларига оид кўпгина масалаларни ечишда фойдаланилади. 
Бунда информатикани ўрганишда олинган натижалар қадриятли 
муносабатларни шакллантириш учун мухим ҳисобланади ва уларни 
дунёқарашида 
яққол 
намоён 
бўладиган 
ўқувчиларни 
ижтимоийлаштиришни таъминлайдиган таълимий натижаларнинг муҳим 
компоненти сифатида қараш мумкин. Информатикани ўрганиш 
ўқувчиларнинг уни ўраб турган олам ҳақидаги тасаввурини кенгайтиради. 
Унда бўлажак касбий фаолиятда таълимни муваффақиятли давом эттириши 
учун ахборотли фаолият усуллари муҳимлигини тушуниш шаклланади.
Фундаменталлик, тизимлилик ва тўлалик талабларига жавоб 
берувчи мактаб информатика курси ўқув фаолиятининг нималигини 
ижобий мотивларини аниқловчи қадриятли йўналганлик, эҳтиёж ва 
сўровларни шакллантириш учун имкониятларга эга ҳисобланади. Кўриниб 
турибдики, бундай информатикани ўрганиш шахснинг мотивацион, 


354 
операционал ва коммуникатив ресрусларини ривожлантиришга имкон 
беради, шахс, жамият ва давлатиннг долзарб ва истиқболли таълимий 
эҳтиёжларига мос келувчи муҳим янги таълимий натижаларга (шахсий, 
метапредметли, предметли) эришишни таминлайди. 
Мактаб информатика курсига бундай янгича замонавий қарашни 
самарали амалга ошириш эса мос ўқув – методик материалларни ишлаб 
чиқиш заруриятини юзага келтиради. У мактаб информатика курси ўқитиш 
методикасини такомиллаштириш бўйича ўз ечимини кутаётган бугунги 
кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish