Pdf-xchange 0 Examples


ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   253
Bog'liq
konf02

ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
Темирова Г.Г., талаба Низомиддинов Ҳ.Н. 
Андижон давлат университети 
Фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаётган ҳозир-ги 
даврда ўқувчи ва ўқитувчининг меҳнат унумдорлигини ошириш, яъни ўқув 
тарбия жараёнини жадаллаштириш масаласи педагогика фанининг асосий 
масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Дарҳақиқат, фан-техниканинг ривожланиши туфайли ўқувчи-ларга 
етказиш зарур бўлган ахборот миқдори ниҳоятда кўпайиб бор-моқда, шунга 
қарамай, кўпгина илмий кашфиёт ва янгиликларни маъ-лум асбоб ва 
аппаратлар воситасида ёритиб бериш таълим жараёнини анча 
осонлаштириши мумкин.
Бундай шароитда ўқув муддатини ўзгартирмай, ўқув-тарбия 
жараёнини оптималлаштириш талабаларга пухта ва чуқур билим бе-риш, 
уларда мустақил равишда билим олиш кўникмаларини ҳосил қилиш каби 


281 
вазифаларни амалга оширишда таълимнинг техник воситалари ало-ҳида 
ўрин тутади. 
Техник воситалардан ўқув-тарбия ишларида унумли фойдаланиш 
учун ўқув юртларида таълимнинг замонавий техник воситалар би-лан 
жиҳозланган махсус ўқув хоналари, автоматлаштирилган аудито-риялар ва 
заллар бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
Ҳар бир мавзу материали бўйича техник воситалардан фойда-ланиш 
методикаси аниқ, пухта ишлаб чиқилган ва амалда синалган бўлиши лозим. 
Уларга хос махсус дидактик материаллар эса узлуксиз ра-вишда 
такомиллаштирилиб борилиши зарур. 
Инсон фаолиятида техниканинг қўлланилиши, айниқса, унинг ўқув-
тарбия жараёнини такомиллаштириш мақсадида ишлатилиши ўзи-га хос 
омилларга эгадир. Бу омиллар, биринчидан, ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятининг кескин ўзгаришига, иккинчидан, ўқувчига етказилиши керак 
бўлган воқеа ва ҳодисаларни чуқурроқ ўрганиши ва ўзлаштиришига замин 
тайёрлашдан иборатдир. 
Дарс жараёнида ўқитувчининг фаолияти асосий аҳамиятга эга. 
Ўқитувчи ўқувчига ўз предмети бўйича муайян маълумотларни етказиш 
билангина чекланиб қолмай, уларни идрок қилишга, мустақил ишлашга 
ўргатмоғи лозим. Ана шу муаммоларни ҳал қилишда техник воситалар ва 
электрон ҳисоблаш техникасининг роли каттадир. 
Дидактиканинг барча принциплари, техник воситалардан фойда-
ланиб ташкил қилинган ўқув-тарбия жараёнида юқори самара беради.
Ўқув жараёнини ташкил этишдаги барча педагогик талаблар ана шу 
дидактика принципларида ўз ифодасини топади. Шу принциплар асосида 
техник воситалардан фойдаланилгандагина кўзланган мақсадга эришиш 
мумкин. 
Педагог олимларнинг изланишлари таълимнинг техник восита-лари 
ва ҳисоблаш техникаси. ёрдамида дидактиканинг қуйидаги масала-ларини 
ҳал қилишга эришиш мумкинлигини кўрсатади: 
- таълимнинг илмийлиги ва системалилигини таъминлаш; 
- кўргазмалиликни ошириш; 
- ўқувчиларнинг билим олишга иштиёқини ошириш; 
- ўқувчиларнинг чуқур ва мустақил билим олишини таъминлаш; 
- ўқув материалини ўрганиш ва ўзгартиш суръатини тезлаштириш; 
- таълимни индивидуаллаштириш; 
- билимларнинг ўзлаштирилишини назорат қилиш системасини 
амалга ошириш; 
- маълумотни узатиш ва ўқувчи томонидан қайта ишлаш суръатини 
ошириш; 
- ўқувчиларнинг дарсга бўлган эътиборини кучайтириш; 
- ўқувчиларда мустақил билим олиш малака ва кўникмаларини ҳосил 
қилиш. 


282 
Фан - техника ривожланиши ҳозирги кунда умумий таълим 
тизимининг, жумладан, унинг принциплари, мазмуни, таълим-тарбия 
жараёнининг шакл ва усуллари кабиларни тубдан ислоҳ қилишни тақозо 
этмоқда. Бундай муаммолардан бири — таълимни компьютерлаштириш 
муаммосидир.
Таълимни компьютерлаштириш "инсон — машина" тизимини жамият 
ҳаётининг барча соҳаларига жадал олиб кириш шаклларидан бири 
ҳисобланади. Бундай тизимлар назариясига кўра, инсон фаолияти етакчи 
компонент ҳисобланиб, машина уни самарали амалга ошириш воситаси 
сифатида намоён бўлади. 
Инсон фаолиятининг кўпгина кўриниш ва шакллари мавжуд бўлиб, 
уларнинг генетик бошланғич асосини меҳнат фаолияти ташкил этади. 
Унинг тарихий ривожланиши натижасида бошқа фаолият турлари, масалан, 
ўйин, ўқув — илмий изланиш ва бошқа шу каби фаолият турла-ри келиб 
чиққан. 
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини компьютер ёрдамида ташкил қилиш 
бу фаолиятнинг самарали натижа беришига имкон яратади. Шунингдек, 
таълимни компьютерлаштириш маориф тизимини, қола-верса жамиятни 
ахборотлаштиришнинг негизини ташкил этади.
Жамиятни ахборотлаштириш республикамиз халқи турмуш 
даражасининг яхшиланиши, ижтимоий эҳтиёжларнинг қондирилиши. 
иқтисоднинг ўсиши, фан — техника тараққиётининг жадаллашиши учун 
хизмат қилади.
Жамиятни ахборотлаштиришдаги энг муҳим йўналишларда бири - 
таълим тизимини ахборотлаштиришдир. 
Таълим жараёнида компьютердан фойдаланишнинг моҳиятини 
ўқувчиларни жамиятнинг ҳар томонлама етук шахслари қилиб тарбия-лаш 
билан тушунтириш мумкин. 
Таълимни компьютерлаштиришнинг аҳамияти шунда-ки, унинг 
ёрдамида нафақат табиат ёки жамиятдаги, балки таълим жараёнидаги 
ҳодиса ва жараёнлар ҳам моделлаштирилади, бошқарилади, ўрганилади ва 
ташхис қилинади.
Жамиятда инсон фаолиятининг барча соҳалари компьютерлаш-
тирилган ҳозирги шароитда ёш авлодни компьютер билан эркин муло-қот 
қилишга ўргатиш ҳам муҳим ҳисобланади. 
Зеро, ёшларнинг компьютердан кенг фойдалана олиши жамиятда 
фан—техника тараққиётининг ривожланиши ва шу асосда ижтимоий — 
иқтисодий жадалликка эришиш учун хизмат қилади. 
Компьютер ёрдамида ўқитиш жараёнида инсон фикрлаш усул ва 
методлар қаторидан индукция ва дедукция, умумлаштириш ва 
аниқлаштириш, таҳлил ва синтез, таснифлаш ва тизимлаштириш, абст-
рактлаш ва ўхшатиш кабилар табиий равишда ўрин олади. Булар эса 
мантиқий хулоса чиқариш учун фикрларни ифодалаш, асослаш ва 


283 
исботлашга ва шу асосда мантиқий фикрлашнинг ўсишига асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Таълимни компьютерлаштириш жараёни таълим концепция-сига 
асосан ташкил қилиниши ва амалга оширилиши бугунги кундаги асосий 
йўналиш ҳисобланади.
Ҳар бир ўқувчини ҳар томонлама етук комил инсон қилиб шакл-
лантириш ғояси компьютерлаштирилган таълим тизимида ҳам асос бў-либ 
қолади.

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish