Pdf-xchange 0 Examples


НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   253
Bog'liq
konf02

НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ 
САМАРАДОРЛИГИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ВА АХАМИЯТИ. 
Усманалиева Ю. 
Андижон давлат университети 
Ҳозирги даврда барча йўналишларда бўлгани каби ижтимоий сохада
ҳам анъанавий ўқитиш усулларининг таълим самарадорлигига таъсирини 
инкор этмаган ҳолда уларни такомиллаштириш зарурати юзага келган. 
Чунки анъанавий ўқитишда ўқув маълумотларини катта ҳажмини 
ўзлаштиради, лекин реал дунё яъни амалиёт билан боғлаш чекланган, унда 
ўқитувчи фаол, ўқувчи эса нофаол талаба паст самара билан ўзлаштираётган 
эди. Буни бартараф қилиш учун “билимли” ёндашув устувор бўлиши керак. 
Билим олишда талаба фаол бўлса таълим олиш самарадорлиги юқори 
бўлади. Бунга эса ноанъанавий ўқитиш усулларини амалиётга қўллаш 


274 
орқали эришилади. Иқтисодиёти ривожланган давлатлар таълим тизимида 
анъанавий ўқитиш усулида юзага келган камчиликларни бартараф этиш 
соҳасида олиб борилган фаолият таълим жараёнини янги педагогик 
технологиялар асосида такомиллаштириш заруриятини пайдо қилди ва 
бунинг 
натижасида 
ХХ 
асрда 
педагогика 
ўқув 
жараёнини 
“технологиялаштириш”да жуда кўп тадқиқотлар бўлди. 
Фақат тизимли ёндашиш ёрдамида унинг асл моҳиятини олдиндан 
лойиҳаланган ўқув-тарбиявий жараёнини амалиётга изчил ва кетма-кет 
жорий этиш сифатида тасаввурлашга имкон туғилди. 
Янги педагогик технологияларда ноанъанавий ўқитиш усулларидан 
фойдаланиш олдиндан кўзда тутилган мақсад билан якуний натижанинг 
ўзаро мувофиқ келишини таъминлашга қаратилади. Ноанъанавий ўқитиш 
усулларидан муаммоли ўқитиш, мунозарали ўқитиш, “ишбилармонлик” ва 
“Case-study” ўқитиш усуллари самарадорлиги талабада фанга қизиқишини 
ва ўзлаштириш даражасини юқори қилади. 
Ноанъанавий ўқитиш усулларини самарадорлигига юқори таъсир 
кўрсатувчи кўрсаткичлар бу видео, расм, кўргазмали кўриш, тажрибани 
намойиш қилиш, баҳс-мунозара, машқ, ишбилармонлик ўйини, лойиҳа 
усули ва бошқаларни ўқитиш ташкил қилади. Ҳозирги даврда бу борада 
замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш талаба учун катта 
имкониятлар яратади. Чунки компьютер тизимлари, мультимедиа 
воситалари, компьютер графикаси ҳамда презентациялар орқали ўқитиш 
талабаларда етказилаётган билимни фаол ўзлаштириш, яъни катта 
ҳажмдаги маълумотларни қисқа давр ичида самарали ўзлаштириш 
имконини беради.
Таълимнинг фаол методларидан бўлган муаммоли маърузалар ўқув 
жараёнини фаоллаштиришда катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда талабаларни иқтисодиётда вужудга келаётган ва 
келиши мумкин бўлган муаммоларни ижодий ҳал қилиши учун зарур билим 
ва кўникмаларни олишнинг кенг имкониятлари электрон воситалар ва 
интеренет тизими орқали яратилган.
Улардан фойдаланиш таълим соҳасида ҳам юқори натижаларни 
эгаллашига ёрдам беради. Информацион технологиялар талабада илмий 
тушунча категориялар билан танишиш, уларни шарҳи орқали исбот ҳамда 
ҳулосалар яратиш имконини беради. Шулардан келиб чиқиб: 
- замонавий педагогик технологияларни ноанъанавий ўқитиш 
усуллари орқали таълим фазасига ёйиш муаммоси бор. Буни хал этиш учун 
эса, “янги педагогик корхона” – “Педагогик технология Давлат маркази” 
ташкил этишни тақозо килади. Анализ марказларининг шаҳобчалари 
Республикамизнинг барча университет ва институтларида фаолият 
кўрсатишлари зарур; 


275 
- замонавий педагогик технологияларни ўз вақтида ишлаб чиқиб ва 
жорий этишни ноанъанавий ўқитиш усулларини амалиётда татбиқ этишни 
такомиллаштиришни таъминлашниалоҳида назорат остига олиш зарур; 
- ўқитувчилар ноанъанавий ўқитиш усулларини талабаларга қандай 
яхши тарафлари борлигини тўла тушунтириб уларда фундамент яратиб 
олсагина муҳим ижтимоий буюртма ижобий ҳал этилади деб ўйлаймиз; 
- ноанъанавий ўқитиш усулларини самарадорлик даражасини ошириш 
учун уларни амалиётга қўллаш зарур. 
Табиийки, бу жараёнлар бир текисда кечиши учун фуқароларимиз ўз 
иш ўринларида унумли меҳнат қилишлари, ижодкорлик ва ҳамжиҳатлик 
намуналарини намоён этиши керак. Таълим тарбия тизимининг 
мувофаққияти эса янги педагогик ва ахборот технологиялари билан 
ўлчаниши муқаррардир. 
Ўзбекистонда педагогика фанининг инсонпарварликка юз тутишини 
таъминлаш таълимнинг демократик принципини янада ривожлантириш 
ҳозирги ёш авлод болаларининг халқчин педагогика замонида яшашга 
шарт-шароитлар туғдириш ноанъанавий ўқитиш усуллари уларни таълим 
самарадорлигини таъминлашдагиаҳамиятини ошириш зарур. 
Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида экан, уларнинг таълим тарбиясига 
алоҳида эътибор беришимиз керак. 
Таълимнинг назарияси ва амалиётига таянган ҳолда XXI асрнинг 
ҳақиқий ўқитувчилари замонавий педагогик технологияларни янги 
усулларини, яъни замонавий ахборот технологияларини хамда технологик 
тизимларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish