Pdf-xchange 0 Examples


ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ ОПТИМАЛ БОШҚАРИШ



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   253
Bog'liq
konf02

ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ ОПТИМАЛ БОШҚАРИШ. 
Ортиқов З.У. 
Андижон давлат университети 
Жамият тараққий этган сари бошқариладиган обеъктлар сони 
кўпайиб, бошқариш муаммолари мураккаблашиб боради. Мураккаб машина 
ва дастгоҳлар, корхона ва муассасалар, ҳатто одамнинг ўзи ҳам, жамият ҳам 
бошқариш объектлари ҳисобланади. Бундай объектларни кибернетикада 
мураккаб динамик тизимлар деб аталади. Ана шундай тизимларни 
бошқаришга оид умумий қонунларни ўрганиш. Одам қўлига бошқариш 
сирлари калитини топиб бериш ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан 
бирига айланади. Натижада бошқариш фани, яъни кибернетика пайдо 
бўлди.
«Кибернетика» юнонча сўз бўлиб, ўзбек тилида «дарға», яъни «кема 
бошқарувчи» деган маънони англатади. Бошқариш ҳақидаги фаннинг 
эндиликда «кибернетика» деб аталиши ҳам шундан. Бошқариш субъктлари-
бошқарувчи тизимлар ва бошқариш обеъктлари –турли табиатлари-турли 
табиатли мураккаб динамик тизимлар биргаликда бошқариш тизимини 
ташкил этади. Бундай бошқариш тизимларига кўплаб мисоллар келтириш 


226 
мумкин. Жонли табиатда-қон айланиши, овқат ҳазмбўлиши; жамиятда-
режалаштириш, таъминот, маблағ ажаратиш тизимлари: саноатда-алоҳида 
ишлаб чиқариш жараёнлари, корхона, ишлаб чиқариш тармоғини 
бошқариш тизимлари.
Ўзаро бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган элементлар тўпламига 
тизим деб қараш мумкин. Тизим таркибидаги итхтиёрий элементга 
кўрсатилган таъсир унга боғлиқ бўлган бошқа элементларга кўрсатилагн 
таъсир унга боғлиқ бўлган бошқа элементларга ҳам таъсир этади.
Кибернетик тизимларни қуйидаги уч синфга ажратиш мумкин: 
1. 
Табиий тизим-бошқариш қурилмаси табиат томонидан 
яратилади. 
2. 
Автоматлаштирилган тизим-бошқариш вазифаларининг бир 
қисми автоматга берилган бўлиб, хулосани инсон чиқаради.
3. 
Автоматик тизим-барча бошқариш жараёнлари автоматга 
берилган.
Бошқариш тизимлари цех, дастгоҳ, молия, транспорт, алоқа, саноат 
корхоналари гуруҳи бўлиши мукин. Алоҳида технологик жараёнлар ёки 
уларнинг бирикмаси, автоматик ёки дистпечер орқали бошқариладиган 
электр узатиш тизимлари, ҳарбий техника ва уларга хизмат қиладиган 
жамоадан иборат мудофаа объктлари ҳам бошқариш тизимлари бўлиши 
мумкин.
• Бошқариладиган объект ёки ундаги қисмларнинг ҳолати ҳақида 
дастлабки ахборот йиғилади.
• Кейинчалик фойдаланиш ёки аниқ бир муддатга сақлаб қўйиш учун 
бу ахборот тизимлаштирилади.
• Бир жойдан иккинчи жойга узатиш учун ахборотни қайта ишлаш 
(кодлаш, шифрлаш, ёзиш) амалга оширилади. 
• Кодланган ахборот мўлжалланган жойга жўнатилади ва шифри 
оширилади.
Технологик жараёнлар фақат одам томонидан бошқарилганда 
ҳаракатда кечикиш, хом ашёним ортиқча сарфлаш ҳоллари рўй бериши 
мумкин. Ҳозирги замон ишлаб чиқаришида одам ишлаб чиқариш 
жараёнининг қониқарли ёки қониқарсиз эканлигини ўз вақтида бҳолашга, 
шунингдек, зарур аниқликда керакли параметрлар-темпратура, босим 
бошқаларни ўлчашга улгурмай қолиши табиий ҳолат деб қаралади.
Бу вазиятда чиқиш учун бошқариш жараёнини автоматлаштириш 
зарур, бошқаришнинг автоматлаштирилиши эса масалани оптимал ҳал 
этишга олиб келади. Бошқаришни техник қурилмага бериш билан масала 
ҳал бўлмайди. Чунки бирорта ҳам техник қурилма мантиқий масалаларни 
ўз-ўзидан ҳал қилавермайди. Унга бажариладиган харакатларни аниқ 
кўрсатувчи дастур киритиш талаб этилади.
Агар тизимни бир холатдан бошқа – янги ҳолатга ўтказиш, яъни 
бошқариш мобайнида энг кам вақт ва меҳнат ёки энг кам миқдордаги нарса 


227 
ва энергия сарфланса, бу жараён оптимал бошқариш дейилади. Бошқариш 
объектлари сифатида тирик организм, тирик ўсимлик (ҳатто бир ҳужайрали 
тирик организм), кишилар жамоаси, цех, дастгоҳ, заводлар, ишлаб чиқариш 
ташкилотлари, гуруҳлари ва бошқалар олиниши мумкин.
Санаб чиқилган объектлар турлича табиатга эга бўлсада, уларни 
бошқариш ягона схема бўйича амалга оширилади: бошқарилаётган объект 
ёки унинг қисми ҳақида дастлабки ахборотни йиғиш; ушбу ахборотни кейин 
фойдаланиш ёки сақлаш учун бир тизимга тушириш (синфларга ажратиш); 
алоқа каналлари орқали узатиш учун ахборотни ўрганиш; уни расшифровка 
қилиш ва ниҳоят, бошқариш буйриқларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга 
ошириш. Ечилаётган масала моҳиятига кўра бундай схема ўзгариши ҳам 
мумкин. 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish