ТАЛАБАЛАРНИНГ ДАВОМАТИ ВА ЎЗЛАШТИРИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРУВЧИ ТИЗИМНИНГ МОБИЛ ИЛОВАСИ Туракулов И.Н. Мардонов Д.
Самарқанд давлат университети Олий таълим профессор-ўқитувчилари ҳамда уларда таълим олаётган
талабаларнинг барчасида қўл телефони мавжудлигини ва улардан
интернетга чиқиш имконияти борлигини ҳисобга олган ҳолда
«талабаларнинг давомати ва уларнинг ўзлаштириш натижаларини
автоматлаштирувчи тизимнинг мобил иловаси»ни яратиш муаммонинг
замонавийлиги ҳамда унинг муҳим аҳамият касб этишлигини таъкидлаш
мумкин.
Адабиётлар ва интернет манбааларида тармоқда on-line ва off-line
режимида мобил сайтлар яратувчи бир қанча дастурий воситалар,
конструкторлар келтирилади. Жумладан, Squarespace, Jimdo, Dudamobile,
Net2Share, AppsGeyser, Appsbar, The AppBuilder, Andromo, Appery, Mobile
Roadie, Good Barder, Appy Pie, App Machine, Same Selad, Bianess Apps, App
Makr, Shout Em, My-Apps, FlipCat, iBuild App, Mobium Apps, Apps4u, Wix,
Como, Joe Mobli, Magmito ва бошқалар. Бундан ташқари интернет оламида
215
AdobeMuse, Joomla, WordPress, Mobirise каби бир қатор дастурий воситалар
ҳам мавжуд бўлиб улар ёрдамида Windows операцион тизимида мобил
иловалар ҳамда сайтларни яратиш ва уларни интернет тармоғида жорий
этиш мумкин.
Муаммони ҳал этиш йўлида мутахассислар томонидан бир қанча янги
дастурий воситалар, муҳитлар яратилди. Жумладан, Bootstrap - CSS 3 ва
HTML 5 асосида сайт яратишга мўлжалланган фреймворкдир. Унинг асосий
хоссалари қуйидагилардир:
• Ишлаш тезлигининг юқорилиги;
• Масштабланувчанлиги (HTML 5 нинг имкониятлари асосида);
• Кўплаб шаблонларга эга эканлиги;
• Осон созловларнинг мавжудлиги (стандартлар ўрнига янги css –
қоидаларининг яратилиши асосида).
Сайт ёки инфориацион тизимни Bootstrap да яратиш учун янги папка
яратиш, унга Bootstrap нинг css, fonts ва js папкаларини келтириш ҳамда
юкловчи index.html файлини яратиб унинг HEAD бўлимида қуйидаги
мурожаатларни кўрсатиб ўтиш кифоя:
Бу ерда link href="css/bootstrap.min.css" - Bootstrap 3 даги веб
ҳужжатлар css қонуниятлари асосида олиб боришлигига кўрсатма ва унга
мурожаат йўли.
jQuery кутубхонасига мурожаат ва js файлларини веб ҳужжатга
қўшиш js/bootstrap.min.js орқали амалга оширилади.
Bootstrap да чоп этишни мазмунли ташкил этиш учун ихтиёрий
таркибли элементларга мўлжалланган блокли тизим яратилган. Бунда
блокларни монитор типига мослаб намойиш эттириш учун махсус
перификислардан фойдаланиш кифоя. Масалан, .col-xs дан экран кенглиги
768 пикселдан кам бўлган телефонларда, .col-lg ни эса экран кенглиги 1170
пикселдан катта бўлганда ишлатилиши мумкин.
Кўпгина фремворклар таркибига *.png форматидаги юзлаб иконалар
ва шрифтлар киради. Муаммо шундаки, *.png формати растрли тасвирларга
тегишли ва тасвирларнинг бадиий кўринишини бузмасдан ранги ва
ўлчамини ўзгартиришнинг иложи йўқ. Bootstrap ва унинг кейинги
версиялари фақат векторли тасвир формати билан ишлайди ва бундай
тасвирларни (шрифтларни) ҳаракт вақтида рангини ва ўлчамини
ўзгартириш мумкин. Шу туфайли мобил алоқа воситалари учун веб
сайтларни Windows операцион тизими остида Bootstrap асосида яратиш
мақсадга муофиқдир.
Windows ОТ да яратилиб Android ОТ ҳам ишлайдиган мобил
иловаларни яратувчи дастурий воситаларнинг бири Mobirise дир. Ушбу
дастурий
восита
ёрдамида
яратилган
ва
интернет
тармоғига
216
жойлаштирилган сайт ёки информацион илова мобил алоқа воситалари,
планшет, персонал компьютер орқали намойиш этилиши мумкин.
Информацион тизим Bootstrap га асосланган мобил илова яратувчи
Mobirise дастури орқали серверли дастурлаш тили PHP ва маълумотлар
базасини бошқарувчи муҳит MySQL ёрдамида яратилди.
Илованинг «Давомат» менюси кўриниши 1-расмда берилган
«Ўзлаштириш»
менюси
таркиби
–
«Администратор», «Ўқитувчи» ва «Қайднома»
лардан иборат.
Администратор саҳифага ўзининг логини
ва пароли орқали киради ва қуйидаги
операцияларни амалга ошириши мумкин:
• Тизим базаси рўйхатига янги талабани
қўшиш;
• Ўқитувчиларга логин ва парол бериш;
• Маълумотларни кўриш;
• Ўзлаштириш натижаларини гуруҳлар
бўйича саралаш;
• Маълумотларни таҳрирлаш;
• Журнал маълумотларини кўриш;
• Ўзлаштириш
натижаларини
киритишнинг охирги санасини ўрнатиш;
• Ўзлаштириш
натижаларини
таҳрирлашнинг охирги санасини ўрнатиш.
Администратор томонидан ўрнатилган ўзлаштириш натижаларини
киритишнинг охирги санасидан кейин ҳеч бир ўқитувчи базага
гуруҳлардаги ўзлаштириш натижаларини киритиш имкониятига эга
бўлмайди.
Ўқитувчи саҳифасига ҳар бир ходим ўзининг логини ва пароли орқали
ўтади ва у қуйидаги ишларни бажара олади:
2-расм. Ўқитувчи ойнаси Қайднома ўқитувчининг фамилияси, исми ва шарифи билан
тўлдирилиб базага киритилади. Қайдномани таҳрирлаш вақтида уни
тўлдирган ва таҳрирловчи ўқитувчининг фамилияси, исми ва шарифи мос
келмаса тизим бу ҳақидаги маълумотни мониторга чиқаради ва уни махсус
журналда қайд этади. Махсус журнални фақат администратор кўриши ва
таҳрирлаши мумкин.
1-расм. «Давомат» менюси ва унинг элементлари
217
Қайднома саҳифаси барча фойдаланувчи очиқ ва у орқали
талабаларнинг ўзлаштириш натижаларини:
• Предмет бўйича;
• Гуруҳ бўйича;
• Гуруҳ ва предмет бўйича;
• Фамилия ва предмет бўйича;
• Фамилия, гуруҳ ва предмет бўйича
саралаб экранга чиқарилади.
Яратилган информацион тизим интернет тармоғида жорий этилди ва
мобил алоқа воситаларида ундан фойдаланиш имконияти яратилди.