105
С.С.Ляпидевский; клиник аспектда Ю.Я.флоренская, Е.М.мастюкова ва
бошқалар.
Муаллифларнинг кўрсатишича НТР – ҳомиладорлик вақтида
минингит, энцефалит касалликлари, алькоголизм, норкотик моддаларни
истемол қилиш, бош миядан травмалар олиш натижасида келиб чиқар
экан. Шу билан бирга НУРнинг келиб чиқиш сабабларига эрта болалик
ѐшида мия ва оғир нафас йўли касалликлари билан касалланиш, туғруқ
вақтидаги травмаларни ҳам кўрсатиш мумкин.
Дефектнинг турли табиатига қарамай нутқи тўлиқ ривожланмаган
болаларда нутқ фаолиятининг системали бузулишини кўрсатувчи типик
кўриниш мавжуд. Бу категорияга кирувчи ҳамма
болаларда доимо
товуш
талаффузининг
бузулиши,
фонематик
идрокнинг
шакилланмаганлиги, луғат бойлигининг чегараланганлиги ва грамматик
ўурулишнинг шакилланишида яққол орқада қолиш кузатилади. Бундай
болаларда нутқнинг кеч ривожланиши кузатилади: биринси сўзлар 3-4
ѐшида, баъзи ҳолларда 5 ѐшида пайдо бўлади.
Нутқ грамматик жиҳатдан нотўғри тузилган, талаффуз етарлича
шакилланмаган бўлади. Бу болаларнинг нутқи тушунарсиз бўлади.
Нутқ фаолиятидаги камчиликлар болаларнинг сенсор, интектуал ва
аффектив ирода сферасининг шакилланишига катта салбий таъсир
кўрсатади.
Диққатнинг
етарлича
турғун
эмаслиги,
бола
имкониятларининг
тақсимланишининг
чегараланганлиги
кўзга
ташланади. Мазмунли, логик хотира қисман сақланган ҳолда болаларда
вербал хотира, эслаб қолиш сифати сусайган бўлади.
Улар
вазифаларнинг кетма-кетлигини, мураккаб инструкция ва
элементларни тез эсдан чиқаришади.
Нутқ бузулиши руҳий ривожланишнинг бошқа томонлари билан
боғлиқлиги тафаккурнинг ўзига хос махсус хусусиятлари билан
белгиланади. Болалар ѐшларига мос фикрлаш операцияларини ўзларида
сақлаган ҳолда логик тафаккурнинг ривожланишида орқада қолишади,
махсус таълимсиз анализ ва синтез қилишни,
солиштириш ва
умумлаштиришни қийинчилик билан эгаллайдилар.
Нутқи тўлиқ ривожлан7маган болаларга харакат сфераси
ривожланишининг
орқада
қолиш
хос
бўлиб,
харакатлар
корденациясининг ѐмонлиги, белгиланган харакатни ишончсизлик
билан секин ва уқувсизлик билан бажариши характерлидир. Айниқса
оғзаки берилган инструкция бўйича вазифаларни бажаришда катта
қийинчиликларга учрашади.
Нутқи тўлиқ ривожланмаган болалар харакатини ривожланиши ўз
тенгдошларига нисбатан орқада қолган бўлади. Харакатларни кетма-кет
бажара олмайдилар.
106
Бундай болалар коптокни бир қўлларидан иккинчи қўлларига
ўтказишда,
полга уриб, илиб олишда, маълум оралиқдаги ўртоқларига
коптокни отишда қийналадилар ѐки бу вазифани бажара олмайдилар.
Бир оѐқда тура олмайдилар, сакрай олмайдилар, музика остида ритмик
харакат қилишда қийналадилар. Қўл, бармоқ харакатлари хамда майда
қўл маторикаси яхши ривожланмаган бўлади. Харакатлар жуда суст,
бир харакатдан иккинчи харакатга ўтиш қийин бўлади.
Нутқи тўлиқ ривожланмаган болаларни худди шу нутқ камчилигига
ўхшаш яъни вақтинча нутқ ривожланиши орқада қолган
болалардан
ажрата билиш лозим. Нутқи тўлиқ ривожланмаган болаларда кундалик
– сўзлашув нутқини тушуниш, ўйин фаолиятига қизиқиш, теварак
атрофга бўлган муносабат ўз вақтида ривржланган бўлади.
Диагностик белгилардан бири нутқ ва руҳий ривожланиш
ўртасидаги дисоциацияга хизмат қилиши мумкин. Бундай болаларнинг
рухий ривожланиши нутқ ривожланишига нисбатан мувофақиятли
кечади. Улар нутқ камчиликларига нисбатан танқидий кўз билан
қарайдилар. Бирламчи нутқ бузулишлари ақлий қобилиятни
шакилланишига салбий таъсир кўрсатади.
Нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини нутқ ривожланишини ортда
қолишидан фарқ қилиш учун боладаги нутқ малакаларини чуқур анализ
қилиш ва бола анамнезини ўрганиш керак.
Нутқий ривожланиш ортда қолган болалар нутқидаги нутқий
камчиликлар нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигидан ўзига хос
хусусиятлари билан фарқ қилади. Бундай болалар кўплик
қўшимчаларини, келишик қўшимчаларини ўз нутқларида тўғри қўллай
олмайди. Бундай болаларда нутқ малакалари нормага нисбатан орқада
қолган бўлади.
Левина Р.Е (1969) ва унинг ҳамкасабалари
НТРни уч даражага
бўладилар ва уни илмий жиҳатдан исботлаб берадилар.
НТР алалия, дизартрия, ринолалия ва дудуқланиш каби нутқ
бузулишларида иккиламчи нутқ бузулиши сифатида намоѐн бўлади.
НУР ҳамма даражалари мактабгача ва мактаб ѐшидаги болаларда
кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: