100
Адабиѐтлар.
1.
Основы теории и правктики логопедии. / Под ред. Проф.
Р.Е.Левиной. _ М, 1968.
2.
Логопедия / Под. ред проф. Л.С. Волковой. _ М, 1989
3.
Т.Б.Филичева, Н.А.Чевелева, Г.В.Чиркина. Основы логопедии. М ,
1989.
4.
Ястребова А.В. коррекция нарушений
речи у учащихся
обшеобразовательной школыке. 1984.
Умумий ва махсус педагогиканинг асосий муаммоси болаларда
тўғри нутқни шакиллантиришдир.
Болалар нутқининг мактабгача тарбия ѐшида шакиллантириш ўз
она тилисини эгаллашда, теварак атроф билан танишишда, шахс
сифатида ҳар томнлама ривожланишда катта аҳамиятга эга бўлади.
Нутқ камчиликлари боланинг руҳий ҳаѐтига салбий таъсир
кўрсатади. Бола фикр алмашишга қий налади, билиш фаолиятини нг
шакилланиш жараѐни орқада қолади. Бу эса шахснинг ҳар
томонлама
тўлиқ ривожланишига тўсқинлик қилади.
Ҳозирги кунда болаларда оғир нутқ бузулишлари долзарб
муаммолардан бири бўлиб қолмоқда ва фақатгина назарий эмас, балки
амалий жиҳатдан ҳам қизиқиш уйғотмоқда.
Нутқнинг нормал ривожланишида болалар 5 ѐшда турли хил
муракккаб гап конструкциялардан, ѐйиқ фразали нутқдан эркин
фойдалана оладилар. Улар етарли даражада луғат бойлигига эга
бўладилар. Бу вақтга келиб тўғри талаффуз тўла шакилланган,
товушнинг анализ ва синтез қила олишга болалар тайѐр бўладилар.
Аммо ҳамма вақт ҳам бу жараѐнлар мувофақиятли кечмайди: баъзи
болалар нормал эшитиш ва ақлий фаолиятга эга бўлсаларда тилнинг ҳар
бир
компонентлари, яъни
фонетик, лексик ва громматик
шакилланишида кескин орқада қолиш ҳоллари кузатилади. Бу нутқ
бузулишини биринчи бўлиб
Р.Е.Левина
томонидан аниқланган ва
нутқнинг умумий ривожланмаганлиги
деб белгиланган.
Шуни таъкидлаш керак-ки, ҳар қандай нутқ бузулишларини
тушуниш учун бола нутқнинг нормал ривожланиш йўлларини, бу
жараѐннинг ўзига хос хусусиятларини, нутқнинг мувофақиятли
шакилланишида катта роль ўйновчи шароитни билиш керак.
Бундан
ташқари бола нутқи ривожланишининг ҳар бир даврини билиш
зарурдир. Бу эса у ѐки бу камчиликларни ўз вақтида сезиш ва аниқлаш
учун керак бўлади.
101
Масалан,
1 ѐшу 4 ойлик гўдак бола ҳали гапирмаяпти. Педагог
боланинг нормал ривожланишида биринчи сўзлар қачон пайдо
бўлишини билса, у ҳолда педагог бола нутқининг нормал
ривожланаѐтган ѐки ривожланмаѐтганини ҳал қила олади.
Бола нутқининг тўғри ривожланиш жараѐнларини билиш нутқ
бузулишига тўғри диагноз қўйиш учун ҳам зарурдир. Баъзи
мутахасислар 3 ѐшли болани товуш
талаффузидаги камчиликларни
бартараф этиш учун логопед олдига юборадилар. Бу эса нотўғридир.
Чунки нутқи тўғри ривожланаѐтган болага ҳали бу ѐшда баъзи бир
товушларни нотўғри талаффуз этиш хосдир. Бу кўриниш физиолагик
товушларни нотўғри талаффуз этиш деб аталиб, бу ѐшдаги болаларда
артикуляцион аппаратнинг етарли даражада шакилланмаганлигидан
далолот беради.
Нутқ
камчиликларини бартараф этиш, тўғри ва аниқ тарбиявий-
коррекцион иш режаларини тузиш учун ҳам бола нутқининг
ривожланиш қонуниятларини билиш зарур ҳисобланади.
Масалан,
гапирмаѐтган бола (алалик) га таълим бераѐтганда барча
болаларда аввало нутқни тушуниш шакилланиб, сўнгра актив нутқни
эгаллашини билиш жуда зарурдир. Агар бирданига нутқ активлигини
шакиллантириш билан иш олиб борилса, олиб борилаѐтган иш
яхши
натижа бермайди.
Муаллифлар бола нутқининг нормал ривожланиш давирларини
турлича кўринишда кўрсатадилар ва номлайдилар.
А.Н.Гвоздев бундай ѐзади: “ Товушли нутқни ўзлаштиришнинг
умумий жараѐни эшитиш ва мотор соҳаларинининг биргаликда
ҳаракати билан белгиланади. Эшитиш соҳаси шу жиҳатдан етакчидир-
ки, бола эшитиш қобилияти барвақт ўсиб бориши туфайли хилма-хил
фонематик элементларни биринчи эшитиш орқали фарқ қилишга
ўрганади: фанематик элементларнинг аниқ эшитиш тасаввурлари
уларни тўғри талаффуз қилишни ишлаб чиқиш
учун регулятор
(тартибга солувчи) бўлиб қолади. Акммо бола нутқида фонематик
элементларнинг вужудга келиши учун, эшитиш тасаввурларидан
ташқари, артикуляция (талаффуз) малакалари ҳам бўлиши зарур... Бу
малакалар кейинчалик вужудга келади ва улар ҳосил бўлиши билан
товуш элементлари бола нутқидан ўрин олади.”
Боланинг пассив луғати, яъни у тушунадиган сўзлар, унинг актив
луғатидан, яъни у айта оладиган сўзлардан анча тез ривожланади.
Болалар билан муомалада бўлган ҳар
бир кишига шу нарса
малумки, хатто бир яшар бола ҳам айта оладиган сўзларига қараганда
кўпроқ сўзларни тушунади.
102
Болалар
нутқидаги
камчиликлар
тадқиқотчиси
профессор
Р.Е.Левина, болалар нутқининг нормал ва патологик таркиб топиш
қонуниятларини ўрганиб боланинг нутқини эгаллашдаги 5 та даврни
ажратиб кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: