31
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
мойилига зид, чунки у олди- сотдини инкор қилади.
Аммо бунинг аҳоли учун қулайлиги ҳам бор.
Натурал истеъмол туфайли аҳоли бозордан маҳ
-
сулот харид этиш ташвишидан қутулади, бу иш
-
нинг харажатларидан ҳам озод бўлади, сифатини
ўзи кафолатлаган маҳсулотини ўзи истеъмол этади.
Инфляция шароитида аҳоли ўзини ўзи маҳсулот би
-
лан таъминлашга мойил бўлади, чунки жамғарил
-
ган пул ўз қадрини йўқотса, жамғарилган маҳсулот
ўз қадрини сақлаб қолади ва ҳатто бозорда қиммат
-
лашув юз берганда, у ортиб ҳам боради. Натурал
истеъмолнинг кенгайиб боришини табиий ҳол деб
қараш керак ва унинг аҳоли даромадига қўшган
ҳиссасини адолатли баҳолаш зарур. Аҳоли орасида
натурал даромадни инобатга олмай пул даромадига
қараб хулоса қилувчилар ҳам оз эмас. Ваҳоланки,
дунёда аҳоли даромади аниқланганда пул тушуми,
натурал истеъмол ва турли имтиёзлар ҳам ҳисобга
олинади. Бизнинг миллий статистикада ҳам нату
-
рал истеъмол ҳисоби бор, аммо у тўла бўлмаса ке
-
рак, чунки ҳисоб-китоб тахминий бўлади.
Амалда томорқадан олинган маҳсулотнинг
аниқ ҳисоб-китоби йўқ, томорқанинг аҳоли даро
-
мади шаклланишидаги роли тўла баҳоланмайди.
Аммо ҳақиқий аҳволни билиш қийин бўлганли
-
гидан расмий маълумотлар асосидагина натурал
даромадни кузатиш мумкин. Ўтган йили оилада
бир ой (сентябрь) мобайнида томорқа хўжалиги
келтирган 1 сўмлик пул даромадига ундан келган
1 сўму 22 тийинлик натурал даромад тўғри келди.
Демак, натурал истеъмол ортиб бормоқда. Айниқ
-
са бу Хоразм, Сурхондарё, Жиззах, Андижон ва
Тошкент вилоятларида жадал кечмоқда. Масалан,
Хоразмда оилага томорқадан келган бир сўмлик
пул даромадига 3 сўм 24 тийинлик натурал даро
-
мад тўғри келади.
Натурал даромаднинг кўпайиши айниқса фер
-
мер хўжалигида яққол сезилмоқда. Бу кўрсаткич
бўйича ҳам юқорида номи зикр этилган вилоятлар
пешқадамлик қилмоқдалар. Илгарилари натурал
тушумлар оила даромадининг 10-12 %ини ташкил
этган бўлса, эндиликда у 16-18 %га тенг бўлмоқда.
Ислоҳотлар даврида томорқа даромадининг му
-
аммоларига ҳам дуч келдик. Томорқанинг ўсиши
унга бозор топиш масаласини кун тартибига қўй
-
ди, томорқа табиатан тиртибсиз хўжалик эканлиги
унутиб қўйилди, унинг стихияли бўлиши ва уни
фақат бозор бошқариб туриши инобатга олинмади.
Натижада томорқада маҳсулот кўп етиштирилиб,
унга бозор топилмай, арзон-гаров ҳатто харажат
-
ларни ҳам қопламайдиган нархда сотилиши куза
-
тилди. Сотиш иложи бўлмаганидан баъзи бир маҳ
-
сулотларнинг нес-нобуд бўлиши ҳам юз берди.
Томорқа соҳибини ўз ҳолига ташлаб қўймай, унга
бозор топишда ёрдам қўлини чўзиш керак. Маҳал
-
лий хокимиятларга қарашли статистика идорала
-
ри томорқанинг ишлаб чиқариш имкониятларини
аниқроқ ҳисобга олиб, бозорнинг ҳолатига қараб
нимани, қанча етиштириш, маҳсулотни қаерда ва
қанчадан сотиш мумкинлиги ҳақида тавсиялар ва
маслаҳатлар беришса, бу фойдадан холи бўлмайди.
Хулоса қилиб айтганда, янги Ўзбекистон ша
-
роитида аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
билан давомли таъминлаш манбаи сифатида то
-
морқа ҳўжалиги долзарб аҳамият касб этади. Чун
-
ки томорқа – кенг тарқалган оилавий хўжаликдир.
Шу сабабли илғор томорқа хўжаликлари кўрик
танловини ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлар
эди. Томорқа даромад манбаи сифатида яқин ора
-
да ўз аҳамиятини йўқотмайди, чунки у моҳиятан
бозор қонун-қоидаларига ва тартиб-таомилларига
мос тушади.
Do'stlaringiz bilan baham: