Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

УЎК: 338.435.32
Саноат, аграр ва ҳудудий иқтисодиёт / Промышленность, сельское хозяйство и 
региональная экономика / Industry, agriculturel and regional economy


29
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш 
тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан 
таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун 
(ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) 
субсидия ажратиш ишларини амалга ошириш белги
-
ланган бўлиб, томорқа хўжалигидан даромад манба 
сифатида фойдаланишга кенг йўл очиб берилди.
Кейинги тўрт йил давомида аҳолига томорқа 
ерлари ажратишни янада кенгайтиришдан мақсад 
– одамларнинг ўзини ўзи, қолаверса, ички бозор
-
ни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги 
ролини ошириш орқали даромадлари шаклланиши
-
га имконият яратиш, янги уй-жойлар қурилишини 
рағбатлантириш ҳисобига қишлоқ оилаларининг 
яшаш шароитини яхшилашдан иборат. 
Алоҳида таъкидлаш ўринлики, томорқа хўжа
-
ликларида 1 гектардан олинадиган иқтисодий са
-
мара фермер ва деҳқон хўжалигига қараганда 2-3 
баробар юқори.
Аҳолининг ўзларига тегишли томорқа ерла-
ридан самарали фойдаланиши қуйидагиларни 
таъминлаб беради:
- қишлоқ ва шаҳар оилаларини озиқ-овқат маҳсу
-
лотлари билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга 
салмоқли ҳисса қўшади;
- ишсизлик муаммоси ҳал этилади;
- қишлоқ шароитида шахсий хўжаликда иш билан 
банд бўлиш учун мақбул шарт-шароит яратилади;
- ижтимоий-сиёсий барқарорлик таъминланади.
Шу боис қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш 
шароитини яратиш мақсадида давлат дастурлари 
қабул қилиниб, уларнинг изчил ижроси таъминлаб 
келинаётир. Бу каби чора-тадбирлар натижасида, 
бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 
2020 йил якуни бўйича республика аҳолисининг 
ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 
70,8 фоиздан 73,0 фоизга етказилган, қишлоқ ту
-
манларида аҳолининг газ баллонлари билан таъ
-
минланганлик даражаси 125 фоизга ўсган.
Томорқалар ва ер участкалари кичик майдон
-
лардан иборат бўлиши сабабли, барча агротехник 
тадбирлар асосан қўл кучи билан бажарилади. Ал
-
батта, бундай ҳолатда экинларга сифатли ишлов 
бериш имкони юзага келади ва шунга яраша оли
-
надиган ҳосил ҳам юқори бўлади. Шунингдек, ер
-
дан йилига икки-уч марта фойдаланиш мумкин. 
Бу нима дегани? Битта томорқа бир рўзғорни обод 
қилади дегани. Бу исботланган ҳақиқат. Чунки бу
-
гун ён-атрофимизда томорқанинг орқасидан рўзғор 
тебратаётганлар жуда кўп. Астойдил ишлаганлар 
бой ҳам бўлаяпти. Томорқада меҳнат қилиш ва на
-
тижаларини ўзлаштириш бозор тамойилларига тў
-
лиқ мос келади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугун юрти
-
мизда томорқачиликнинг ривожланиши нафақат 
одамларнинг яхши турмуш кечириши, қўшимча 
даромад олишида, балки озиқ-овқат мўл-кўллиги
-
га эришиш борасида ҳам аҳамияти катта бўлаяпти. 
Зеро дунёда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсу
-
лотлари танқислиги тобора кучайиб бораётган бир 
пайтда мамлакатимиз бозорлари қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари билан тўйинган. Бунинг бош сабаби 
юртимизда ҳар бир оиланинг томорқа билан таъ
-
минланганлигидир. Оддий мисол: 10-15 сотих ери
-
ни гуллатиб қўйган киши рўзғорида ҳеч бир камчи
-
лик сезмайди. Оила эҳтиёжи учун зарур бўладиган 
барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари томорқадан 
чиқади. Бу бир жиҳати. Яхши ишлаган томорқачи
-
лар эҳтиёжидан ортганини бозорга чиқаришаяпти. 
Бу эса ўз-ўзидан мўл-кўлчиликни, арзончиликни 
таъминлаяпти.
Бироқ тан олиш керак, бундан ҳамма ҳам бирдек 
фойдаланаётгани йўқ. Айрим қишлоқларда катта
-
гина майдонни ташкил этувчи томорқа майдонлари 
йил бўйи бўш турса, баъзи бир томорқачилар ердан 
имконият даражасида ҳосил олишнинг уддасидан 
чиқишолмаяпти. Аслида эса бизда аҳоли ихтиёрида
-
ги томорқалар ва ер участкаларидан янада самарали
-
роқ фойдаланиб, олинаётган ҳосил ва даромадларни 
2-3 ҳиссагача оширишнинг ички имкониятлари мав
-
жуд. Чунки еримиз унумдор. Табиий иқлим шарои
-
ти ҳам йил давомида деҳқончилик қилиш имконини 
беради. Шунинг учун ҳозирда бу масалага ҳукумат 
даражасида эътибор қаратилаяпти.
Бугун тўла ишонч билан айтиш мумкинки, бу 
мураккаб масалага ана шундай оқилона ёндашув 
туфайли Ўзбекистон бўйича минг-минглаб одам
-
лар уй-жойли, ишли бўлди, бозорларда маҳсулот 
кўпайиб, нарх-наво арзонлашди, энг муҳими, ижти
-
моий кескинликнинг олдини олишга эришилди.
Томорқа хўжалиги майда ишлаб чиқаришнинг 
муҳим шакли бўлиб, аҳолининг қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларига бўлган бозор талабини қондириш 
муҳим манбаи ҳисобланади. Қуйидаги жадвалда 
аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўл
-
ган йиллик меъёри бўйича талаблар келтирилган 
бўлиб, унда аҳоли истеъмоли учун ўртача истеъмол 
миқдори келтирилган.


30
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
Жадвал маълумотларига кўра, аҳолининг йил
-
лик минимал эҳтиёжи картошкага 4 млн. тоннадан 
ортиқни, гуштга 3 млн. тоннадан ортиқни, мева ва 
резаворларга 4,5 млн. тоннадан ортиқни ташкил 
этади ва бир кишига тўғри келадиган йиллик эҳти
-
ёжни келтириб чиқаради. Маълумотларга кўра, аҳо
-
лининг картошка, мева ва резаворлар, гушт, сут ва 
тухумга бўлган эҳтиёжи юртимизда йиллик ишлаб 
чиқаришга нисбатан паст миқдорни ташкил этади 
ва ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қисман 
импорт қилинади. Сабзи, узум, полиз маҳсулотлари 
аҳоли эҳтиёжидан ортиқ миқдорда етиштирилади ва 
хорижга экспорт қилинади. Қишлоқ хўжалиги маҳ
-
сулотларига бўлган йиллик эҳтиёжни ҳисоблашда 
истеъмолдаги бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулот
-
лари нисбати ҳам ҳисобга олинади ва ўртача меъёр 
даражаси белгиланади. Масаланинг муҳим томони 
шунда-ки, томорқа хўжалиги аҳоли истеъмолида
-
ги асосий маҳсулот турларини етиштиришга их
-
тисослашган бўлиб, бозор талабини қондиришга 
хизмат қилади. 
Томорқа хўжалигининг ривожи унга билвосита 
алоқадор бўлган бошқа соҳалар истиқболига ҳам 
ижобий таъсир кўрсатиб, чекка ҳудудларда саноат 
корхоналарини барпо этиш, аҳоли бандлигини таъ
-
минлашда қўшимча шарт-шароит яратаяпти.
Томорқа хўжалиги бозор ислоҳотларини ўзига 
сингдира олди. Томорқа хўжалигини давлат ҳар та
-
рафлама қўллаб-қувватлади, бу хўжалик солиқ юки
-
дан фориғ этилди, унинг соҳиблари хўжалик учун 
нимаики зарур бўлса, буни эркин бозордан сотиб 
олиш имконига эга бўладилар. Мазкур хўжаликка 
тўла-тўкис эркинлик берилиши унинг ривожини 
таъминлади ва ундан топилган даромадни кўпайти
-
риш имконини бермоқда. Агар 1991 йил аҳолининг 
ўз хўжалигидан олинган маҳсулотини сотишдан 
тушган пул унинг ялпи даромадида 9,7%ни таш
-
кил этса, 2020 йил якунига кўра 28,7%ни ташкил 
этмоқда. Демак, томорқанинг даромаддаги ҳиссаси 
2,9 марта ошди. 
Бозорни тўлдириб туриш томорқа соҳиблари
-
га даромад ҳам келтиради, лекин бу даромаднинг 
турли оилаларда ҳар хил бўлиши турган гап, чунки 
улар томорқа билан ҳар хил даражада шуғуллани
-
шади. Ўтган йили томорқадан келган пул даро
-
мади, ишчи ва хизматчилар оиласи даромадининг 
4,5 %ни ташкил этса, бу кўрсаткич тадбиркорлик 
қилувчилар (фермерларда) 37,3 %ни пенсионерлар
-
да 21,9 %ни ташкил этди. Умуман олганда аҳоли
-
нинг ҳамма қатламлари учун томорқанинг аҳамия
-
ти сезиларли бўлиб қолди. 
Томорқа ҳақида гап кетганда, у келтирган пул 
даромади билан чекланиш хато бўлади, чунки у 
аҳолининг каттагина қисмини бозордан маҳсулот 
олишдан халос этади, яъни томорқада яратилган 
маҳсулот бозорга чиқарилмай шу ернинг ўзида ис
-
теъмол этилади, буни натурал истемол деб атайди
-
лар. Натурал истеъмол табиатан бозор иқтисоди та
-

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish