184
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
усуллари (молиявий режалаштириш, таҳлил, ҳисоб,
молиявий тартибга солиш ва назорат);
- молиявий ричаглар – молиявий усулларни
амалга оширишда қўлланиладиган воситалар (да
-
ромад, ижара тўлови, мақсадли фондлар ва ҳ.клар.);
- ҳуқуқий таъминот – молиявий ресурсларни
шакллантириш ва ишлатиш юзасидан қонун ҳуж
-
жатлари, қарорлар, буйруқлар ва ҳ.к.лар.
- меъёрий таъминот – меъёр ва мезонлар, амор
-
тизация ажратмалари меъёрлари ва ҳ.к.лар.
- ахборот таъминоти – иқтисодий, молиявий, ти
-
жорат ва ҳ.к.лар.
лар жумласига молиявий муносабатлар (кредитлаш,
солиққа тортиш, лизинг, инвестициялар ва ҳ.к.) ва
молиявий кўрсаткичларни киритиш мумкин. Бун
-
дан ташқари, бошқарув элементлари таркибида
молиявий инструментлар, яъни бир пайтнинг ўзи
-
да молиявий активлар мажбуриятлар суммасининг
ошишига олиб келувчи молиявий операциялар
ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ. Моливий
инструментлар бирламчи (кредитлар, қарзлар, кре
-
диторлик ва дебиторлик қарзлари ва ҳ.к.) ва икки
-
ламчи (молиявий опционлар, фьючерслар, форвард
шартномалари, фоиз ва валютавий опционлар) си
-
фатида таснифланиши мумкин.
Республикада олий таълимга бўлган талабнинг
ошиши ушбу масалаларни молиялаштириш ман
-
баларини белгилашни тақозо этди ва олий таълим
-
ни молиялаштириш борасида турли хил ёндашув
ҳамда қарашлар вужудга кела бошлади.
Замонавий билимлар ва кўникмаларга эга бўлган
юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақса
-
дида олий таълим муассасаларига ўрнатилган қабул
режаси давлат гранти, тўлов-контракт асосида таш
-
кил этилди. Кадрлар тайёрлаш тизимини янада та
-
комиллаштириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тар
-
моқларини юқори малакали мутахассислар билан
таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда
иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжла
-
рини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишла
-
ри уйғунлигига эришиш муҳим саналади.
Олий таълимни молиялаштириш тизимида рўй
бераётган яна бир ўзгариш, бу кадрлар тайёрлаш
миллий дастурида белгиланган вазифаларни амал
-
га ошириш, ёшлар таълим олиши учун янада кенг
имкониятлар яратиш, олий маълумот олаётган
фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучай
-
тириш мақсадида таълим кредитларининг жорий
этилишидир. Тaълим кредитлари тўлов-контракт
асосида ўқиш учун олий ўқув юртларига қабул қи
-
линган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига,
уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.
Таълим кредитлари бугунги кунда оммалашиб бор
-
моқда. Ушбу турдаги кредитларнинг ташкил этили
-
ши олий таълимни молиялаштиришнинг бир қис
-
мини истеъмолчиларга юклаш ҳисобланиб, бунда
мутаносиб равишда давлат молиялаштириши улу
-
ши қисқариб боради.
Олий таълим муассасаларини давлат томонидан
молиялаштириш асосий манба сифатида сақлаб қо
-
линиши билан бирга ўқиш учун тўловларни жорий
Do'stlaringiz bilan baham: