Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

АСОСИЙ ҚИСМ
Олий таълим муассасалари маблағларини 
бошқаришда молиявий бошқарув механизмларини 
шакллантириш тамойил ва хусусиятларини таҳлил 
этишдан олдин, фикримизча, «молиявий механизм» 
тушунчасига ойдинлик киритиш зарур.
Иқтисодий нуқтаи-назардан молиявий меха
-
низм жамият ҳаётининг ижтимоий ва иқтисодий 
соҳаларига таъсир ўтказиш учун қўлланилади. У, 
бир томондан, молиявий механизмнинг таркибий 
тузилмаси, иккинчи томондан, жамият талабларини 
қаноатлантириш учун давлат ва хўжалик субъектлари
-
да шакллантирилаётган молиявий ресурслар ҳажми 
орқали амалга оширилади
Фикримизча, иқтисодий тизим фаолияти сама
-
радорлиги фақат молиявий ресурслар ҳажми дара
-
жаси билан эмас, кўпроқ қўлланилаётган молиявий 
механизм модели орқали таъминланади. Мазкур 
мулоҳазага мос тарзда эътироф этиш мумкинки, 
ижтимоий ва иқтисодий соҳага молия механизмла
-
ри икки кўринишда: миқдорий ва сифат кўрини
-
шида таъсир ўтказади.
Миқдорий таъсир давлат органлари ва иқти
-
содиёт субъектлари томонидан шакллантирилган 
молиявий ресурслар ҳажми ва уларнинг мамлакат 
молия тизими соҳалари ўртасида тақсимланиши 
нисбатлари орқали ифодаланади. Молиявий меха
-
низмнинг сифат кўринишидаги таъсири алоҳи
-
да олинган иқтисодиёт субъекти фаолияти ёки 
умумиқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга 
йўналтирилган молиявий ресурсларни шаклланти
-
риш усуллари билан боғлиқ. Бундай усуллар жум
-
ласига солиқ ставкаларини пасайтириш, бюджет 
дефицитининг максимал миқдорини аниқлаш, рағ
-
батлантириш хусусиятига эга бўлган молиявий му
-
носабатлар тизимини ишлаб чиқиш ва бошқаларни 
киритиш мумкин. 


183
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
Кўриниб турибдики, улар моҳиятан олганда 
бир-биридан фарқланса-да, алоҳида жиҳатлари 
бўйича умумий хусусиятларга эга. Хусусан, мо
-
лиявий механизм хўжалик механизмининг тарки
-
бий қисми эканлиги; молиявий механизм молиявий 
муносабатлар шакллари, турлари ва усулларининг 
жамланмаси эканлиги; молиявий механизм мо
-
лиявий ресурсларни шакллантириш ва ишлатиш 
услублари жамланмаси эканлигини қайд этиш 
мумкин. Бизнингча, энг муҳим жиҳат, молиявий 
механизм белгиланган мақсадга эришиш учун мо
-
лиявий ресурсларни ҳаракатга келтиришга хизмат 
қилишининг эътироф этилишидир. 
Фикримизча, олий таълим муассасалари молиявий 
ресурсларини бошқариш механизми – давлат ва жа
-
мият томонидан қўйилган вазифаларни амалга оши
-
риш борасидаги фаолиятни ташкил этиш ва олиб бо
-
риш механизмининг таркибий қисми бўлиб, страте
-
гик ва тактик мақсадларни амалга ошириш мақсадида 
молиявий ресурсларни шакллантириш ва ишлатишга 
доир молиявий муносабатларни ташкил этиш шакл
-
лари, турлари ва усуллари жамланмасидир. 
Бир қатор иқтисодчи олимлар молиявий бошқа
-
рув механизмининг икки, яъни директив ва тартибга 
солиш тури мавжуд, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг 
фикрича, биринчи турдаги молиявий бошқарув ме
-
ханизми давлат иштирок этаётган муноасабатларга 
нисбатан ишлаб чиқилиб, солиққа тортиш, бюджет 
харажатлари, бюджет тизимини ташкил этиш, мо
-
лиявий режалаштиришга тегишлидир. Тартибга 
солиш туридаги молиявий бошқарув механизми 
давлат манфаатларига алоқадор бўлмаган ва ички 
молиявий муносабатларни ишлаб чиқишда қўлла
-
нилади. Бунда молиявий ресурсларни ишлатиш
-
нинг умумий қоидалари белгилаб берилади. 
Иккинчи гуруҳ олимлари молиявий бошқарув 
механизмини давлат органларининг таркибий ту
-
зилиши, яъни умумдавлат, маҳаллий ҳокимият ор
-
ганлари ва маҳаллий бошқарув органлари молия
-
вий механизмлари орқали ифодаланишини таклиф 
этишган. Улар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий 
ҳаётига таъсир этиш нуқтаи-назаридан молия
-
вий бошқарув механизми таркибига молиявий 
ресурсларни шакллантириш ва ишлатиш меха
-
низмлари, тартибга солиш механизмлари ва мо
-
лиявий рағбатлантириш механизмларини киритиш
-
ни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади. 
Молиявий механизм бошқарув даражасига қа
-
раб ҳам таснифланиши мумкин. Улар жумласига 
давлат молияси (умумдавлат ва маҳаллий бошқарув 
органлари молияси) ва иқтисодиёт субъектлари мо
-
лиясини киритиш мумкин.
Фикримизча, “молиявий бошқарув механизми” 
тушунчасини янада тўлиқ ифодалаш учун унинг 
таркибий тузилмасини таҳлил этиш лозим. Эъти
-
роф этиш зарурки, “молия механизми” тушунча
-
сига ёндашувлар каби, молиявий бошқарув меха
-
низми таркибий тузилмасини аниқлаш юзасидан 
илмий манбаларда бир-биридан фарқланувчи ёнда
-
шувлар мавжуд.
Хусусан, иқтисодчи олимларнинг бир гуруҳи 
молиявий бошқарув механизми таркиби функцио
-
нал элементлар (молиявий ресурсларни шакллан
-
тириш, молиялаштириш, рағбатлантириш ва ҳ.к.) 
ва ташкилий-бошқарув элементлари (молиявий ре
-
жалаштириш ва прогнозлаш, оператив бошқариш, 
молиявий назорат)дан иборат, деб ҳисоблашади.

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish