155
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
2 - жадвал
Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган пул ўтказмалари динамикаси (млн. АҚШ долл)
Кўрсаткичлар
Й и л л а р
2020/
2007
(+, -)
2007
2009
2010
2016
2017
2018
2019
2020
Ўзбекистон
Республикаси
3232,7
2798,0
2797,7
3041,0
4172,0
4217,1
6009,7
6027,1
2794,4
Манба:
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф
томонидан ҳисобланган.
Маълумотлар таҳлили меҳнат мигрантларининг
пул ўтказмалари МДҲнинг бир қатор мамлакат
-
лари сингари Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳам
муҳим таркибий қисми ҳисобланишини кўрсата
-
ди. Ўзбекистон Республикасига жўнатилаётган пул
жўнатмаларининг миқдори 2016 йилдан бошлаб
яна кўтарила бошлаган. 2020 йилда бу жўнатмалар
миқдори 6027,1 млн.АҚШ долл.ни
ташкил этиб,
2007 йилга нисбатан 2 маротабага яқин, яъни 185,6
фоизга, 2019 йилга нисбатан эса, 17 млн. АҚШ
долл.га ёки 0,3 фоизга ошган.
Таҳлилларимизнинг кўрсатишича, пул ўтказма
-
лари расмий молиявий тизимлар томонидан
кичик
инвестицияларга қўйиладиган қарз чекловларини
юмшатади. Уларнинг ҳисобига, кўпинча банк кре
-
дитларини жалб этишга имкони бўлмаган, аммо
иқтисодиётнинг ўсишини таъминлаш, ишсизликни
бартараф этиш, қўшимча иш ўринларини яратиш
нуқтаи-назаридан ниҳоятда муҳим бўлган кичик
бизнес ва тадбиркорлик сохасидаги турли лойиха
-
лар амалга оширилади.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, мамлакат
-
лар миграция рейтинги рўйхатида Ўзбекистон
2017 йилда эмиграция даражаси бўйича 184 –ўрин
-
ни эгаллади ва мигрантлар сони 2,2 млн. кишини
ташкил этди. [8]
Албатта, миграция жараёнлари Ўзбекистонга
меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари шаклида
кучли молиявий оқимлар билан амалга оширила
-
ди. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Марказий
банкининг расмий маълумотларига кўра, фақат
Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказ
-
маларининг умумий ҳажми 2019 йилда 4,6 млрд.
АҚШ долларини ташкил этган. Пул ўтказмалари
-
нинг расмий тизимдан ташқарида бўлган мигрант
-
ларнинг пул оқимлари турли хил манбаларга кўра,
расмий ўтказмаларнинг 50-70 фоизини ташкил
этади. Таққослаш учун, 2010 йилда Ўзбекистонга
тўғридан тўғри ҳорижий инвестицияларнинг уму
-
мий ҳажми 2,4 млрд.АҚШ долларини, ЯИМ 37,4
млрд.АҚШ долларини, давлат бюджети ҳаражатла
-
ри қарийб 8 млрд.АҚШ долларини ташкил этди,
уларнинг 60 фоизи ёки 5 млрд.АҚШ доллари ижти
-
моий соҳа ҳаражатларини қоплайди. [9]
Ўзбекистоннинг миграция географияси фақат
Россия Федерацияси билан чекланиб қолмаслиги
-
ни ҳисобга олсак, меҳнат мигрантлари томонидан
ўтказиладиган пул ўтказмалари ҳажми бундан ҳам
анча каттароқ бўлиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатда келаёт
-
ган пул ўтказмалари маҳаллий ишлаб чиқаришни рағ
-
батлантиради. Масалан, Ўзбекистондаги каби, ички
бозордаги эркин рақобат ва ички ишлаб чиқарувчи
-
ларни давлат томонидан ҳимоя қилиш шароитида,
мигрантларнинг пул ўтказмалари аҳолининг тўлов
қобилиятини оширади, иқтисодиётнинг реал сектори
-
ни ривожлантиради ва импорт ўрнини босувчи маҳсу
-
лотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
Республикамизда
ички бозор конъюнктураси
аллақачон миграция капитали билан ўзаро яқин
алоқага киришган. Ҳозирги истеъмол талабининг
оз бўлмаган қисмини миграция капитали томони
-
дан тўлдирилишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу
капитал бўлмаганда маҳаллий ишлаб чиқариш
ҳажми маълум даражада бугунги натижаларга эри
-
ша олмас эди. Демак, Ўзбекистонда ташқи меҳнат
миграцияси ривожланишини чеклаш ишсизлик да
-
ражасини ошишига, аҳолининг истеъмол талабини
камайишига ва натижада ишлаб чиқаришнинг
умумий ҳажмини пасайишига олиб келиши мум
-
кин. Шуни таъкидлаш муҳимки, миграция капита
-
лини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга сарфлаш
иқтисодий жиҳатдан тўғри бўлади, бу эса мамлакат
ичидаги бўш иш ўринлари сонининг ортишига, тад
-
156
Iqtisodiyot:
tahlillar
va prognozlar
биркорлик ва кичик бизнеснинг ривожланишига
олиб келади.
Фикримизча, хусусий сармояларни иқтисоди
-
ётнинг реал секторига кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қу
-
лай шароит яратиш орқали рағбатлантириш мум
-
кин. Ҳозирда Ўзбекистонда ушбу йўналишда му
-
айян самарали иқтисодий чора-тадбирлар тизими
ишламоқда. Йилдан йилга хусусий бизнесга солиқ
юкининг пасайиши, давлат органлари томонидан
текширувлар сонининг камайиши, хусусий тадбир
-
корлар учун солиқ ва кредит имтиёзлари
шулар
жумласидандир. Булар албатта, иқтисодиётнинг
реал секторининг ривожланишига ҳамда аҳоли
турмуш сифатининг ошишига хизмат қилади.
Бироқ, таъкидлаш жоизки, пул жўнатмаларига
кучли боғлиқлик иқтисодиётга салбий таъсир қи
-
лиши мумкин. Тожикистонда бўлгани каби, мам
-
лакат иқтисодиётининг пул жўнатмаларига кучли
боғлиқлиги, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни
амалга оширишнинг
паст суръатлари шароитида
салбий оқибатларга олиб келади. Ушбу мамлакат
иқтисодиёти асосан меҳнат мигрантларининг пул
ўтказмаларига тўлиқ боғлиқ бўлиб, унинг кичик
қисқариши ҳам мамлакат иқтисодий субъектлари
-
нинг умумий иқтисодий
фаолиятининг пасайишига
олиб келади. 2018 йилда мамлакат меҳнат мигрант
-
ларининг пул ўтказмалари Тожикистон ЯИМининг
31,0 фоизини ташкил этди. Бу Тожикистон ЯИМ
нинг 1/3 дегани.
Do'stlaringiz bilan baham: