154
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
Хитойга мигрантлар томонидан ўтказилган пул
-
ларнинг ярмидан кўпи АҚШ ва Гонконгдан келган.
Мексика (глобал тушумларнинг 5,2%), Филиппин
(4,9%) ва Миср (4,2%) ҳам мигрантларнинг пул ўт
-
казмалари бўйича етакчи бешта мамлакат қаторига
киради. Шуни таъкидлаш керакки, Филиппин ва
Мисрда мигрантлар трансфертлари иқтисодий ри
-
вожланишда муҳим роль ўйнайди, чунки улар ҳар
бир мамлакат ЯИМнинг 10% дан ортиғини ташкил
қилади.
Жаҳон ўтказмаларининг 10% дан ортиғи Фран
-
ция, Нигерия ва Покистонга юборилади. Германия
ва Вьетнам ҳам пул ўтказмалари оладиган ўнта
мамлакат қаторига киради. Шундай қилиб, транс
-
фертларни олувчилар орасида иккита ривожланган
давлат бор бўлиб, улар Франция ва Германиядир.
Уларга асосий трансфертлар Шимолий Америка ва
қўшни Европа мамлакатларидан келади.
Шуни таъкидлаш керакки, Германия юборил
-
ган пул ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллай
-
ди. 2016 йилда Германиядан юборилган жами пул
жўнатмалари 4,2 млрд. еврони ташкил этди. Бу
кўрсаткич 2015 йилга қараганда 700 млн.еврога
ошган. Германиядан Сурияга пул жўнатмалари
2015 йилдаги 18 млн.евродан 2016 йилда 67 млн.
еврога ортди.
Туркияга пул ўтказмалари 2016 йилда 800
млн.еврони ташкил этди (барча ўтказмаларнинг
19,2%). [6] Эҳтимол, бу меҳнат мигрантлари
-
нинг ўз мамлакатларига ўтказмалари эмас, балки
икки ёки ундан ортиқ самаранинг комбинация
-
сидир. Чунки, Туркияда яшаш шароитларини
яхшилаш учун маблағ сарфлаш ўрнига, баъзи
оилалар Германияда ўз позицияларини кучайти
-
риши мумкин, бу ерда 3 миллиондан ортиқ турк
-
лар ва курдлар яшайди (уларнинг ярми Туркия
фуқаролигига эга).
Меҳнат миграцияси молиявий инвестиция
операцияларини кўпайтирувчи омиллардан бири
ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ривожланаётган
мамлакатларга хусусий капиталнинг оқиб келиши
жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Хусусий капи
-
тал оқимининг 82 фоизи 135 та ривожланаётган
давлатнинг 20 тасига келиб тушган. Дунё аҳоли
-
сининг 51 фоизи яшаб турган иқтисодий ривожла
-
ниши паст бўлган мамлакатлар - 1990 йилдан 2008
йилга қадар ушбу капитал оқимининг 8,5 фоизини
олган. Халқаро валюта фондига ўз тўлов ба
-
ланслари ҳақида маълумот берадиган 80 та мамла
-
катдан 52 таси ишчи кучини экспорт қилищдан
даромад кўради.
Кўпгина қабул қилувчи мамлакатлар учун пул
ўтказмалари оқими ушбу мамлакатларга кўрсатила
-
диган расмий молиявий ёрдамлар ҳажмидан ортиб
кетди ва кам таъминланган аҳоли қатламларининг
иктисодий кийинчиликларни енгиш учун самарали
восита ҳисобланади. Улар оркали “ўз-ўзига” ёрдам
тамойили амал қилади.
Ўзбекистон ҳам жаҳон ижтимоий- иқтисодий
тизимининг бир қисми сифатида халқаро миграция
жараёнларининг фаол иштирокчиларидан бирига
айланди. Мамлакатимиз фуқароларининг хорижда
касбий фаолиятни кўрсатиш ҳуқуқи Ўзбекистон
Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”
-
ги Қонунида (1998 йил май) эълон қилинган ва
мустаҳкамланган. Меҳнат миграцияси жараёнлари
соҳасида ташкилий-ҳуқуқий негиз яратилиши Ўз
-
бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 14 июлдаги “Ишчи кучини oлиб кириш вa
oлиб чиқишни тaртибгa сoлиш тўғрисида”ги 353-
сонли Қароридан бошланди.
Меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари
республика иқтисодиёти тараққиётига яхшигина
ҳисса қўшмоқда. Меҳнат миграцияси ҳажмлари
ошишини ҳисобга олганда, ҳозирги вақтда Ўзбе
-
кистонга меҳнат мигрантларидан келаётган пул
ўтказмалари, яъни иқтисодий самара 6 млрд. АҚШ
долларидан ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: