ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Мамлакатимизда COVID-19 коронавирус панде
-
миясининг кенг тарқалиши натижасида юзага кел
-
ган инқироз ҳамда унинг олдини олиш мақсадида
киритилган чеклов чоралари сезиларли ижтимо
-
ий-иқтисодий қийинчиликларга олиб келди. Бу
-
нинг натижасида 2020 йилда миллий иқтисодиёт
-
нинг ўсиш суръати инқироз шароитида сезиларли
равишда пасайганлиги (1,6%гача) [13], ижтимоий
хизматларга бюджетдан ажратиладиган молиявий
маблағларнинг ҳажмига бевосита таъсирининг
олдини олиш муҳим масала бўлиб ҳисобланади.
Мақолани ёзиш жараёнида қуйидаги хулоса ва
таклифларга келдик, яъни:
1. Ижтимоий хизматларни молиявий маблағлар
билан таъминлашни такомиллаштиришда маҳал
-
лий бюджет ролини кучайтириш учун маҳаллий
бюджет харажатларини давлат ижтимоий-иқтисо
-
дий сиёсатини молиявий қўллаб-қувватлашда тў
-
лиқ акс эттириши лозим бўлади;
2. Ҳозирги пандемия шароитида ижтимоий
соҳани ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қув
-
ватлаш маҳаллий ҳокимият органларининг диққат
марказида бўлиши, бу соҳаларга турли фоиз ва
хайрия маблағларини жалб этиш ва бундай хара
-
жатлар миқдори (ҳисоби)ни алоҳида тасдиқланган
ҳужжатларда акс эттириш орқали юритиш зарур.
Бу эса ижтимоий эҳтиёжларга ажратилган бюд
-
жет маблағларини мақбул, оқилона тақсимлашни
ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашни
зарурият даражасига кўтариши лозим;
3. Ҳудудларда ижтимоий соҳани қўшимча ра
-
вишда қўллаб-қувватлаш чора тадбирларини амалга
оширишда турли тижорат субъектлари билан икки
томонлама шартномаларни тузиш зарур. Бу эса бир
вақтнинг ўзида бир жойда турли ижтимоий объект
-
ларни юзага келиш ҳолатларининг олдини олади.
Бюджет маблағларини иқтисод қилиб қолиш имко
-
ниятини яратади. Мисол учун, корпоратив корхона
-
лар томонидан қурилган спорт майдончаларидан,
уларга қарашли боғча ва махсус компьютерлашган
хоналаридан унга яқин жойлашган мактаб ўқувчи
-
лари ёки маҳаллий аҳолининг ҳам фойдаланишини
таъминлаш муҳим бўлсин;
4. Ҳудудларда жойлашган корпоратив статусга
эга бўлган корхоналарда ишлаб чиқиладиган ис
-
теъмол товарларини ва истеъмол буюмларини
150
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
имтиёзли корхоналарга (ёки улгуржи нархларда)
ҳудуддаги ижтимоий соҳаларга кенг тақдим этишга
эришиш (мисол учун, соғлиқни сақлаш тизимлари
-
га – шифокорларга; интернат, болалар боғчаси ва
шу кабилар);
5. Ҳудудлардаги фермер хўжаликларини улар
майдонига яқин жойлашган мактаблар, касб-ҳу
-
нар техникумлари, академик лицейлар ва тиббиёт
муассаларини реконструкция қилиш, жиҳозлаш
ишларига жалб этиш, улар томонидан амалга оши
-
рилган харажатларни (уларнинг эҳтиёжларидан ке
-
либ чиқиб) фойда (даромад) солиқ солиш базасидан
чиқариш, ёки соф фойдасидан ушбу тадбирларни
қўллаб-қувватлаш учун ҳар йил 1% гача маблағлар
-
ни кўчириб беришни кенг йўлга қўйиш имконияти
яратилади. Бундай тадбирларда рентабеллик дара
-
жаси 15% дан юқори бўлган хўжалик субъектлар
-
нинг иштирокини таъминлаш муҳимдир;
6. 2022 йилдан тиббиёт муассасаларида кли
-
ник-харажат гуруҳлари бўйича “ҳар бир даволан
-
ган ҳолат” учун тиббий хизматларга ҳақ тўлаш ти
-
зимини ва жон бошига молиялаштиришнинг янги
механизмларини босқичма-босқич жорий этиш,
ходимларга ҳақ тўлашнинг замонавий усулларига
ўтиш;
7. Республикамизда қабул қилинган соғлиқни
сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик ме
-
ханизмларини ҳудудларда татбиқ этишни жадал
-
лаштириш зарур;
8. Давлат-хусусий ва хусусий тиббиёт муас
-
сасаларига ҳар хил турдаги оғир касалликларни
ташҳисловчи замонавий ва қимматли тиббий уску
-
налар ва аппаратураларни олиб келиши ва улардан
фойдаланиш имкониятларини яратиш мақсадида
лизинг, имтиёзли кредит ва божхона тўловларида
(имтиёзларнинг ишламаган даврларини, таъмир
-
лаш даврларини ҳисобга олган ҳолда) имтиёзлар
бериш зарур;
9. Ҳудудларда соғлиқни сақлаш соҳасида қуйи
-
даги шаклларда давлат-хусусий шерикликни жорий
этиш зарур, яъни:
- хусусий тиббиёт муассасалари биноларини
қуриш учун доимий фойдаланиш мақсадида бепул
асосда ер участкалари тақдим этиш;
- мавжуд давлат тиббиёт ташкилотларини ре
-
конструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан ху
-
сусий тиббиёт ташкилотлари объектларини қуриш
учун бепул асосда ер участкалари тақдим этиш;
- кам фойдаланиладиган ёки реконструкция қи
-
лиш ёхуд капитал таъмирлашни (қайта жиҳозлаш
-
ни) талаб қиладиган мавжуд давлат тиббиёт ташки
-
лотларини ижарага бериш;
- бино қуриш ёки реконструкция қилиш, концес
-
сия асосида жиҳозлаш учун ер участкаси ажратиш;
- бўш турган давлат мулки объектларини, шу
жумладан, ишламаётган собиқ ҚВП биноларини
“ноль” харид қиймати бўйича қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда тадбиркорларга бериш.
10. Давлат-хусусий ва хусусий тиббиёт муасса
-
саларини ташкил этиб фаолият юритувчи юридик
шахсларга давлат объектларини инвестиция ки
-
ритиш шарти билан маълум муддатларга (бугун
-
ги кунда ушбу муддат 4 йилни ташкил этмоқда)
ижарага берилганда уларнинг ижара шартномаси
муддатини узайтириш имконини яратувчи кафолат
бериш. Акс ҳолда бундай фаолиятни амалга оши
-
рувчи юридик шахсларда давлат мулкидан фой
-
даланишда ишончнинг йўқлиги иншоотни замона
-
вийлаштиришга тўсқинлик қилади;
12. Халқ табобати усулларидан фойдаланган
ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва
мутахассислар, уларнинг иш тажрибаси, кўрса
-
тадиган хизмат турлари ҳақидаги маълумотларни
аҳолига тарғиб қилишни ўз ичига олган ягона маъ
-
лумотлар базасини ва электрон платформасини
шакллантириш зарур;
14. Ҳудудларда тиббиёт туризмини ривожланти
-
риш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш, ма
-
даний-маърифий тадбирлар билан комплекс боғлиқ
ҳолда ҳам республикамиз фуқаролари, ҳам чет эл
фуқароларига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил
этиш, чет эл инвестициялари, шунингдек, тиббиёт
ташкилотларининг туристик инфратузилмасини
ривожлантиришга халқаро молия институтлари ва
бошқа ташкилотлар кредитлари ҳамда грантларини
жалб қилиш зарур.
Шунингдек, солиқ ставкаларини ошириш
орқали бюджет тақчиллигини ёки преференция
-
ларни таъминлашдан кўра бюджет харажатлари
-
дан манзилли фойдаланишни йўлга қўйиш орқа
-
ли катта маблағларни тежаб қолишга эришишга
замин яратилади.
Ушбу таклиф ва тавсияларни амалга ошириш
орқали бюджет харажат турлари кесимида мавжуд
бўлган дефицитли ҳолатларни қисман бартараф
этишга эришилган бўлади.
151
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |