2-жадвал
Таълим тизимига рақамли таълимни жорий қилиш учун зарур талаблар
Т/р
Зарур талабларнинг номи
Зарур талабларнинг изоҳи
1.
Ахборот муҳити
Компьютер, ноутбук, планшет, мобил қурилмалар, тармоқлар,
видео тизимлар, электрон доскалар, интернет тўлқини ва
бошқалар
2.
Электрон ресурс
Дастурий таъминот, таълим порталлари, масофавий ўқитиш
тизимлари, электрон кутубхоналар, веб-сайтлар, булутли
тизим ва бошқалар
3.
Жараёнларни бошқариш ва унга
муносиб кадрлар
Электрон почта, ижтимоий тармоқ, ўқув шакли ва уларни
бошқаришга қодир бўлган мутахассислар
Манба:
муаллиф томонидан ишланган.
Таълимни рақамлаштириш фақат таълим ре
-
сурсларини электронлаштиришдангина иборат
эмас. Энди бунда педагоглар ҳам ахборот техноло
-
гияларни яхши ўзлаштирган бўлиши керак, яъни
рақамли педагогика ҳам жараёнга кириб келади.
Бу ўқувчи ва талабаларнинг яхши сифатли таълим
олишлари, керакли маълумотларни тезда топишла
-
ри учун яхши имконият яратади. Ушбу ҳолатда та
-
лабалар баҳо олиш учун эмас, билим олиш учун
ўқийдилар. Бунда албатта баҳолаш мезонлари ҳам
шу талабга тўлиқ жавоб бериши лозим.
Таълим платформаларини яратишда қуйида-
гиларга эътибор қаратиш лозим бўлади:
- таълим платформалари ихтисослаштирилишига
қараб улардан фойдаланиш пуллик ва бепул бўлиши;
- ихтисосликларга қараб (ихтисосликка давлат ва
дунё миқёсида бўлган талаб даражаси бўйича) халқа
-
ро таълим платформаларини яратиш зарурлиги.
Таълим соҳасини рақамлаштириш бўйича бир
қанча хорижий тажрибалар ҳам тўпланган. Жум
-
ладан, Жанубий Корея, Сингапур, Россия, Эстония
каби мамлакатларда мазкур масала бўйича айрим
ишлар амалга оширилган. Масалан, Жанубий
Кореяда таълимни рақамлаштириш ХХ-асрнинг
80-йилларида бошланган эди. Чунки дунё миқё
-
сида, айниқса ёшлар ўртасида ишсизликнинг ор
-
тиб бориши, халқаро интеграциялашув жараёнида
рақобатбардошликни мустаҳкамлаш зарурати бун
-
га туртки бўлган эди. Мазкур мамлакатда 2011 йил
-
га келиб Жанубий Корея Таълим вазирлиги Прези
-
дентлик кенгаши билан ҳамкорликда таълим тизи
-
мига «A Road to the Power of Talented Individuals!
SMART Education» дастурини жорий қилишга
муваффақ бўлди [11]. Ушбу дастурнинг қисқарти
-
рилган номи “SMART Education”, деб номланиб,
бунда таълим тизимида мулоқот майдони кенгай
-
тирилди. Ўқитувчи ҳам ўқувчилар ҳам хоҳлаган
пайтда, хоҳлаган саволлар бўйича масофадан туриб
ахборот-технологиялари ёрдамида мулоқат қилиш
имкониятига эга бўлишди. Бунда таълимни баҳо
-
лашда турли усуллар билан масалага оддий ёдлаш
-
дан кўра ижодий ёндошадиган ҳолат кучайтирил
-
ди. Ҳозирги пайтда Жанубий Кореяда кўпгина ўқув
муассасалари, ҳатто айрим университетлар ҳам
ўқув жараёнини тўлиқ масофадан амалга ошириш
-
га ўтган. Бунда ўқув муассасалари жамоатчилик
билан ҳам, ота-оналар билан ҳам масофадан тўлиқ
мулоқот қилиш механизми жорий қилинган.
Таълимни рақамлаштириш орқали модерниза
-
ция қилиш бўйича Сингапур тажрибасига эътибор
-
ни қаратадиган бўлсак, мазкур мамлакатда ушбу
масалага ўтган асрнинг 90-йилларида аҳамият бе
-
139
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
рила бошланди. Бу мамлакатнинг ўзига хос хусуси
-
ятлари шундаки, таълимни рақамлаштиришни мак
-
табдан ва коллежлардан бошлашди. Уларнинг ўқув
дастурига “Компьютерлаштириш фани” киритилди
[11]. Ўша йиллардаёқ мазкур давлатлар ХХI-аср ах
-
борот асри бўлади ва бунга кадрларимиз тайёр бў
-
лишлари керак, деган вазифа билан ишлади. Бу ерда
ҳам таълимни рақамлаштириш билан бирга масофа
-
вий таълим жорий қилинди ва ўқувчига қаерда бў
-
лишлигидан қатъий назар таълим олиш имконияти
яратилди. Ушбу йўналиш орқали “Узлуксиз таълим”
тамойилини ҳам жорий қилиб боришди.
Таълимни рақамлаштириш бўйича Эстония тажри
-
баси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мамлакатда
ҳам таълимни модернизация қилиш ўтган асрнинг
90-йилларида бошланди. Ушбу мамлакат Иттифоқ
-
дан ажралиши билан таълимга катта аҳамият бериб,
соҳадаги муаммоларни мустақил ҳал қилиш принци
-
пини жорий қилди. Бунинг учун университетни янги
технологиялар билан таъминлаш билан бирга Тарту
ва Таллин университетларида ушбу технологиялар
-
дан самарали фойдаланиш бўйича ўқитувчиларнинг
малакаларини мунтазам ошириб борилди. Таълим
тизимини ахборот технологиялари билан таъминлаш
ва улардан фойдаланишни ўрганиш бўйича йирик
халқаро компаниялар (Microsoft, Samsung) ва Эсто
-
ниянинг йирик хайрия фонди (Information Technology
Foundation for Education, Estonian Association of
Information Technology and Telecommunications) таъ
-
лим тизими учун жуда кўп грантлар ташкил қилди
[11]. Шу тариқа таълим тизимини рақамлаштириш
-
нинг пойдевори шаклланди. Ушбу мамлакатларда
ўқитувчиларга жуда катта эркинлик берилган. Улар
жамиятдаги ўзгаришлар, ота-оналар ва ўқувчилар
-
нинг талабларидан келиб чиқиб, янги фанларни жо
-
рий қилиш ва мавжудларини такомиллаштириш им
-
кониятларига ҳам эга. Бугунги кунда Эстония мак
-
табларида электрон ўқув материалларини етказиб
берувчи махсус (e-Schoolbag & Opiq) сервис дастури
мавжуд. Ота-оналар учун фарзандларининг ўқув ҳо
-
латини назорат қилиш ва ўқитувчилар билан ҳамкор
-
лик қилиш мақсадида махсус eKool платформа ҳам
жорий қилинган.
Таълим соҳасини рақамлаштириш масаласига
мамлакатимиз олимлари томонидан ҳам тегишли
эътибор қаратилмоқда. Хусусан, З.Адилова ва Б.
Хонтўраевларнинг асарлари рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш шароитида фан ва таълимнинг ўр
-
нига бағишланган [3]. Ушбу олимларнинг таъкид
-
лашларича, “дунё бўйлаб, 2019 йилда интернетга
қилинган харажатлар 750 млрд. АҚШ долларини
ташкил қилган. Глобал интернет бозори 2019 йилда
212 миллиард АҚШ долларигача ўсган ва бу кўр
-
саткич 2025 йилга келиб 1,6 трил. АҚШ долларига
ўсиши тахмин қилинмоқда” [3].
Мамлакатимизда рақамли таълимни амалга
ошириш борасида ҳали алоҳида тизим шаклланма
-
ган. Бу масалада мактабгача таълимда ўзича, халқ
таълимида ўзича, олий ва ўрта махсус таълим ти
-
зимида ҳам ўзича ёндошув ҳолатлари мавжуд. Агар
юқоридаги мамлакатлар тажрибаларидан келиб
чиқиладиган бўлса, биринчи галда, бутун таълим
тизимини тегишли ахборот-коммуникация техно
-
логиялари билан таъминлаш, улардан самарали
фойдалана оладиган ўқитувчилар корпусини тайёр
-
лаш, интернет тизимининг ишлашини бутун мам
-
лакатимиз бўйлаб яхши йўлга қўйиш мақсадга му
-
вофиқ. Иккинчидан, таълимни рақамлаштиришда
тизим шаклланган бўлиб, мактабгача таълимдан
тортиб олий таълимгача амалга ошириш механизми
жорий қилинган бўлиши лозим. Учинчидан, таъ
-
лим олиш майдони кенгайтирилган бўлиб, ўқув
-
чи (талаба) ҳоҳлаган вақтда, хоҳлаган жойда те
-
гишли ахборотларни оладиган шароитларнинг ҳам
яратилиши керак бўлади. Тўртинчидан, таълимни
рақамлаштириш фақат таълим доирасида қолиб
кетмасдан, бутун ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиз
-
ни ҳам рақамлаштириш кўникмасини ўрганиб бо
-
риш керак бўлади. Шундагина бутун ҳаётимизда
тегишли мувоффақиятларни тезлик билан қўлга
киритиб, мамлакатимизнинг рақобатбардошлигини
оширишга эришишимиз мумкин.
Иқтисодиётнинг ривожланишида таълимни
рақамлаштиришда инвестициялар ўрни катта. Чун
-
ки ҳар бир инвестор ўз пулини бир неча баравар
кўпайтиришни мақсад қилиб қўяди. Шундай экан,
иқтисодиётнинг ҳам самарали фаолияти учун ма
-
лакали мутахассисларга эҳтиёж ошиб бораверади.
Бундай эҳтиёжни рақамли таълим тизими орқали
ўқиган талабалар қондириши мумкин. Демак, са
-
водхон талабаларга иқтисодиёт секторида ҳам
талаб кундан-кунга тобора ортиб бораверади.
Кадрлар малакасини оширишда ҳам рақамли таъ
-
лимнинг самарадорлиги юқори. Чунки ўша мута
-
хассис ортиқча маблағ сарф қилиб, марказга ёки
бошқа давлатга бориб ўтирмасдан, ишдан ажралма
-
ган ҳолда ахборот технологиялар имкониятларидан
фойдаланиб малака ошираверади.
140
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
Яқиндагина одамлар бир шаҳарда ёки қўшни
яшаб, бир-бирига ташриф буюриш орқали мулоқот
қилар эди. Бугунги кунга келиб ер шарининг ҳар
қандай нуқтасидан туриб истаган кишингиз билан
истаган вақтингизда оғзаки ёки суратли кўринишда
мулоқот қилишингиз мумкин. Бунда қўл телефо
-
нингиз бўлиб, рақамлардан иборат манзиллар аниқ
бўлса етарли. “Ҳозирги кунда дунёдаги 7,5 млрд.
аҳоли бир-бири билан мулоқот қилиш имкониятига
эга бўлди” [4]. Рақамли иқтисодиёт нафақат “узоқ
-
ни яқин қилиш”, балки даромад манбаига ҳам ай
-
ланганлиги ушбу иқтисодиётнинг жадал ривожла
-
нишини тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |