Маъруза машғулоти №9 9-мавзу: Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#50804
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
9-маъруза

Аграр сиёсат. Коллективлаштириш. 
Ўзбекистон ССРда “аграр инқилоб”нинг стратегия ва тактикаси 
Ўзбекистон Компартиясининг 2-съезди (1925 йил ноябрь)да тасдиқланган 
эди. Бу жараѐн ЎзССР МИК нинг “Сув ва сувни национализация қилиш 
тўғрисида” ва “Ер-сув ислоҳоти тўғрисида” декретлари (1925 йил 2 декабр) 
билан бошланган эди. 
1925-1929 йилларда ЎзССРда ер-сув ислоҳотининг 2-босқичи 
ўтказилди. Бу ислоҳот жойларда шарт-шароитлар ва тайѐргарлик даражасига 
қараб 3 босқичда амалга оширилган. Биринчи босқич 1925-1926 йилларда 
Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятларида бўлди. Иккинчи босқичда 1927 
йил Зарафшон вилояти (Бухоро ва Ўрта Зарафшон округлари)да ер-сув 
ислоҳоти ўтказилди. Учинчи босқич - 1928-1929 йилларда Қашқадарѐ, 
Сурхондарѐ, Хоразм округларида ислоҳот амалга оширилган эди. Қабул 
қилинган декретлар асосида белгиланганидан ортиқ ерлар, иш ҳайвонлари ва 
меҳнат қуроллари тортиб олинди. Бойлар, йирик савдогарлар, уламолар ва 
бошқа мулкдорларнинг ерлари ва бутун мол-мулки мусодара қилинди. 
1929 йил кузидан СССРда қишлоқ хўжалигини маъмурий-
буйруқбозлик усули билан коллективлаштириш (жамоалаштириш)га 
киришилган вақтда Ўзбекистонда аҳвол ана шундай эди. ВКП(б) МК Сиѐсий 
бюросининг “Ёппасига жамоалаштириш тўғрисида”ги қарори ва ВКП(б) МК 
Ўрта Осиѐ бюросининг “Қулоқларни синф сифатида тугатиш билан боғлиқ 
тадбирлар тўғрисида”ги кўрсатмалари (1930 йил 26 январ) асосида 


Ўзбекистон Компартияси МК 1930 йил 17 февралда “Коллективлаштириш ва 
қулоқ хўжаликларини тугатиш тўғрисида” қарор қабул қилган. Ўзбекистон 
ССРда қулоқлаштириш компанияси 1930 йил февралдан бошлаб авж олган. 
Айни пайтда қулоқларни синф сифатида тугатиш 1930 йил 1 февралда 
СССР МИК ва ХКС қарорларида ҳам расман қонунийлаштирилди.
Қулоқларга қарши курашда уларнинг мол-мулкларини мусодара этиш ва 
ўзларини бошқа ҳудудларга сургун қилиш учун тегишли ташкилотларга 
ҳамда республикалардаги партия ташкилотларига тегишли ҳуқуқлар 
берилди.
Ўзбекистон Компартияси раҳбарларидан бирининг ВКП(б) МК Бош 
котиби И.В.Сталинга ѐзган хатида Ўзбекистонда коллективлаштириш 
жараѐни ва колхозларни ташкил қилиш суръатлари ҳаддан ташқари ошириб 
юборилганлиги кўрсатилади. Ҳатто Андижон ва Қўқон (Фарғона) 
округларида ѐппасига колхозлаштиришни 1931 йил баҳорида 100 фоизга 
бажариш эълон қилинади. Бундай натижаларга маъмурий босим ва 
деҳқонларни қўрқитиш орқали эришилган. Деҳқонларга қуйидагича дағдаға 
қилинган: “Овозингни чиқарма, агар колхозга кирмасанг нон ҳам, саноат 
моллари ҳам ололмайсан, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, райондан 
кўчириб юбориласан”. 
Натижада деҳқонларни мажбурий рўйҳатга олишга қарши фақат 
Фарғона водийсида эмас, балки бутун Ўзбекистон ССР ҳудудида оммавий 
норозиликлар 
ва 
қўзғолонлар 
бошланди. 
Архив 
ҳужжатларида 
келтирилишича, жойларда райком ва қишлоқ совети ходимлари калтакланиб, 
ўлдирила бошланди. 
Бундан ташқари колхозлар (жамоа хўжаликлари)ни ташкил қилиш 
жараѐнида жуда катта хатоларга йўл қўйилди. Айрим совет ходимлари ўз 
вазифасини 
суиистеъмол 
қилди. 
Бошқа 
бир 
архив 
ҳужжатида 
келтирилишича, Ўрта Зарафшон округидаги Хатирчи районида 3 ойда фақат 
битта колхознинг раиси 20 марта алмаштирилган. Бундай аҳвол бошқа 
районлардаги ўнлаб колхозларда ҳам учраб турган. 
Ўзбекистонда колхозлар ва совхозлар (давлат хўжаликлари) ташкил 
қилиниши даврида чорва молларини умумлаштириш жараѐнининг 
бошланиши билан чорва молларининг миқдори кескин камайиб кетди, 
уларнинг бозордаги нархи тушиб кетди. Чунки аҳоли хонадонида мавжуд 
бўлган чорва молларини кўп миқдорда оилавий эҳтиѐж учун сўя бошлади, 
уларни оммаввий сотиш бошланди. Бундан ташқари қўшни Афғонистон 
давлатига чорва моллари кўплаб ҳайдаб ўтилди.
Ўзбекистонда партиянинг коллективлаштириш сиѐсатига барча масъул 
ходимлар хайрихоҳлик билан қарашмаган. Айрим раҳбар ходимлар ўша 


пайтларда ҳам бу сиѐсатнинг нотўғри жиҳатларини тўғри кўра билганлар, 
унинг мудҳиш оқибатларидан келажак авлодларни огоҳлантиришган. 
Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг раиси Файзулла Хўжаев 
колхозлаштириш борасидаги танқидий фикрларини шундай баѐн этган: “Биз 
ўзимизни кучимизга мос бўлмаган суръатда иш юритдик. Ўрта Осиѐ 
районлари, хусусан, Ўзбекистонга хос хусусиятларни ҳисобга олмадик. 
Ўзимизнинг тайѐргарлигимизга ортиқча баҳо бериш, колхоз шаклларини 
қориштириб ва ошириб юборганимиз ҳам қўшилиб вазият янада чуқурлашиб 
борди. Бизда яна носоғлом мусобақалашиш ҳам бўлиб ўтди. Деҳқонлар бу 
суръатларга тушунмади ва умуман колхозлаштириш тузукроқ ташвиқот ҳам 
қилинмади. Буларнинг устига деҳқонларни колхозга мажбурловчи маъмурий 
чоралар ҳам қўшилди. Натижада камбағал ва ўртаҳол деҳқонларнинг ҳам 
оммавий норозилигига эга бўлдик. Бундай ҳолат Бухоро, Фарғона, Андижон, 
Хоразм, Сурхондарѐ ва бошқа барча округларда бўлиб ўтди”. 
Колхозлаштириш сиѐсатининг оқибатлари ўзини кўп куттирмади. 
СССР ҳудудида совет тузумига қарши оммавий равишда деҳқонлар 
қўзғолони бошланиб кетди. Бу қўзғолонлар бир вақтда ташкилий уюшган 
ҳолатда кўтарилмаган бўлса ҳам у ўзининг ҳақли талабларига эга бўлган, 
интизомли халқ норозилиги эди. 
1930 йил кузидан деҳқонларни жамоа хўжаликларига киришга 
мажбурлаш яна авж олди. 1931 йил ѐзига келиб, барча деҳқон 
хўжаликларининг 56,7 фоизи колхозларга бирлаштирилган эди. 1932 йил 
охирида совхозлар сони 62 тага етди. Якка хўжаликларга катта солиқ солиш 
билан тазйиқ ўтказиш давом этди. 
Ўзбекистон ССРда қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш расмий 
равишда 1932 йилда тугатилди. Бироқ бу даврда деҳқонларнинг қарийиб 92 
фоизи колхозларга кирган эди. Якка хўжаликларга турли чоралар қўлланиши 
натижасида коллективлаштириш 1939 йилда 99,55 фоизга етди. 
Хуллас, ЎзССРдаги жамоалаштириш қишлоқ хўжалигига жуда катта 
зарар етказди. Ғалла етиштириш кескин қисқарди. Чорвачиликка ҳаддан 
ташқари катта зиѐн етди. РСФСРнинг марказий губерниялари, Волгабўйи ва 
Қозоғистонни қамраб олган очарчилик 1932-1933 йиларда Ўзбекистонда ҳам 
юз берди. 
Совет ҳокимиятининг дастлабки ўн йилликларида Ўзбекистон 
бутунлай аграр ўлкадан аграр – саноатлашган ўлкага айланиши борасида 
муҳим қадам қўйилганлигини эътироф этиш лозим. Бунинг натижасида 
Иккинчи жаҳон уруши арафасида республикада саноат корхоналари сони 
1445 тага кўпайди. Ўрта Осиѐ республикаларини аграр – чорвачилик 
минтақаларига айлантиришга қарор қилинди. 


Ўзбекистонда янги саноат корхоналарини барпо этилиши ва қишлоқ 
хўжалигини экстенсив йўл билан ривожлантирилиши ҳам бу даврда
ишсизликка бархам бера олмади. Ўзбекистонда ишсизлик XX аср 30-
йилларининг охиригача ўткир муаммо бўлиб турди.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish