Русс нашриётига сўз боши



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/72
Sana21.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#50760
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
REWORK [ @Biglibrary uz ]

Ўзингиздек бўлинг 
Таниқли бўлишга ҳаракат қилаётган бизнесменлар билан нималар рўй 
беради? Юқоридан келиб гапириш, расмий мурожат, сунъий дўстона 
муносабат, юриди жаргон ва шу кабилар. Уларнинг хатини ўқиганингизда 
уни ҳудди робот ёзгандек туюлади. Бундай компаниялар сизга мурожаат 
қилишади, сиз билан мулоқот қилишмайди. 
Бу каби профессионаллик ниқоби – беъманиликдир. Лекин барибир 
кичик компаниялар бу стилга тақлид қилишади. Улар агар ўзлари ҳақида 
маъноли, ажойиб гапиришса, ҳудди профессионаллар каби муҳим аҳамиятли 
компания бўлиб қоламиз деб ўйлашади. Аслида эса ўзини бундай тутиш 
аҳмоқона кўринади. Уни устига ўзингизни проффессионал кўрсатиб, сиз 
кичик компанияларнинг энг муҳим афзалликларидан бирини қурбон қиласиз. 
Бу афзаллик эса, атрофдагилар билан тўғри ва оддий алоқа қилишда, ҳеч бир 
юридик ва PR-бўлимларининг заруратисиз, муносабатга киришиш 
имкониятидир.
Ўз кўламингизга муносиб жаранглашнинг ҳеч бир уятли жойи йўқ. 
Ўзини ҳаққоний тута олиш – бизнес юритишнинг энг оқилона услубидир. 
Биринчи таъсурот кўпинча тил ёрдамида яратилар экан, унда ёлғондан 
бошлашнинг нима кераги бор?
Ўзингизча бўлишдан қўрқманг. 
Яъни қаерда бўлишидан қатъий назар– электрон почтада ёзишишдами, 
буюртмаларни расмийлаштиришдами, блогларда постлар ёзишдами, 
интервью ва тақдимотлар вақтидами ва бошқа ҳоллардами, ўзингизга 
муносиб тилда гаплашинг. Дўстларингиз билан қайси тилда гаплашсангиз, 
мижозларингиз билан ҳам шу тилда гаплашинг. Ҳар хил жаргон ва алоҳида 
сленглардан фойдаланманг. Агар оддий сўзлар билан муаммони ҳал этиш 
имкони бўлса, жарангдор сўзлардан фойдаланманг. “Монетизация” ва 
“транспарентлилик” ҳақида гапирманг, қандай қилиб пул топиш ва ҳалол 


бўлиш ҳақида гапиринг. Тўртта сўз керак бўлган жойда, етитасидан 
фойдаланманг.
Ходимларингизни хатларни мана бунга ўхшаш юридик иловалар билан 
якунлашга мажбур қилманг: “Бу e-mail-хат, айнан тегишли қабул қилувчи 
(қабул қилиб олувчилар)гагина аталган бўлиб, у махфий сақланиши ва 
ахборотнинг тарқаб кетмаслиги керак”. Бу ҳудди компаниянгизнинг: “Биз 
сизга ишонмаймиз ва буни судда исботлаймиз” деган хати билан баробардир. 
Одамларни шу тариқа сиз билан хотиржам алоқа ўрнатишларига 
эришишингизда омад тилаймиз! 
Ёзганда уни ўқилиши учунгина ёзинг, шунчака ниманидир ёзиш 
кераклиги учун эмас. Ёзганларингизни овозингизни чиқариб ўқинг. У 
ҳақиқатдан ҳам кимгадир урожаат қилаётганингиз каби жаранглаяптими? 
Матнни иложи борича суҳбат руҳида ёзишга ҳаракат қилинг. Хат ёзиш 
услуби расмий бўлиши кеарак деб ким айтди? Сўзларни қоғозга 
тушираётганингизда, ўз шахсий фикрлаш тарзингиздан воз кечишингиз керак 
деб ким айтди? Қоидалар ҳақида унутинг. Мулоқот қилинг! 
Ёзаётганингизда уни бошқа одамлар ҳам ўқиши мумкинлиги ҳақида 
ўйламанг. Айнан кимга ёзаётган бўлсангиз ўша одам ҳақида ўйланг ва унга 
атаб ёзинг. Матнни кўпчилик ўқиши мумкин деб ёзиш эса, гапларнинг бир-
бирига қовушмаслигига ва қўпол бўлиб чиқишига олиб келади. Айнан аниқ 
манзилга мурожаат қилиш билан эса, сиз ўқни катта эҳтимол биан аниқ 
нуқтага теккиза оласиз.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish