Русс нашриётига сўз боши



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/72
Sana21.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#50760
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @Biglibrary uz ]

Маданият 
 
Сиз маданиятни яратмайсиз 
Сунъий маданият ўткинчидир. Улар компаниянинг вазифаларидан 
баёнотлари ва қоидаларидан ташкил топган, мушакбозликдаги мушакларга 


ўхшашади. Улар сийқаси чиққан, хунук ва худди пластикдан қилинганга 
ўхшайди. Сунъий маданият бу бўёқ. Ҳақиқий маданият эса – патина
21

Сиз маданиятни яратмайсиз. Улар вақт ўтиши билан пайдо бўлишади. 
Шунинг учун ёш компанияларда маданият йўқ. Маданият - бу маълум хулқ 
атворнинг қўшимча маҳсулотидир. Агар сиз одамларда ғоялари, тажрибалари 
билан бўлишиш туйғусини уйғотсангиз ва шу тариқа уларга бўлишиш 
ҳуқуқини 
берсангиз, 
унда 
биргаликда 
фойдаланиш 
сизнинг 
маданиятингизнинг 
бир 
қисмига 
айланади. 
Агар 
сиз 
ишончни 
тақдирласангиз, унда ишонч унинг ажралмас қисмига айланади. Агар сиз 
мижозларга яхши муносабатда бўлсангиз, улар ҳақида ғамхўрлик қилиш 
сизнинг маданиятингизга айланади.
Маданият – стол футболи эмас, ишончга кириш эмас ва сиёсат эмас. Бу 
янги йил олди базми эмас, ёки жамоавий сайр эмас. Юқорида 
саналганларнинг барчаси объектлар ва ҳодисалардир, маданият эмас. 
Маданият бу – ҳаракат, сўз эмас. 
Шунинг учун бу ҳақда кўп ташвишланишнинг кераги йўқ. Уни жорий 
қилманг. Маданиятни ўрнатишнинг имкони йўқ. Виски ҳам яхши бўлиши 
учун узоқ вақт талаб қилади.
Ечим ўз вақти билан пайдо бўлади 
“Агар... бўлсачи?” 
“....са, унда нима бўлади?” 
“... учун бизга режа керак эмасми?” 
Сизда ҳали мавжуд бўлмаган муаммони ҳал қилишнинг кераги йўқ. Сиз 
ташвишланаётган кўпчилик нарсалар ҳеч қачон содир бўлмайди. Ундан 
ташқари бугун қабул қилинган қарор абадий амал қолмайди. Ҳозир қабул 
қилинган қарор йиллар давомида кучида қолиши керак деб ҳисоблаш 
оқибатида, жуда кўп яхши ғоялар, қизиқ стратегиялар ёки арзигулик 
тажрибаларни осонлик билан рад этиш мумкин. Бу айниқса кичик бизнеслар 
учун мутлақо тўғри қарор эмас. Агар шароит ўзгарса, қарор ҳам ўзгаради. 
Барча қарорлар вақтинчалик.
Бу босқичда сизнинг тамойилингиз 5 тадан 5 мингтагача (100 мингтадан 
100 миллионтагача) аудитория учун белгиланиши кераклиги ҳақида 
ташвишланиш аҳмоқлик. Товар ёки ҳизматларни “ердан узилиши” га мажбур 
қилиш шундоқ ҳам қийин бўлган вақтда яна қўшимчча тўсиқлар ўйлаб 
топишнинг кераги йўқ. Шарт-шароитни айни ҳозирги ишлар учун 
мослаштиринг. Келажак ҳақида эса кейинроқ ташвишланасиз. Йўналишни 
ўзгартириш имконияти кичик компаниялардаги энг катта афзалликдир. Катта 
рақобатчиларингиз билан солиштирганда сиз ўз компаниянигзга тез ва 
кескин ўзгартиришлар киритишга қодирсиз. Катта компаниялар шунчаки тез 
ҳаракат қила олишмайди. Шунинг учун фақат бугунги кун ҳақида қайғуринг. 
21
Ташқи муҳитнинг таъсири остида мис, бронза, жезлардан ишланган буюмларнинг сиртида акс этадиган, 
яшил тусли ранг. 


Келижак ҳақида эса қачон у келганида қайғурасиз. Акс ҳолда ҳеч қачон 
сизнинг олдингизда бўлмаслиги мумкин бўлган вазифаларга чалғиб, сиз 
вақтингиз, энергиянгиз ва пулингизни беҳудага сарфлаган бўласиз. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish