Ҳозир ишга киришинг
8
1908 йил чиққан, ўз даврининг энг кўп тарқалган ва машҳур бўлган, ишончи ва арзон автомобил.
Сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз қачон фойдаланишга тайёр
бўлади? Сиз уни қачон сотишни бошлайсиз? Эҳтимол,сиз ўйлаганингиздан
ҳам олдинроқдир. Сизнинг маҳсулотингиз ўз вазифасини бажаришга тайёр
бўлиши билан сиз уни бозорга олиб чиқинг. Сизда аввалгидек, якунига
етказишингиз керак бўлган ишлар рўйхати қолган бўлса, бу маҳсулотингиз
тайёр эмас дегани эмас. Ҳали деталларга сайқал берилмаганлиги учун
сотишни ортга суриб туришининг кераги йўқ. Сиз буни кейинчалик ҳам
амалга оширишингиз мумкин. Балки, бу ҳозир қилганингиздан кўра яхшироқ
бўлар.
Муаммога бошқа тарафдан қаранг. Агар сиз бизнесингизни икки
ҳафтадан сўнг ишга туширишингиз зарур бўлса, нимани олиб ташлаган бўлар
эдингиз? Шунга ўхшаш савол сизни диққатингизни кўпроқ нимага
қаратишингиз кераклигига ундаётгани қизиқ албатта. Шунда, сиз кўпгина
нарсаларсиз ҳам ўз ишингизни амалга ошира олишингиз мумкинлигини
тушуниб етасиз. Сизга айнан нима кераклиги равшан бўлиб қолади. Сиз
муддат қўйганингизда аниқликка эришасиз. Ва бу ўзингизнинг ички
овозингизни: “Бу менга керак эмас” дейишга мажбур қиласиз.
Ўз бизнесингизни ишга тушириш учун сизга керак бўлмаган барча
нарсаларни ажратиб қўйинг. Айнан ҳозир зарур бўлганларини яратинг,
дабдабалиликни кейинга қолдиринг. Сизга биринчи кундаёқ керак бўладиган
бир дунё нарсалар бор.
Биз Basecampни ишга туширганимизда, бизда мижозлардан тўловларни
олиш механизми йўқ эди. Маҳсулот ойлик тўловни талаб қилгани учун, бизда
бу муаммони ҳал этишга 30 кун борлигини билардик. Шунинг учун биз ишга
тушишдан олдинги вақтимизни ундан муҳимроқ бўлган, биринчи кундаги
масалаларни ҳал этишга сарфладик. 30 кун кейинги масала кутиб тура
оларди.
Camper оёқ кийимлар маркаси Сан-Францискода ўз дўконини тузатиш
ишлари тугамасидан олдин очди ва уни Walk in Progress
9
деб номлади.
Ташриф буюрувчилар бўм-бўш дўконнинг деворларига расм чизишлари
мумкин эди. Camper ботинкаларни шунчаки арзон фанерларга, оёқ кийим
қутисининг устига қўйиб қўйди. Ташриф буюрганларнинг деворда ёзиб
қолдирган ёзувлари орасидаги энг машҳури: “Дўконни ҳозир қандай бўлса,
шундайлигича қолдиринг” дейилгани бўлди.
Худди шундай, асосчилар Crate and Barrel, ўзларининг биринчи
дўконларини очишганда, замонавий стендлар қилишни кутиб ўтиришмади.
Улар юкни олиб келишган қути ва бочкаларни қўйиб, устига товарларни
тахлаб чиқишди.
Шунингдек сизга таклиф қилинаётган ёндашувни маҳсулот сифатидан
тежаш билан адаштирманг. Ахир сиз бирор ажойиб нарса яратишни
хохлаяпсиз. Биз бу билан сизни кейин ҳам тўғирласа бўладиган, маҳсулотга
таъсири бўлмайдиган нарсалар ҳақида кўп ўйламаслигингиз кераклигини
9
“Walk in Progress” – якунланмаган иш иборасидан фойдаланилмоқда.
айтмоқчимиз. Қайси ишни қилишингиз ҳақида ўйлашни бас қилингда, уни
амали ётда аниқлаб олинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |