ва бизнесни яхши биладиган ихтирочилар мана шундай, қўшимча
маҳсулотларни англай олишади ва унда янги имкониятни кўра олишади.
Дарахтни қайта ишловчи саноат, одатда ахлат деб ҳисобланган – опилка,
пайраха, кесилган тахталарни яхши пул эвазига сотишади. Бу иккинчи
даражали маҳсулотлар уй ўчоғи учун ёқилғи, бетон, жипслаштирилган
фанерлар ва ДСПлар, грунтли тўшамалар, гололёдларга қарши курашиш
воситалари ва яна бошқа кўпгина соҳаларда фойдаланилади.
Лекин сиз ишлаб чиқариш саноати билан шуғулланмаслигингиз мумкин.
Шунинг учун, сизга ўз меҳнатингиздаги иккинчи даражали маҳсулотни
англашингиз қийинроқ бўлади. Дарахтни қайта ишлаш компанияси
ўзларининг чиқиндиларини кўришади. Улар ўзларидаги опилкаларни
фахмламасликлари мумкин эмас. Лекин сиз ўзингиздаги имкониятни
сезмайсиз. Эҳтимол, сиз бирор бир қўшимча маҳсулот яратаяпман деб ўйлаб
ҳам кўрмаяпсиз. Бу ишга узоқни кўра олмай ёндашишдир.
Бизнинг охирги китобимиз, Getting Real – қўшимча маҳсулотдир.
Аслида, биз бу китобни ўзимиз англамаган ҳолда ёздик. Компанияни
ривожлантириш ва дастурий таъминотни қайта ишлаш жараёнида
олинган
тажриба бизнинг ишимизни бажаришимиз давомидаги қўшимча маҳсулот
бўлди. Аввалига биз ўз билимларимизни блогдаги ёзувлар кўринишида ёзиб
бордик, кейин эса PDF кўринишида ёздик ва китоблар кўринишида чоп
этдик. Бу қўшимча маҳсулот 37signalsга миллион доллардан ортиқ маблағ
келтирди.
Wilco рок жамоаси ўзларининг озов ёзиш жараёнида қимматли бўлган
қўшимча маҳсулотини топишди. Гуруҳ ўзининг овоз ёзиш жараёнини суратга
олишди ва “Мен сенинг юрагингни чилпарчин қилишга уринаяпман” номли
хужжатли филмни чиқаришди. Унда ижодий жараённинг қизиқ саҳналари
кесиб олиб ташланмаган ва гуруҳнинг ички майда чуйдалари ҳам намойиш
этилган. Улар нафақат филмнинг ўзидан пул ишлашди, балки ундан, янада
каттароқ аудиторияга чиқиш воситаси сифатида фойдаланишди.
Генри Форд “Т”
8
моделини ишлаб чиқаришдан қолган парахалардан
писта кўмир брикетлари яратди. У Ford Charcoal номли кўмир фабрикаси
қурди (кейинчалик Kingsford Charcoal номига ўзгартирилган). Бугунги кунда
Kingsford аввалгидек, америкадаги писта кўмир ишлаб чиқарувчи илғор
корхоналардан бири ҳисобланади.
Дастурий таъминот яратувчи компаниялар одатда китоб ёзиш ҳақида
ўйлашмайди. Мусиқий гуруҳлар одатда албом ёзиш жараёни ҳақида филм
олишни ўйлашмайди. Автоишлаб чиқарувчилар одатда кўмир сотаман деб
ўйлашмайди. Умуман олганда, сиз ўзингиз ўйламаган ҳолда бирор қўшимча
маҳсулот ишлаб чиқарасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: