қўйилаёттан талаблар мазмунидаги фарқ жамоа ривожланиши
босқичини аниқовчи ёрқин ташкил кўрсатгич саналади.
Жамоанинг амалий фаолияти мазмуни, жамоа аъзоларининг
жамоа олдидаги жавобгарлиги, ижодий ҳамкорлиги аъзоларнинг
хулқ-атвори, ахлоқий камолот даражасини кўрсатувчи муҳим
белгилар сифатида намоён бўлади. Жамоанинг шакллантиришда
унинг ҳаётини белгиловчи ички жараёнининг моҳиятини
инобатга олиш зарур.
Жамоанинг шаклланиш босқичларини белгилаш шартли ҳисобланади,
чунки жамоанинг чегара ёки оралиққа эга эмас. Шунга қарамай педагогик
нуқтаи назардан жамоанинг шаклланишини босқичларга ажратиш жуда
муҳимдир. Болалар жамоаси ривожланиши босқичларга ажратиш муҳимдир.
Болалар жамоаси ривожланишининг ҳар бир таъсир кўрсатиш шакл ва
методларини танлаш имконини беради.
Жамоа ривожланишининг биринчи босқичи. Мазкур босқичда талаб
фақат педагоглар томонидан қўйилади. Бу жамоа ривожланишининг
бошланғич нуқтасидир. Ушбу даврдаги жамоа ҳали тарбияловчи жамоа
бўлмай, балки «ташкил этувчи бирлик» (синф, гуруҳ)дир. Тарбияланувчилар
талабларнинг қўйилишига эътиборсиз қарайдилар. Жамоа аъзоларининг
узлуксиз ижодий фаолиятини ташкил қилиш ва уларни муайян (ягона)
мақсад атрофида бирлаштиришга эришиш орқалигина жамоа қарор топади.
Тарбияланувчиларнинг жамоа фаолиятида иштирок этиши туфайли аста-
секин бойиб борадиган тажриба, фаолият натижасини биргадикда муҳокама
қилиш, қилинажак ишларни режалаштириш-жамоа аъзоларида маъсулият,
жавобгарлик, фаолият бирлиги, шунингдек ишчанлик муносабатининг пайдо
бўлишига тарбияланувчиларда жамоа фаолиятига нисбатан қизиқишни пайдо
бўлишига олиб келади. Болаларнинг жамоа фаолиятини ташкил этиш
борасидаги маълумотга эга эмасликлари боис, мазкур босқичда педагогнинг
асосий мақсади жамоа аъзоларини оддий тарзда уюштиришдан иборат
бўлади.
Ушбу босқичда педагогнинг талабчанлиги, қатъийлиги, изчиллиги,
муросасизлиги ва жамоанинг барча аъзоларига талабни бир хил қўя олиши
асосий омил ҳисобланади. Бу вазиятда ўқитувчилик «ҳукмдорлик» даври
узоқ давом этиши мумкин эмаслигини, акс ҳолда бир қарашда интизомнинг
вужудга келганлиги маълум бўлсада, гуруҳ аъзоларининг фаолликларини
ривожлантириш учун шароитнинг мавжуд эмаслиги ҳисобга олиш зарур.
Жамоа ҳаётининг биринчи босқичида жамоа фаолиятининг пайдо
бўлиши ушбу давр учун характерли ҳодисадир. Фаолнинг таркиб топиши
демакдир. Жамоа фаоли (актив) муайян гуруҳнинг шундай аъзоларики, улар
жамоа манфаатига мувофиқ тарзда ҳаракат қиладилар ва педагог фаолияти ва
талабига нисбатан ҳайрихоҳлик билан муносабатда бўладилар. Фаол
184
педагогнинг яқин ёрдамчилари сифатида иш олиб борадилар.
Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи. Ушбу босқич жамоа
фаолининг педагог талабини қўллаб-қувватлаши ҳамда ўз навбатида унинг
ўзи бу талабларини жамоа аъзолари зиммасига қўйиши билан тавсифланади.
Эндиликда педагог жамоада пайдо бўлган ва у билан боғлиқ муаммо,
масалаларни ёлғиз ўзлари ҳал қилмайди. Жамоа фаоли билан махсус
тарбиявий иш олиб бориш орқали бу ишга уни жалб этадилар. Жамоа
ҳаётини ташкил қилиш усули мураккаблашиб боради, яъни жамоа ўз-ўзини
бошқаришга ўтади.
Тарбияланувчилар
амалий
фаолиятнинг
доимий
равишда
мураккаблашиб бориши мазкур даврининг муҳим хусусияти саналади.
Иккинчи босқичда жамоанинг муҳим ишларини ўқувчилар томонидан
мустақил режалаштирилиши, тадбирларни ўтказишга тайёргарлик, уни
ўтказиш ҳамда фаолият натижаларини муҳокама қилиш жамоа фаолиятининг
ижодий хусусиятини кўрсатувчи омиллар саналади.
Жамоанинг ижобий ривожланиши унинг аъзоларида фаолият
мотивлари (рағбатлари)нинг пайдо бўлиши, ижодий ҳамкорлик ва ўзаро
ёрдам муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланишига олиб келади.
Жамоада мустақил фаолиятнинг юзага келишида жамоа фаолиятининг
роли беқиёсдир. Аммо жамоа фаолининг жамоа аъзолари орасида ҳурмат
қозона олиши, намуна бўлиши ўз бурчини аниқ ва пухта бажариши ҳамда ўз
мавқеларини суистеъмол қилмасликлари жуда муҳимдир. Бу ўринда
А.С.Макоренконинг жамоа фаолига нисбатан «жамоа виждони» дея берган
таърифини эслаб ўтиш жоиздир. Жамоа фаоли бирмунча имтиёзлар
(ҳуқуклар)га эга бўлсада, айни пайтда унинг ўзига ҳам оширилган
талабларнинг қўйилиши мақсадга мувофиқдир.
Жамоанинг ривожланиши бу босқичда тўхтаб қолиши мумкин эмас,
чунки фаолият кўрсатаётган куч жамоанинг бир қисмигина холос. Борди-ю,
жамоанинг ривожланиши ушбу босқичда тўхтатиб қолинса, жамоа фаолини
гуруҳнинг бошқа аъзолари билан қарама-қарши қўйиш ҳавфи туғилиши
мумкин. Бу босқичда жамоанинг барча аъзоларининг фаол фаолиятга ўтиши
зарур саналади.
Жамоа ривожланишининг учинчи босқичи жамоа фаолиятида бу
босқич анчагина сермаҳсул ҳисобланади. А.С.Макоренконинг аниқлашича,
бу даврда бутун жамоа «айрим ўзини четга олиб қолувчи, инжиқ шахс»ларга
талаб қўя бошлайди.
Жамоа шунга эндиликда фақат фаолигина эмас, балки унинг бутун
аъзолари қизиқади. Жамоа ҳаётидаги учинчи босқич, ижтимоий фикр
мавжудлиги билан ифодаланади. Педагог мазкур йўналишда максадга
мувофиқ ва изчил иш олиб борган шароитдагина ижтимоий фикрни
шакллантиришга эришиши мумкин. Шу мақсадда у ёки бу тадбир режасини,
жамоанинг биргаликдаги фаолиятини, унинг аъзолари хатти-ҳаракатини
жамоа бўлиб муҳокама қилинади: турли мавзуларда суҳбатлар ва маърузалар
185
уюштирилади, ўқувчилар ўртасида самарали ахборот воситалари ёрдамида
ижтимоий-ғоявий, ахлоқий, эстетик, экологик, ҳуқукий, иқтисодий ва бошқа
билимлар тарғиботи ташкил этилади. Педагог жамоа аъзоларининг
биргаликдаги фаолиятини ташкил этар экан, жамоа аъзоларининг ижобий
тажрибага
қўшиш
имконини
берадиган
ўзаро
муносабатларини
шакллантиришга таъсир кўрсатадиган шакл ва методлардан фойдаланади.
Жамоа ўзининг ҳар бир аъзосида ижтимоий аҳамиятли фаолиятни
мақсадга мувофиқ равишда шакллантириб бориш, жамоа аъзолари орасида
барқарор инсоният муносабатларни таркиб топтиришга ёрдам беради.
Жамоада барқарор инсоний муносабатларнинг юзага келишининг
сабаби, унинг аъзоларини юксак ақлий мазмунга эга бўлган ишларни ташкил
этишда фаол иштирок этишларининг самарасидир.
Жамоа ривожланишининг учинчи босқичида кўрсатиб ўтилган
хусусиятлар шундан далолат берадики, ушбу босқичда жамоа фаоллигини
эмас, балки жамоанинг ҳар бир аъзоси бир-бирларига ахлоқий мазмундаги
талабларни қўя бошлайдилар.
Жамоа ривожланишининг тўртинчи босқичи, бу босқич унинг барча
аъзолари жамоа олдида турган талаблар асосида ўз-ўзларига талаблар қўя
олишлари билан тавсифланади. Шуни айтиш мумкинки, ҳар бир босқич
жамоа аъзоларининг ўзининг олдига муайян талаб қўйиши билан
тавсифланади, аммо қўйилган ҳар бир талаб ўзига хос йўналиши (масалан,
ўйиндан умуминсоният бахти учун курашишига интилиш ўртасидаги фарқ
билан ажралиб туради.
Ҳудди шу жиз^атдан тўртинчи босқич жамоа аъзоларининг ўзига
нисбатан юксак ахлоқий талаблар қўя олишлари билан аҳамиятлидир.
Жамоанинг ҳаёти ва фаолияти мазмуни жамоа аъзоларининг ҳар бири учун
шахсий эҳтиёжга айланади. Жамоадаги тарбия жараёни ўз-ўзини тарбиялаш
жараёнига ўсиб ўтади. Бироқ бу айрим шахснинг янада ривожланишда
жамоанинг тутган ўрнини пасайтирмайди. Туртинчи босқичда амалга
ошириладиган вазифалар анча мураккаб ва масъулиятлидир. Мазкур
босқичда жамоа олдига истиқболли, юксак ва мураккаб талаблар қўйиш учун
мутлақо қулай шароит яратилди.
186
Do'stlaringiz bilan baham: |