Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


 Қўйилаётган талаблар аниқ бўлиши керак.  4



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#50597
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93
Bog'liq
tarbiyaviy ishlar metodikasi

3. Қўйилаётган талаблар аниқ бўлиши керак. 
4. Ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, юриш-туриши ҳамда 
муомаласига нисбатан қўйилаётган талаблар, уларда маънавий маданиятни 
шакллантиришга хизмат қилиши шарт. 
Ўқитувчи қўйилаётган талаблар ҳажми, тизимини билибгина 
қолмасдан, талаб қўйиш методикасини ҳам ўзлаштира олган бўлиши керак. 
Ўқувчиларга талаблар қўйиш методикаси болаларни талаблар мазмуни 
билан таништириб, уларнинг аҳамиятини тушунтириш, тажриба орттириш 
ҳамда уларнинг мунтазам суратда назорат қилиб боришдан иборат. 
Ўқувчиларни талаблар билан таништириш кўпинча умумий 
мажлисларда амалга оширилади, бунда таълим муассасаси директори ёки 
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари истиқболли режалари ва уларни 
амалга ошириш жараёнидаги талаблар мазмуни билан ўқувчиларни 
таништиради. Батафсил таништириш айрим ҳолларда амалда кўрсатиш, 
кейинроқ синфлар бўйича, синф мажлисларида, махсус суҳбатлар уюштириш 
гоҳида амалга оширилади. 
Хулқ-атвор таркиб топтиришга йўналтирилган талаблар билан 
таништириш мазкур талаблар устида машқ қилдириш билан қўшиб олиб 
борилиши керак. Хулқ атворни тарбиялаш онгни тарбиялашга қараганда 
мураккаб иш. Ўқувчилар талаблар моҳиятини яхши англашлари мумкин, 
бироқ аксарият ҳолларда уларга риоя қилмайдилар. Шу боис мунтазам 
равишда машқ қилдириш маданий хулқ-атворни одатга айлантиради. 
Талабларнинг қўйилиши жараёнида уларга ўқувчиларнинг амал 
қилиши устидан назорат ўрнатиш лозим. Назорат қилиб бориш турли 
шакллар ёрдамида амалга оширилади, чунончи, хулқ-атвор журналини 
юритиш, синфдаги навбатчилик учун стендда баҳоларни қайд этиб бориш ва 
бошқалар. Назорат ҳаққоний ва мунтазам бўлиш керак. Унинг 
натижаларидан ўқувчиларни огоҳ этиб бориш лозим. 
а) жамоани уюштириш ва жипслаштириш унда фаолни тарбиялаш 
билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир педагогнинг жамоани шакллантириш 
борасидаги ҳаракати жамоанинг таянч ядросини танлашдан бошланади. 
Жамоа фаолини шакллантириш жамоанинг у ёки бу фаолиятга 
нисбатан эҳтиёжи мазмунидан келиб чиқади. 
Ишончли, ишчан жамоа фаолини яратиш учун ўқитувчи ўқувчилар 
фаолиятини уларнинг жамоа ишларидаги иштироки, хулқ-атворини кузатиб 


180 
бориши ҳар бир ўқувчининг ижтимоий фаолиятни ташкил этиш лаёқатини 
аниқлаши зарур. 
Жамоа фаолини шакллантиришда ўқувчиларнинг жамоадаги обрўсини 
ҳам инобатга олиш лозим. Жамоа фаоли таркибини болаларнинг ўзлари, 
албатта, педагог иштирокида ва раҳбарлигида танласа, мақсадга мувофиқ 
бўлади. Педагог жамоа фаоли билан маслаҳатлашишни ташкил этади. 
Жамоа фаолининг ҳар бир аъзоси зиммасига муайян вазифа юклаш, 
маълум даврда ана шу вазифалар юзасидан ҳисобот бериб боришларига 
эришиш лозим. Педагог айнан шу фаолга оширилган талаб қўяди. Ўқувчилар 
жамоасида фаол раҳбарлигида ўз-ўзини бошқариш жамоа аъзоларидан 
айримларининг бошқаси устидан устун келишига олиб келмаслиги керак. 
Шу боис педагог фаолни мақсадга мувофиқ фаолият юритишини 
назорат қилиб бориши лозим. 
Ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш, бу педагоглар томонидан ташкил 
қилинадиган жамоа ишини уюштириш ва бошқаришда ўқувчиларнинг фаол 
иштирок этишидир. Ўз-ўзини бошқаришнинг шакллари орасида жамоа 
аъзоларининг йиғилиши, конференцияси ҳамда турли комиссиялар фаолияти 
ўрин тутади. 
б) ўқувчилар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим ўрин 
тутади. Жамоа анъаналари – бу барқарорлашган одат бўлиб, уларни жамоа 
аъзолари бирдек қўллаб-қувватлайдилар. Жамоа анъаналари мазмунида 
муносабатлар хусусияти ҳамда жамоанинг ижтимоий фикри ёрқин 
ифодаланади. 
Жамоа анъаналари шартли равишда иккига бўлинади: 
а) кундалик фаолият анъаналари; 
б) байрам анъаналари. 
Кундалик фаолият анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолияти (ўзаро 
ёрдам турлари) ни меҳнат фаолияти (кўчатлар ўтказиш, ҳашарлар уюштириш 
ва бошқалар) ни ўз ичига олади. 
Байрам анъаналарига турли воқеа ва ҳодисалар билан боғлиқ саналарни 
нишонлаш хусусан, «Алифбе байрами», мустақил, Наврўз байрами, Хотира 
ва қадрлаш куни ва бошқалар киради. 
Анъанавий байрамлар ўқув муассасаларида турлича ўтказилади. 
ўқувчилар анъаналар моҳиятини англасалар, уларга нисбатан онгли 
муносабатда бўлсаларгина унинг таъсир кучи юқори бўлади. 
Анъаналарнинг юзага келишида ўқувчиларнинг унга нисбатан 
муносабати катта аҳамиятга эга. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар болалар 
жамоасига у ёки бу ортиқча анъанани юкламасликлар керак. Уларнинг 
вазифаси ошкор бўлмаган ҳолда ҳамда ўқувчилар яратиш зарурлигини 
тушунтириш тадбирларни уюштириш ва ўтказишда биргаликда иш олиб 
бориш, ўқувчиларни анъаналарни давом эттиришга ўргатишдан иборат. 
Илмий тадқиқотлар шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг 
ривожланиши борасида қуйидаги андозанинг яратилишини таъминлади. 


181 
Шахс ва жамоа 
Шахс 
жамоага 
бўйсунади 
Муносабатлар 
мувофиқлиги 
Шахс 
жамоани 
ўзига 
бўйсундиради 
Жамоа 
анъана 
қадриятлар 
ни қилади 
Жамоа 
анъанала 
ри ва қад 
риятларни 
амалда 
бажариш 
Тўла 
қонли 
бирлик 
қарор 
топиши 
Шахс 
жамоага 
ихтиёри 
(конфор 
тизм) 
Шахс 
жамоани 
ўзига 
бўйсунди 
ради 
(конфор 
тизм) 
Жамоа 
фаолияти 
ни 
ташкил 
этишдаги 
роллари 
Жамоа 
анъаналари 
(қадриятлари) 
шахс 
томонидан 
мажбуран 
қабул 
қилинади, 
унга нисбатан 
норозилик 
келиб 
чиқиши 
мумкин 
Икки ёқлама 
қадриятлар 
тизимининг 
қарор топиши 
Норасмий 
лидерлик 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish