Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 тартибга солиб туриладиган ва 
сузиб юрувчи 
усуллари мавжуд.
Тартибга солинадиган валюта курси назариясинин тарафдорлари валюта 
курсини давлат томонидан тартибга солиш орқали уни мамлакат 
иқтисодиётини ривожлантиришнинг қўшимча механизми эканлигини 
таъкидлайди. Франция иқтисодчиси Дж. Мид, Р. Манделлнинг фикрича 
халқаро бозорларда валюта курсининг доимий равишда ўзгариши миллий 
иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатади, чунки давлат ҳар доим ҳам ундан 
самарали фойдалана олмаслиги мумкин, шунинг учун ҳам давлат миллий 
валюта курсини иқтисодиётнинг самарали ривожланиш йўналишидан келиб 
чиқиб ўзи белгилаши лозимлигини таъкидлайди, Америкалик иқтисодчи Е. 
Бирнбаум валюта курси давлатлараро ташкил этилган халқаро молиявий 
ташкилотларнинг ўзаро келишуви асосида ўрнатилиши лозимлигини 
таъкидлайди. 
Валютанинг сузиб юрувчи курсининг назарияси тарафдорлари асосан 
неоклассик йўналишдаги иқтисодчилар ҳисобланади. Жумладан, уларнинг 
қаторига М. Фридмен (Чикаго мактабининг йўлбошчиси), Ф. Махлуп 


325 
(Принстон университети), А. Линдбек (Стокгольм университети), Г. Джонсон 
(Чикаго ва Лондон университетлари), Л. Эрхард, Г. Гирш, Э. Дюрр 
(Германиянинг Фрейбург мактаби) ва бошқалар киради.
Валютанинг сузиб юрувчи курсининг қаттиқ валюта курсидан 
қуйидаги афзалликлари мавжуд: 
• мамлакат тўлов балансини автоматик тарзда тартибга солади; 
• мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий йўналишлари бўйича сиёсатни 
ташқи аралашувсизлар танлаш имкониятини беради; 
• валюта савдосини ривожланишига кенг имконият беради, бозордаги 
талаб ва таклиф асосида кимдир юттиради кимдир эса ютади; 
• халқаро савдони ривожланишини рағбатлантиради; 
• валюта бозори валюта курсини давлатга нисбатан тез ва аниқроқ 
аниқлаш имкониятини беради. 
Ҳар бир мамлакат валюта курсининг қандай усулини жорий этишни 
мустақил ҳал этади. Бунга қатор омиллар таъсир этади, жумладан, 
мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий ҳолати, мамлакат банк тизимида пул –
кредит сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари, иқтисодиётнинг барқарорлиги ва 
рақобатбардошлиги кабилар шулар жумласидандир. 
Валюта 
курсининг 
тартибга 
солинадиган 
усули 
амалиётда 
қўлланилганда миллий валютанинг курси асосан Марказий банк томонидан 
ўрнатилади, валюта курсининг ушбу тури асосан иқтисодиётни маъмурий 
бошқариш шароитига хосдир. Бу шароитда валюта курси мамлакат Марказий 
банки томонидан деректив кўрсатилган тарзда жорий этилиб, товар ва 
хизматлар баҳоси маъмурий усулда жорий этилади. Бундай шароитда, асосан 
миллий валюталар бошқа мамлакат валютасига эркин айирбошланмайди. 
Валюта курсининг сузиб юрадиган тури, бозор иқтисодиёти 
шароитидаги товар – пул муносабатларида кенг жорий этилиб, бунда миллий 
валюталарнинг хорижий мамлакатлар валютасига нисбатан курси талаб ва 
таклиф асосида ўрнатилади. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish