Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Миллий валюта тизимининг асосий элементлари



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 Миллий валюта тизимининг асосий элементлари
қуйидагилардан 
иборат: 
миллий валюта; 
конвертерлаш шартлари; 
миллий валюта паритети; 
миллий валюта курсининг режими; 
валютавий чегаранинг мавжудлиги ёки чегараланмаганлиги, валюта 
назорати; 
мамлакатнинг халқаро валюта ликвидлигини тартибга солиш 
тартиби; 
халқаро 
кредит 
маблағларидан 
тўлов 
воситаси 
сифатида 
фойдаланиши регламенти; 
мамлакатнинг халқаро ҳисоб – китоблар регламенти; 
маҳаллий валюта ва олтин бозорларини фаолият кўрсатиш режими 
(тартиби); 
мамлакат валюта муносабатларини тартибга соладиган ва 
бошқарадиган маҳаллий органлар. 
Халқаро валюта тизимининг элементлари

жаҳон пулининг функционал шакли; 
валюталарни ўзаро конвертирлаш шартлари; 
валюта паритети режимининг регламенти; 
давлатлараро валютавий чегараларни тартибга солиш; 
халқаро валюта ликвидлигини давлатлараро тартибга солиш усули; 
халқаро кредит маблағлари муомаласини унификациялаш қоидалари; 
халқаро ҳисоб–китоблар шаклларини қўллашнинг қоидалари; 
халқаро валюта ва олтин бозорларининг фаолият юритиш режими; 
давлатлараро валютани тартибга солувчи халқаро ташкилотлар; 


304 
Миллий валюта тизимининг асосини шу мамлакат миллий валютаси 
ташкил этади. Ушбу валюта тегишли қонунчилик хужжатлари асосида 
мамлакатда ягона тўлов воситаси сифатида мустаҳкамланади. Халқаро ҳисоб 
–китобларда қўлланиладиган пул (миллий валюталар) валюта деб юритилади.
 
15.2. Валюта тизимининг ривожланиш босқичлари
 
 
15.2.1. Классик олтин стандарти
(1815 – 1914 йй.) 
 
Жаҳон цивилизациясининг асрлар давомида ривожланиши, дунёдаги 
турли мамлакатлар ижтимоий – иқтисодий ҳаёт тарзига турлича таъсир 
кўрсатди. Шу нуқтаи назардан XIX асрни том маънода ғарб 
цивилизациясининг олтин асри ёки классик олтин стандарти ҳукмронлиги 
асри дейишимиз мумкин. Бу даврда муомалада олтин билан бирга кумуш ҳам 
тўлов воситасини бажарган, лекин мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб – китоблар 
олтинда амалга оширилар ва жаҳон мамлакатлари иқтисодиёти олтин 
стандарти остида бирлашган эди.
Мамлакатда амал қилган миллий валюталар (доллар, фунт, франк ва 
ҳ.к.) эса, фақатгина белгиланган олтин қийматини ўлчов бирлиги бўлиб 
хизмат қилган. Масалан, долларнинг номланиши – 1/20 унция оғирликка тенг 
бўлган олтинни англатган, фунт стерлинг номи эса – олтиннинг ¼ унция 
оғирлигини англатган. Шундан келиб чиқиб, айирбошлаш курслари давлат 
иштирокисиз қатъий белгиланган баҳоларда амалга оширилган. Мамлакат 
миллий валюталари ўлчов бирлигига боғлиқ равишда бир – бирига доимо 
мос келган. Яъни, 1 фунт (ўлчов бирлиги) доимо 16 унцияга, худди шундай 1 
фунт стерлинг (олтин ўлчов бирлиги) 4,86 долларга тенг бўлган.
Халқаро олтин стандарти инсонларга жуда катта имкониятлар яратган 
ва бутун жаҳонда амал қилувчи универсал пул вазифасини ўтаган. АҚШнинг 
ривожланган ва бой мамлакат даражасига етишининг асосий сабабларидан 
бири сифатида, дунёнинг деярли барча давлатларида долларнинг тўлов 


305 
воситаси сифатида амал қилиши муҳим аҳамият касб этади. Буни 
иқтисодиётнинг ривожланишида меҳнат тақсимотида, халқаро капитал 
оқимида, халқаро ишчи кучи миграциясида ва бошқаларда кўришимиз 
мумкин.
Шуни қайд этиш жоизки, олтинни эркин иқтисодиётда амал қилиши, 
барча товарларга эркин айрибошланадиган умумий эквивалент “махсус 
товар” сифатида тан олиниши учун 100 йиллар талаб қилинди ва давлатнинг 
бу жараёнлардаги ўрни унчалик катта эмас. Чунки, олтинни муомалага 
чиқиши давлат ихтиёри билан эмас, балки бозор талабидан келиб чиқиб 
белгиланган. Халқаро олтин стандартининг амал қилиши мамлакатда сунъий 
инфляцияни юзага келишига йўл қўймаслиги билан бирга, мамлакат тўлов 
балансининг мувозанатини таъминлаган. 
Мамлакатда пул таклифини ортиши маҳаллий товар ва хизматлар 
баҳосининг ортишига олиб келади. Ўз навбатида аҳолининг номинал 
даромадлари ортади, бу эса импортнинг ўсишига таъсир кўрсатади. Чунки, 
импорт товарлар баҳоси маҳаллий товарларга нисбатан анча паст бўлади. 
Натижада мамлакатда экспортнинг ҳажми импортга нисбатан қисқаради. Ўз 
навбатида мамлакат ташқи савдо балансида тақчилликни келтириб чиқаради. 
Бу эса мамлакат олтин валюта захираларини камайишига олиб келади. Шу 
ўринда айтиш жоизки, банк депозитларининг сунъий равишда ошиши ва 
банк томонидан бериладиган кредитлар ҳажмининг ортиши ҳам олтин –
валюта захираларини камайишига олиб келади. Чунки, бу ҳолда ҳам 
импортерлар ёки банк мижозлари депозитларни олтин миқдорида 
қайтаришни талаб қиладилар. Шунинг учун мамлакатда пул таклифини 
камайтириш ва унинг тегишли меъёрини сақлаш лозим бўлади. Пул 
таклифининг пасайиши товарлар нархини тушишига олиб келади ва шу 
тариқа бозорда нархлар мувозанати таъминланади. Бу эса экспорт ҳажмини 
ошириш эҳтиёжини туғдиради ва мамлакатга олтин оқимининг ортишига 
ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳолат ўзаро савдо – иқтисодий муносабатда 


306 
бўлган барча давлатларда нархлар мувозанати таъминлангунга қадар давом 
этади.
Ўз даврида давлатнинг олтин стандарти пул тизимини мустақил амал 
қилишига аралашуви, унинг самарадорлигига салбий таъсир қилган ва ушбу 
пул тизимининг мукаммаллигидан қатъий назар инфляция, рецессия 
натижасида иқтисодий циклнинг изидан чиқиш ҳолатлари юз берган. Олтин 
тангаларни зарб этиш устидан давлат назоратини ўрнатилиши, қонуний 
тўлов воситаларининг давлат томонидан белгилаб қўйилганлиги, қоғоз 
пулларни жорий этилиши ва инфляцияни рағбатлантирилиши каби 
йўналишлар орқали давлат эркин пул бозорини бошқаришга харакат қилган. 
Давлатнинг пул муомаласига таъсир этиш чораларини жорий этилишига 
қарамай, ушбу соҳадаги ўзгаришлар асосан бозор талабидан келиб чиқиб 
амалга оширилган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish