293
14 – БОБ
НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАР ВА УЛАРНИНГ
ОПЕРАЦИЯЛАРИ
14.1. Кредит уюшмалари ва уларнинг операциялари
Кредит уюшмаси
–
микромолиялаш ташкилотлари таркибидаги
асосий молия муассасаси ҳисобланиб, вақтинчалик бўш пул маблағларини
жалб қилиш асосида микрокредит ва кредитлар бериш билан
шуғулланадиган тижорат ташкилотидир.
Кредит
уюшмасига
Марказий
банкнинг
тегишли
меъёрий
ҳужжатларида, кредит уюшмаси – кредитлар бериш ҳамда бошқа молиявий
хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан
ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти
сифатида таъриф берилган.
Муаллиф томонидан кредит уюшмасига берилган таърифда уни
тижорат ташкилоти сифатида эътироф этилган. Марказий банкнинг тегишли
ҳужжатларида эса уни тижорат ёки нотижорат ташкилот эканлиги аниқ баён
этилмаган.
Кредит уюшмаларига иқтисодий адабиётларда нотижорат молиявий
ташкилот сифатида таърифлар берилган. Бизнингча дастлабки кредит
уюшмалари нотижорат асосида ташкил топган бўлиши мумкин, бироқ
ҳозирги кунда мамлакатимизда ташкил этилаётган ва фаолият юритаётган
барча кредит уюшмаларининг асосий мақсади фойда олишга қаратилган.
Кредит уюшмалари фаолиятига кенгроқ маънода эътибор қаратадиган
бўлсак, кредит уюшмалари кооператив ташкилот бўлиб, жисмоний ва
юридик шахсларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар
асосида ўзига жалб этади ва ўзининг аъзоларига ушбу маблағлар ҳисобидан
294
кредитларни тақдим этади.
Айрим маънбаларга кўра, дастлабки кредит уюшмалари 1844 йилда
Англиянинг Рочдейл шаҳрида тўқимачлик корхонаси ишчилари томонидан
ташкил этилган. XIX – асрнинг 60 йилларида кредит уюшмалари ташкил
этиш ғоялари Германия ва Австриялик Фридрих Райффайзен ва Герман
Шульце – Деличлар томонидан илгари сурилди. Шу даврда кредит
уюшмалари фаолияти ривожланди ва молиявий муассасалар сифатида
мамлакат молия тизимига кириб келди.
Райффайзен дастлабки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган кредит
класслари, шунингдек, савдо – сотиқни кредитлайдиган уюшмаларнинг
асосчиси ҳисобланади.
Шульце – Делич томонидан ташкил этилган кредит уюшмаларининг
асосий фаолияти шаҳарларда фаолият юритадиган ҳунарманд, косиб ва
майда тадбиркорларга хизмат кўрсатишга қаратилди.
Ҳозирги кунда, кредит уюшмалари АҚШ, Канада, Ирландия,
Австралия, Жанубий Корея, Тайван мамлакатларида жуда кенг ривожланган,
шунингдек, айрим МДХ мамлакатларида (Россия, Қозоғистон, Эстония) ҳам
жадал ривожланиш босқичини ўз бошидан кечирмоқда.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган кредит уюшмаларининг асосий
мақсади барча тадбиркорларга молиявий ресурслардан фойдаланишга қулай
шароит яратилди ва ушбу маблағларни эркин олиш имкониятларини
таъминлашдан иборатдир.
Кредит уюшмалари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш
Марказий банкнинг 2010 йил 23 январда тасдиқланган “Кредит
уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилади. Мазкур Низом "Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Кредит уюшмалари
тўғрисида", "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги
қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатимиз ҳудудларида
кредит уюшмаларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар таркибини,
295
лицензия бериш ва қайтариб олиш тартибларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |