Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Глобал Регистр
бўйича уч ўлчамли қидиришни амалга 
ошириши мумкин. Шу сабабли корпоратив архивлар, ахборот бўйича 
мутахассислар, персонал танлаш бўйича мутахассислар ва бизнес учун зарур 
ахборот харид қилиш билан шуғулланадиган бошқа мутахассисларга зарурат 
қолмайди.Иккинчидан, смарт-шартномаларшартнома тузиш ҳаражатларини, 
шартномалар бажарилишини ва тўловлар ўтказилиши устидан назоратни 
сезиларли даражада пасайтиради. Қоғоз шаклидаги ҳужжатларга эҳтиёж 
сезмайдиган бу дастурлар шаблонлар тизими орқали шартларни ифодалайди, 
ташқи манбалардан тўпланган кенг ахборотлар ва қоидалар тўплами асосида 
ахборотни муҳокама қилади, қабул қилади ёки инкор этади, иш 
натижаларини 
бажаришга 
ва 
транзаксиялар 
амалга 
оширишга 
талабларнибелгилайди.Учинчидан, ташкилот доирасидан ташқарида бу 
ресурсларнинг барчасини мувофиқлаштириш ҳаражатлари соф номинал 
бўлади –корхона дастурий таъминоти бажариладиган серверларда ишлашига 
электренергияси учун тўловлар керак бўлади, холос. Корхона ёллаган 


141 
одамлар, ташкилотлар ва заводларни бошқариш учун бюрократия тизими 
талаб этилмайди. Янги платформа ёрдамида мижозлар учун қиймат ва 
мулкдорлар учун бойлик яратишга анъанавий менежмент ёки иерархия 
умуман ёки деярли талаб қилинмайдиган янги ташкилотларни тасаввур 
қилиш унчалик қийин эмас. Ва ниҳоят, ишонч асосидаги муносабатлар 
ўрнатиш ҳаражатларни нолга яқинлаштиради. Ишонч ташкилотга эмас, 
блокчейн ишини таъминлайдиган кўплаб одамларнинг биргаликдаги 
оммавий ишларига, дастурий кодни текшириш ва ҳавфсизлик ҳамда 
функсионалликка боғлиқ бўлиб қолади. 
Тақсимланган мустақил корхонани қандай ташкил қилиш мумкин? 
Бундай компаниякенг функсионалга–олдиндан белгиланган регламент 
асосида маълум доирадаги вазифаларни ёки кенгроқ бизнес-функсияларни 
бажарадиган агентларга эга бўлиши лозим. Индивидуал шахслар, потенсиал 
аксиядорлар ёки фойдаланувчиларнинг жамоалари ёки ташкилотлар 
қуйидаги кўрсаткичларни белгилаган ҳолда бундай корхоналар очишлари 
мумкин: 
1. 
қийматга йўналтириганлик
: дунёни ўзгартириш ва қиймат яратиш ёки 
уни ўзгартириш учун зарур бўлган жараёнларни тушуниш. 
2. 
бажариши лозим бўлган вазифа
: ташкилот мавжудлигидан қандай 
маъно кутилади? Бу корхонани нима учун ташкил қиляпмиз? 
3. 
конституция
: ташкилотнинг умумий мақсадлари ва у қиймат 
яратадиган қоидаларни тавсифлаш лозим. 
4. 
иш усуллари
: масалан, ташкилот қиймат яратишда ўзини қандай тутиши, 
у қандай молиялаштирилиши (
краудфандинг орқали, илк босқичда анъанавий 
инвестициялар орқали, фойда ҳисобидан
), ресурсларни қандай харид қилиш 
зарур. 
5. 
меҳнатнинг одамлар ва машиналар ўртасида тақсимланиши:
яқин 
истиқболда, афтидан, яратилаётган тизимда одамлар раҳбарлик қилиши 
лозим. 


142 
6. 
дастур функсиялари
: корхона ташқи шартлар ўзгаришини қандай 
аниқлайди ва уларга қандай жавоб қайтаради. 
7. 
одоб-ахлоқ кодекси
: бу ерда «
ёвузлик қилма
»Гоогле
тамойили билан 
чеклнаиб бўлмайди. Тақсимланган мустақил корхонага мақбул келадиган 
хулқ-атвор аниқ ва равшан таърифланиши керак бўлади. 
Эҳтимол, яқин келажакдатақсимланган мустақил корхоналар ҳали-
замон пайдо бўлмайди, лекин улар ортида турган концепция бизнес-
стратегияга таъсир этиши мумкин. Глобал пирринг платформалари 
ривожланиши биланшахсни тасдиқлаш, ишонч асосида муносабатлар 
ўрнатиш, нуфуз шакллантириш ва транзаксиялар ўтказиш учун 
кўпчиликнинг муваффақиятга эришишига ҳизмат қилиши лозим бўлган янги 
фирма тузилмаларини яратиш мумкин. Юқоридагиларни диққат билан ўқиб 
чиққан бўлсангиз, сиз бойликни демократик руҳда тақсимлашни 
таъминлайдиган ва тармоқни мувозанатдан олиб чиқишга ёрдам берадиган 
янги бизнес-моделлар ҳақида анча нарсаларни билиб олдингиз.Умуман 
олганда, узоқни кўзлаб иш юритадиган компанияларблокчейн иқтисодиётида 
иштирок этишга ҳаракат қиладилар. Ривожланаётган дунёда қиймат 
яратишни (

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish