Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Аугур башоратлар аниқлигини ошириш учун бозор механизмидан  фойдаланади. Аввалроқ  Ҳоллйwоод Стоcк эхчанге, Интраде



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Аугур
башоратлар аниқлигини ошириш учун бозор механизмидан 
фойдаланади. Аввалроқ 
Ҳоллйwоод Стоcк эхчанге, Интраде
ва 
ҲедгеСтреет
(
енди Надех
) каби марказлаштирилган башорат бозорлари 
ташкил қилишга уринишлар ҳам бўлган, лекин уларнинг катта қисми ёпилиб 
кетган ёки юридик ва тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар туфайли 
умуман ишга туширилмаган.Блокчейн технологиясидан фойдаланиш бундай 
тизимни нисбатан чидамли, аниқроқ, хатлар, мажбурлашлар ва ликвидлик 
муаммосига нисбатан барқарор қилади. 
Аугур
платформасида ҳакамлар 
«
рефери
» деб аталади, уларнинг қонунийлиги эса уларнинг нуфузи билан 
белгиланади. «
Тўғри хулқ-атвор учун
» - яъни рўй берган воқеа, сайлов ёки 
ўйин натижаси учун – кўпроқ нуфуз очкоси ёзилади. Тизимда ахлоқий 
меъёрларга риоя қилиш бошқа моддий фойдага ҳам олиб келади: 
фойдаланувчида қанчалик кўп нуфуз очкоси бўлса, у шунчалик кўп бозорлар 
ташкил қилиши ва кўпроқ пул ишлаб топиши мумкин. 
Аугур
таъкидлашича, 
«бизнинг башорат бозорларимиз бошқа томон билан, марказлаштирилган 
серверлар билан боғлиқ рискларни бартараф қилади ҳамда криптовалюталар, 
жумладан, блокчейн, этҳер ва барқарор криптовалюталарни қўллаган ҳолда 
глобал бозорни шакллантиради. Барча маблағлар смарт-шартномаларда 


131 
сақланади, пулларни ўғирлаб бўлмайди». 
Аугур
ҳуқуқбузарликларга нисбатан 
нолга тенг бўлган сабр-тоқатни жорий қилиб, ноахлоқий шартномалар 
муаммосини ҳам ҳал қилади.Башорат бозорлари якуний ҳодисаларга 
ставкалардан манфаатдор бўлган инвесторлар учун фойдали, масалан: «
ИБМ 
даромади бу чорак ҳеч бўлмаса 10 сентга ўсадими
?» Ҳозир корпоратив 
фойданинг дастлабки баҳоси – бир нечта эксперт таҳлилчилар 
башоратларининг 
ўртача 
ёки 
медиана 
қиймати, 
холос. 
«
Омма 
донишмандлиги
»дан фойдаланиб, биз келажак учун реалистик башорат 
қиламиз, бу эса бозорларни янада самарали қилади. Башорат 
бозорларианомал ҳодисалар ва глобал ноаниқликка қарши хеджирлаш учун 
ҳизмат қилиши ҳам мумкин. Башорат бозорлари бутун дунё бўйлаб 
инвесторларни эртароқ хабардор қилиш тизими сифатида холисона ишлаши 
ҳам мумкин.Башорат қилиш бозорлари молия тизимининг кўплаб 
жиҳатларини тўлдириши ва охир-оқибат ўзгартириши мумкин. Харидлар, 
раҳбариятнинг алмушинуви ҳақида ҳисоботлар бўйича башорат бозорларини 
тасаввур қилиб кўринг. Башорат бозорлари ахборотлари асосида бозорни 
хеджирлаш ва қадриятларни суғурталаш амалга оширилиши мумкин ва 
истиқболда улар ҳатто опционлар, фоиз ставкаси своплари ва кредит дефолти 
своплари каби мистик молиявий воситаларни сиқиб чиқаради.Албатта, 
башорат бозори ҳамма жойда ҳам керак эмас, албатта. У етарли миқдорда 
одамлар қизиқиб қолмагунга қадар эътиборни жалб қилиш қилиш учун 
керакли даражада ликвидли бўлмайди. Лекин барибир унинг салоҳияти улкан 
ва ҳамма учун очиқ ҳисобланади. Блокчейн технологияларимолия 
ҳизматлари бозорининг чакана банкинг ва капитал бозоридан тортиб 
бухгалтерия ҳисоби ва тартибга солишгача бўлган барча турлари ва 
функсияларига таъсир этади. Шунингдек, улар банклар ва молиявий 
институтларнинг жамиятдаги ролини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. 
Агар эски дунё қаттиқ иерархияга эга, суст, ёпиқ ва шаффоф эмас бўлса, 
ўзгаришларга қаршилик кўрсаца ва кучли воситачилар томонидан назорат 
қилинса, янги дунё текисроқ, пиринг қарорлари таклиф қиладиган ва 


132 
ишончли, шаффоф, функциялари бир-бирига киритилган ва инновацион 
бўлади. Албатта, ўзгаришларнормал фаолият кўратишнинг бузилиши ва 
беқарорликка олиб келади, лекин тармоқ етакчилари бугуннинг ўзидаёқ бу 
борада қандайдир чоралар кўриш имкониятига эга бўладилар. Молиявий 
ҳизматлар соҳасини яқин йилларда қисқариш ҳам, ўсиш ҳам кутиб турибди: 
камроқ сонли воситачилар анча кичик ҳаражатлар билан кўп сонли 
кишиларга кўпроқ маҳсулот ва ҳизматлар таклиф қилишлари мумкин. 
Номарказлашган дунёда очиқ ва ёпиқ блокчейнлар ўзига жой топа оладими, 
йўқми – бу тортишувли масала. Ўйлаймизки, блокчейн технологиясининг 
бартараф қилиб бўлмайдиган кучи ҳозирги кунда замонавий молиянинг 
мустаҳкам ўрнашиб олган, тартибга солиб ташланган ва ривожланишдан 
тўхтаган инфратузилмасига ҳужум қилмоқда. Уларнинг тўқнашуви молия 
тизими ландшафтини ўн йилликларга ўзгартириб юборади.Умид қиламизки, 
у ниҳоят индустриал даврнинг пул машинасидан платформасига 
айланади.Потенсиал фойда олиш таклифи билан жалб қилинганбир нечта 
компания блокчейнлар учун қидирув дастурлари яратиш муаммоси устида 
ишламоқда. 
Гоогле
дунёдаги барча ахборотларни йиғиш ва ташкил қилиш 
миссиясини ўз зиммасига олган ва бу масалани тадқиқ этишга компания 
жуда кўп маблағ ва инсон ресурсларини сарфлаганига ажабланмаса ҳам 
бўлади.Интернетда қидириш ва блокчейнда қидириш ўртасида учта асосий 
фарқ бор. Биринчидан, бу фойдаланувчининг шахсий маълумотлари 
дахлсизлиги. Шу билан бир вақтда транзаксиялар шаффоф, ҳар бири ўзининг 
шахсий маълумотлари эгаси бўлиб, улар билан қандай муомала қилишни 
ўзлари ҳал қиладилар. Жараёнда номини маълум қилмаган ҳолда ёки 
тахаллус остида (
ўйлаб топилган ном остида - аноним
) ёки сохта-аноним 
(
қисман аноним
) равишда иштирок этиши мумкин. Кўплаб компаниялар 
персонал ёллаш жараёнини қайта кўриб чиқиши ва қайта ташкил қилишига 
тўғри келади. Масалан, кадрлар бўйича мутахассис блокчейнга ёпиқ саволлар 
(
ҳа/йўқ
) беришни ўрганиши лозим: 
«Сиз одаммисиз?», «Амалий математика 


133 
соҳасида олий маълумотингиз борми?», «Сcрйпт, Пйтҳон, Жава, C++ 
дастурларида дастурлаштиришни биласизми?» 
Фирмаларда пайдо бўладиган можароларга яна бир сабаб, шартнома 
ҳаражатлари, нарх муҳокамаси, товар ёки ҳизматлар тақдим этиш 
шартларини тавсифлаш ва ҳажмини аниқлаш, бу битимларнинг 
бажарилишини таъминлаш ва тартибга солиш ҳамда уларнинг ижро 
этилмагани учун чоралар кўриш ҳисобланади. Шартнома ва битимлар – 
нисбатан янги ҳодиса бўлиб, биз мулкни эмас, мажбуриятларни алмашина 
бошлаганда пайдо бўлган. Оғзаки битимлар ишончсиз бўлиб чиқди: уларни 
бузиб кўрсатиш, нотўғри эслаб қолиш мумкин бўлади, гувоҳларга эса доим 
ҳам умид қилиб бўлмайди. Шубҳа ва ишонмаслик янги одамлар билан 
биргаликда ишлашга тўсқинлик қилади. Шартномаларни зудлик билан ижро 
этиш лозим, шартларнинг бажарилишини таъминлашга эса фақат куч билан 
таҳдид солиш ҳисобига эришилган – бунинг расмий механизмлари мавжуд 
бўлмаган. Ёзма шаклдаги шартнома мажбуриятларни қайд қилиш, ишонч 
асосида муносабатлар ўрнатиш ва бир-биридан кутадиган натижаларни 
тавсифлаш усулига айланган. Ёзма шартномалар томонлардан бири ўз 
мажбуриятларини бажармаган ёки кутилмаган воқеа юз берган ҳолларда 
нима қилиш кераклигини кўрсатади. Блокчейн, шартнома ҳаражатларини 
пасайтириб, фирмаларга очилиш ва ўз сарҳадидан ташқарида янги 
муносабатларни ривожлантиришга имкон беради. Cонсенсйс (
келишув
), 
масалан, унинг ҳудудида ҳам, ҳудудидан ташқарида ҳам турли қатнашчилар 
гуруҳи билан ўзаро муносабатларни юзага келтириши мумкин, чунки бу 
муносабатлари анъанавий менежерлар эмас, смарт-шартномалар бошқаради. 
Қатнашчиларнинг ўзлари ҳаммани қониқтирадиган мақсадларни белгилайди 
ва уларга эришганлик учун мукофот олади – буларнинг ҳаммаси блокчейнда 
бажарилади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish