Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Очиқ бошланғич код
. Замонавий молиявий ҳизматлар тармоғи – 
эскириб қолган тизимларнинг улкан технологиктўплами бўлиб, исталган 
пайт қулаши мумкин. Уни технологик жиҳатдан такомиллаштириш қийин, 
чунки ҳар бир инновация учун қайтувчан бўла олишлик талаб қилинади. 
Блокчейн эса, очиқ бошланғич кодли тизим бўлгани ҳолда, доимий равишда 
ўзгариши, ривожланиши ва тармоқ муросаси асосида такомиллашиши 
мумкин.Бу афзалликлар – аттестация қилиш имконияти, анча паст қиймат, 
бир лаҳзали тезлик, рискларнинг пасайиши, катта инновация, мослашув 
қобилияти – истиқболда нафақат тўловларни, балки қимматли қоғозлар 
билан операцияларни, инвестицион банк ҳизматлари кўрсатишни, 
бухгалтерия ҳисоби ва аудитни, венчурли инвестицияларни, суғурталашни, 


123 
тадбиркорлик рискларини бошқаришни, хусусий шахсларга банк ҳизматлари 
кўрсатиш ва тармоқнинг бошқа асосларини ўзгартириши мумкин.Одамлар ўз 
маълумотларини ўзлари назорат қилишлари керак. Ҳар бир киши ўз 
шахсияти ҳақида нимани, қачон, қаерда ва қанчалик батафсил гапириб бериш 
ҳақида ўзи қарор қабул қилишга ҳақлидир. Шахсий маълумотларнинг 
даҳлсизлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва шахсий маълумотлларнинг 
ҳавфсизлигини ҳимоя қилиш – иккаласи бир хил нарса эмас. Бизга униси 
ҳам, буниси ҳам керак. Бир-бирига ишониш заруратини бартараф қилиб, 
Сатоси Накомото шу тариқа ўзаро алоқа қилиш учун иккинчи томон 
шахсини яхши билиш заруратини йўққа чиқарди. Хусусий ҳаёт дахлсизлиги 
– инсоннинг асосий ҳуқуқи ва эркин жамиятнинг негизидир. Интернет пайдо 
бўлгандан кейинги охирги йигирма йил давомида давлат миқёсида ҳам, 
хусусий секторда ҳам маълумотлар марказий тўпламлари хусусий шахслар ва 
ташкилотлар ҳақида, жумладан, уларга маълум қилмаган ҳолда, хилма-хил 
махфий ахборотлар тўплаган. Ҳамма жойда одамлар корпорациялар ахборот 
излаш асносида бутун рақамли дунёни титиб ташлаган ҳолда қандайдир
 
киберклонлар
яратишидан ҳавфсирайди.Блокчейнда эса қатнашчиларистаган 
ҳолда маълум даражагача номаълумликни сақлаши мумкин – улар қандайдир 
қўшимча маълумотлар хабар қилиш ёки бу ахборотларни маълумотлар 
марказий тўпламида сақлашга мажбур эмаслар. Бу ҳолатнинг муҳимлигига 
нотўғри баҳо бериб бўлмайди. 
 Блокчейнда шахсий маълумотлар омбори йўқ

Блокчейн протоколлариҳар бир муайян транзаксия ёки вазият учун керакли 
бўлган номаълумлик даражасини танлашга имкон беради. Шу тариқа биз 
ўзимизнинг электрон нусхаларимизни ва уларнинг дунё билан ўзаро 
алоқаларини яхшироқ бошқарамиз. 
Енди блокчейн тизимида ҳуқуқларнинг сақланиши масаласига 
тўхталиб ўтамиз. Мулк ҳуқуқи шаффоф ҳисобланади ва у ҳуқуқий ҳимоя 
билан таъминланади. Шахсий эркинликлар ҳамма томонидан тан олинади ва 
ҳурмат қилинади. Бу ҳақиқат биз учун ошкора бўлиб кўринади: ҳар бир шахс 
туғилган пайтидан бошлаб улардан маҳрум қилиниши мумкин бўлмаган, 


124 
уларни ҳимоя қилиш мумкин бўлган ва лозим бўлган ҳуқуқларга эга 
бўлади.Рақамли иқтисодиётнинг биринчи даврида бу ҳуқуқларни 
самаралироқ амалга ошириш усуллариниизлаб топишга ҳаракат қилинган. 
Интернет санъат, янгиликлар, кўнгилочарликлар янги шакллари учун, шеър, 
қўшиқ, фотосурат, аудио ва видеоёзувлар учун муаллифлик ҳуқуқи ўрнатиш 
воситасига айланди. Тармоқда моддий макондаги билан бир хил нарсаларга 
эришиш учун умумий савдо кодини қўллашга тўғри келади: Моддий 
субстанциянинг қиймати қанчалик паст ёки баланд бўлишидан қатъи азар, 
ҳар қандай предметни сотиб олиш учун шартнома тузиш ва уни муҳокама 
қилиш заруратини бартараф қилишга эришилди. Лекин бу ҳолатда ҳам 
транзаксияларни бошқаришда воситачиларга умид боғлашимизга тўғри 
келарди ва воситачиларпулни ўз ҳисобрақамида ушлаб туриб (
йўлдаги пул 
маблағлари
) кейинроқ ўтказиши ёки уни шарт билан ўтказиши ва сўнгра рад 
этиши мумкин бўлган ҳолда транзаксияларни рад қилиш имкониятига эга 
бўлади. Савдо битимлари қатнашчиларнинг маълум бир қисми эса 
фирибгарлик қилиши кутилади ва ҳар қандай битимда маълум даражадаги 
фирибгарлик муқаррар деб қабул қилади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish