Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Аирбнб  компанияси йилига 155 миллион кишига  ҳизмат кўрсатади. Бу эса Хилтоннинг барча отеллари тармоғидан 22% га  кўпдир.  Аирбнб



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Аирбнб 
компанияси йилига 155 миллион кишига 
ҳизмат кўрсатади. Бу эса Хилтоннинг барча отеллари тармоғидан 22% га 
кўпдир. 
Аирбнб
мижозларга ёрдам, тўловлар қабул қилиш ва уй эгаларига $1 
миллион долларлик суғурта ҳизматларини таклиф қилади. Бунда қуйидаги 
монетаризация схемаси қабул қилинган: 3% ни ижарага берувчи тўлайди, 6% 
дан 12% гача эса жой қийматига боғлиқ равишда ижарачи тўлайди. 
Убер, 
Гетт, БлаБлаCар, Яндех Тахи
каби агрегаторлар ҳам шундй сервислар 
жумласуга киради. Шундай қилиб, ишонч билан таъкидлаш мумкинки, яқин 
келажакда 
Шаринг эcономй
сервислари ижаранинг анъанавий сегментини 
анча торайтириб, унда яна ҳам янги сервислар турлари пайдо бўлади ва бу 
мамлакатимизда ҳам рақамли электрон бизнеснинг ривожланиши учун 
янгидан-янги имкониятлар яратади.
 
Мижозлар иқтисодиётининг механизми сифатида Биг Дата нинг 
ишлатилиши 
Ҳозирги кунда 
Биг Дата
технологияси катта миқдордаги 
маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланган ҳолда компанияларнинг 
мижозга 
йўналтирилганлигини 
ошириш 
ҳамда 
бизнеснинг 
турли 
йўналишлари бўйича оптимал қарорлар қабул қилишнинг инновацион 
ускунаси бўлиб ҳисобланади. Айниқса, маркетинг жараёнида мижозлар 
тўғрисидаги катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва 
таҳлил қилиш рекламанинг самарадорлигини ошириш ҳамда истеъмолчига 
таргетинг воситасида бевосита таъсир қилиш учун катта аҳамиятга эга бўлиб 
бораяпти. Персоналлаштиришга ўтиш мижоз иқтисодиёти йўналишида 
илмий-амалий изланишларни ҳам фаоллаштиришга олиб келади. Амалиётда 


461 
маълум бир тузилишга эга ва тузилишга эга бўлмаган маълумотлар 
ишлатилиши мумкин. Тузилишга эга бўлган маълумотлар аниқ бир кетма-
кетликда бўлади ва бир хил форматларда олдиндан ўрнатилган манбаълардан 
келади. Уларни қайта ишлаш натижасида корреляцион боғлиқликларни 
осонгина аниқлаш ва тегишли алгоритмлар воситасида машина ёрдамида 
қўйилган масала бўйича таҳлил жарайинини амалга ошириш мумкин. 
Маълум бир тузилишга эга бўлмаган маълумотлар эса олдиндан маълум 
бўлмаган, турли хилдаги манбаълардан келаётган, турли хил форматлардаги 
ахборотлар бўлиб, бу уларни йиғишни, қайта ишлашни, солиштиришни ва 
таҳлилини қийинлаштиради. Шу туфайли, вақтни йўқотиш ҳамда 
натжаларни валидация қилиш каби муаммолар пайдо бўлади. Бизнес эса 
Биг 
Дата
имкониятларидан фойдалана олади. Бу биринчдан, 
Биг Дата
билан 
боғлиқ маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини 
компания бизнес моделга мослаштиришга имкон берса, иккинчи томондан, 
Биг Дата
лар билан ишлай олиш ташқи контрагентлар учун тижорий 
қизиқиш уйғотадиган бўлса, улар ушбу маълумотлар ёрдамида ташқи 
бозорга янги маҳсулотлар ва ҳизматлар билан чиқиш имкониятига эга 
бўладилар. Масалан, Сбербанк банк мижозлари ҳақидаги маълумотларга 
асосланган статистик ва башорат моделларини тузиб бериш ва сотишга 
мутаҳассисланшган „
Очиқ маълумотлар
“ лойиҳасини эълон қилди. 
Мижозларнинг транзакциён фаоллигини таҳлил қилган холда Сбербанк 
турли компаниялар ва чакана савдо ташкилотларига қаерда у ёки бу турдаги 
савдо нуқталари очиш мумкинлиги ҳақида тавсиялар бера олади. Бу жуда 
ақлли ва ўз вақтида амалга оширладиган тадбирдир. 
Яндех
компанияси ҳам 
Биг Дата 
бозорининг энг актив иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Бу 
компания 2014 йилда 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish