238
бериш тизимларини яратиш учун, электрон
хужжатларни нотариал
тасдиқлаш учун ва турли хилдаги криптовалюталар тизимини яратиш
учун ушбу усулни бемалол қўллаш мумкин бўлди. Эндиликда
фойдаланувчи бир-бири билан боғлиқ бўлган иккита калитни – яъни,
калитлар жуфтлигини генерация қилиши мумкин бўлди. Очиқ калит
маҳфий бўлмаган каналлар орқали фойдаланувчи
маълумот
алмашинишни истаган инсонларга жўнатилади.
Фойдаланувчининг
очиқ калитини билган холда унга йўналтирилган маълумотларни
шифрлаш мумкин бўлади, аммо уни расшифровка қилиш учун эса
калитлар жуфтлигининг иккинчиси керак бўлади. Бунда очиқ калит
ёпиқ калитни аниқлаш учун ҳеч қандай имконият бермайди. Назарий
жиҳатдан бу масалани ечиш мумкин –
лекин бу иш жуда катта
миқдордаги ҳисоблаш ишлари ҳажмини бажаришни талаб қилади.
Маълумотни расшифровка қилиш вақти жуда катта (
бир нечаойлар ва
йиллар
) бўлгани учун, уни расшифровка қилинган тақдирда ҳам, у
вақтга келиб маълумот ўзининг актуаллигини йўқотади ва у энди ҳеч
кимга керак бўлмай қолади. Агар сиз бирор бир танишингиз билан
маълумотларни ҳимояланган холда электрон имзо воситасида
алмашинишни истасангиз у холда қуйидаги амалларни бажаришингиз
лозим бўлади:
Енг аввало электрон имзолар калитларини яратинг – ҳар
бирингиз ўз очиқ ва ёпиқ калитингизга эга бўлишингиз керак;
Ёпиқ калитларни ўзингизда олиб қолинг ва очиқ калитларни
ўзаро алмашининг;
Ёпиқ калит билан танишингизга жўнатилаётган
хатга электрон
имзо қўйинг ва хатни электрон имзо билан биргаликда
дўстингизга жўнатинг;
Електрон имзо билан таъминланган маълумотни олгандан сўнг,
дўстингиз сизнинг очиқ калитингиз ёрдамида бу хатнинг
хақиқийлигини текширади;
239
Текшириш натижаси икки жавобдан бири – тўғри ёки нотўғри
бўлади;
Шундай қилиб, электрон имзо маълумотнинг ҳақиқийлигини
аниқлаб беради;
Агарда маълумот узатиш жараёнида унга бирор бир
ўзгартиришлар киритилган бўлса, бу иш дархол маълум бўлади;
Електрон имзонинг яна бир муҳим жиҳати – маълумот
муаллифининг тасдиқланишидир. Кўпинча электорн рақамли
имзо файлига калит билан бирга унинг эгаси исми-шарифи, иш
жойи, электрон имзонинг амал қилиш муддати кабилар ҳам ёзиб
қўйилади. Маълумот ёки хужжат остидаги имзога эса маҳфий
калитдаги маълумотлар нушаланади – бу эса ўз навбатида
муаллифликни аниқлашга имкон беради. Демак, очиқ калитни
ким жўнатгани ҳақидаги маълумотларни ёдда сақлаш
талаб
қилинмайди. Бу жуда ҳам муҳим, чунки сизда бир қанча
инсонларнинг очиқ калитлари бўлиши мумкин.
Аммо ёпиқ калитни жуда ҳам маҳфий равишда сақлашингиз талаб
этилади – чунки бирор бир кимса уни билиб қолса, у сизнинг электрон
имзоингизни қалбакилаштириб, хужжатларга имзо қўйиши мумкин.
Агарда калитингизни йўқотиб қўйсангиз, албатта зудлик билан керакли
бўлган чора-тадбирларни кўринг. Ва энг аввало, бу маълумотни ўз
потенциял адресатларингизга тезда етказинг – “
Do'stlaringiz bilan baham: