Тошкент давлат аграр университети



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

4 – расм. Ресурс турлари. 
 
Ишлаб чиқариш жараѐни 
– бузилган машинанинг ишлаш 
қобилиятини тиклашга қаратилган комплекс ишлар мажмуасидир.
Технологик жараѐн
– бу ишлаб чиқариш жараѐнининг бир қисмидир, 
Масалан, деталларнинг нуқсонини аниқлаш бутун ишлаб чиқариш 
жараѐнининг бир қисми ҳисобланади.
Ресурс (хизмат муддати)
– объектнинг техник ҳужжатларда 
изоҳланган охирги ҳолатга қадар бажарадиган иши (4-расм).
Ҳар қандай техник объект 5 – расмда тасвирлангандек 4 ҳолатда 
бўлиши мумкин.
5 – расм. Машина ҳолатининг тавсифи. 
МАШИНА ҲОЛАТИНИНГ ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
Яроқли ҳолат.
Яроқсиз (бузилиш синиш ѐйилиш 
сабабли) ҳолат.
Ишлашга қобилиятлилиги ҳолат.
Чегаравий ҳолат.
РЕСУРС ТУРЛАРИ 
Биринчи таъминлашгача бўлган ресурс.
Таъмирлашлар аро ресурс.
Белгиланган ресурс.
Гамма – фоизли ресурс.


68 
Яроқли ҳолат
– бу объектнинг меъѐрий техник ҳужжатларда (МТХ) 
белгиланган барча талабларга жавоб бера олишлиги билан характерланади.
Яроқсиз ҳолат
– бу объектнинг меъѐрий техник ҳужжатларда 
кўрсатилган талабларнинг лаоқал бирортасига ҳам жавоб бера олмасилиги 
билан тавсифланади.
Ишлаш қобилияти
– бу МТАларининг ўз функцияларини берилган 
чегараларда бажара олиш қобилияти.
Чегаравий ҳолат
– объектнинг ишлаш қобилиятини бузилиши 
оқибатида кейинчалик ундан фойдалана олмасилик ҳолати билан 
тавсифланади. Бу ҳолат 6 – расмда кўрсатилган.
 
6 – расм.
Машина бирикмаси таркибидаги деталнинг умумий ейилиш 
графиги:
I зона - чиниқтириш жараѐнидаги ейилиш зонаси; II зона - нормал 
фойдаланиш жараѐнидаги ейилиш зонаси; III зона - аварияли ҳолатдаги ейилиш 
зонаси:
Emax (чег) - Ебош 
Т= ------------------- - таъмирлашлараро ресурс;

Eчег, Eбош - деталнинг чегаравий ва бошланғич, чиниқтиришдан кейинги 
ейилиши; 
V - ейилиш тезлиги;
S

< S
2
< S

– иссиқланиш фазалари tg -ишқаланиш суръатини аниқловчи бурчак.
Мазкур фаннинг олдига қўйилган асосий вазифалардан бири бирикма 
таркибидаги деталнинг ейилишини “в-с” ҳолатга қисқа муддат давомида 
етказмасликдир. 
Ҳар хил ташқи кучлар ва энергияларнинг таъсири оқибатида детал ѐки 
бирикмаларнинг номинал (чизмада берилган) геометрик ўлчамларининг 
ўзгариши натижасида ҳар қандай машинанинг чиқиш жараѐнлари ҳам 
ѐмонлаша боради. Бу жараѐнни схематик равишда 7 – расмдагидек кўрсатиш 
мумкин.


69 
Энергия
– машинага тавсир этувчи энергия турлари – бу механик, 
иссиқлик, кимѐвий, электрик, радиоактив ва бошқаларнинг барчаси 
конструктив элементларнинг ейилиш жараѐнига фаол таъсир этади. 
Натижада бузилишлар сони кўпаяди ва бирикмалардаги тирқиш ўлчами 
аварияли ҳолатга ўтиши мумкин.
Жараѐн
– машинанинг бошланғич сифат кўрсаткичларини эмас (ашѐда 
кечадиган ўзгаришлар), балки мойланиб ишқаланиш, ѐнилғинининг қаддан 
зиѐд кўп сарфланиши, яъни бутун бир машинанинг чиқиш параметрларининг 
ѐмонлашувига олиб келади.
Томчидан кўл ҳосил бўлур – деганларидек ҳар қандай майда 
шикастликлар, ейилишлар тўплана бориб, вақт ўтиши билан бутун бир 
машинанинг бузилишига сабаб бўлади.
Ўз вақтида режали – одини олувчи ТХК ва Т – ларни ўтказиш 
техникалар ресурсини (хизмат муддатини) оширишига имкон беради.
Таъминлаш корхоналардаги (ТК) технологик жараѐнлар машинасозик 
корхоналародан (МК) тубдан фарқ қилиш билан бирга таъмирлаш 
ишларининг афзалликларини намаѐн қилувчи энг муҳим технологик 
жараѐндан бири – бу деталларни тиклашнинг арзонга тушиши билан 
характерланишлигини аҳолида таъкидлаб ўтишимиз керак. Келинг бу 
фикрнинг қанчалик тўғрилигини ТК билан МК да бажариладиган технологик 
жараѐнларини ўзаро таққослаш ѐрдамида исботлайлик. 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish