Тошкент давлат аграр университети



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
 
1.
Аширбеков И.А. Таъмирлаш-техник сервис корхоналарида ишлаб чиқаришни 
ташкиллиштириш ва режалаштириш (ўқув қўлланма). –Тошкент, 2010. -151б.
2.
Ремонт машин/Под. ред. Н.Ф.Тельнова -М.: Агропромиздат, 1992.-560с. 
5.13. Корхоналарда деталларни тиклаш технологик жараѐнларини 
лойиҳалаштириш 
 
Режа: 
1.Деталларни тиклашнинг ташкилий шакллари, деталлардаги 
нуқсонларни туркумлаш: мақсади ва вазифалари. 
2.Деталларнинг ишчи технологик жараѐнларини лойиҳалаштириш 
қоидалари, технологик ҳужжатлар таркиби. 
Мавзунинг мақсади
: талабаларга корхоналарда деталларни тиклаш технологик 
жараѐнларини лойиҳалаштиришга оид билим бериш. 
Таъмирлаш ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришдаги энг асосий 
муаммолардан бири-ейилган деталларни тиклаш технологик жараѐнларини 
такомиллаштириш ва ташкиллаштириш ҳисобланади. 
Тиклаш ишларини ташкиллаштириш шакллари қуйидаги тўртта бўғинлардан 
таркиб топган: 
1.
Тегишли оқимли-механизациялашган линиялар ва юқори унумли 
технологик жиҳозлар билан қуролланган республикалараро ихтисослашув принципи 
бўйича барпо этиладиган таъмирлаш-техсервис корхоналари. Улар оммавий, осон 
тошиб келтириладиган деталларни (поршен бармоқлари, шестернялар, прецизион 


391 
деталлар, ѐқилғи аппаратуралари ва гидротизимлари ва б.) тиклашга мўлжалланган 
бўлади. 
2.
Вилоятлараро ихтисослашган ейилган деталларни тикловчи йирик 
цехлар (ЕДТЦ). Улар оқимли-механизациялашган линиялар базасида индустриал 
методлар ва унифицировкаланган технологияларга асосланган корхоналарда барпо 
этилади. Таъмирлаш корхонасининг профилига боғлиқ равишда цехлар маълум 
ихтисослашувга эга бўлади. Линиялардан ташқари улар таркибига корхонанинг 
ихтисослашув турига боғлиқ равишда деталларни тиклаш участкалари ҳам кириши 
мумкин. 
3.
Вилоят ичкариси кооперацияси бўйича кенг номенклатурадаги 
деталларни тиклашга мўлжалланган универсал ва махсус жиҳозлар билан 
таъминланган ихтисослашган таъмирлаш корхоналарида барпо этиладиган 
деталларни тиклаш участкалари ва цехлари. Тикланадиган деталлар тури ва ҳажми 
корхонанинг ихтисослашуви ва дастурига боғлиқ. 
4.
Кенг номенклатурада қишлоқ хўжалиги машиналари деталларини 
тикловчи универсал жиҳозлар билан жиҳозланган умуммақсадли устахонасигида 
деталларни тиклаш участкалари. 
Одатда ейилган битта детални ҳам яхлит умумий оқимда ягона технология 
ѐрдамида тиклаб бўлмайди, чунки улар ҳар хил нуқсон турига эга бўлиши мумкин. 
Ҳар бир нуқсонни алоҳида бартараф этиш ишлари маълум технологик 
қоидаларни қўллашни талаб қилади. Бундан ташқари улар ҳар хил турда учрайди, бу 
ҳолат деталларни тиклаш ишларини ташкиллаштириш ихтисослаштириш ва 
концентрациялаш ҳамда уларни жадаллаштиришдек муҳим омилларни, анча 
мураккаблаштириб юборади. Бу ишлар жараѐнларни типизациялаш масалалари 
билан чамбарчас боғлиқдир. 
Типизациялаш ишлари деталларни уларнинг геометрик шакллари, тавсифи ва 
нуқсонларнинг ўхшашлиги, уларни тиклаш таркибига боғлиқ асосида амалга 
оширилиши мумкин. 
Трактор ѐки автомобил деталларини конструктив-технологик хусусиятларига 
кўра қатор туркумлаш турлари мавжуд: 
I -Трактор двигателларининг корпусли (базавий) деталлари. 
II - Автомобил двигателларининг корпусли деталлари. 
III – Ўт олдириш двигателлари, компрессор ва турбокопрессорларнинг корпусли 
деталлари. 
IV – Тирсакли ва тақсимлаш валлари. 
V – Двигателларнинг цилиндр гилзалари, шатунлари, поршен бармоқлари, 
валлари ва ўқлари. 
VI- Двигателлар шкивлари,маховиклари, илашиш муфталари. 
VII – Трактор трансмиссияси корпусли деталлари. 
VIII – Автомобиллар трансмиссияси корпусли деталлари. 
IX – Стаканлар, ғилдирак ступицалари, шкивлари, вариаторлари. 
X – Валлар, трансмиссия ўқлари, кардан валлари. 
XI – Подвеска кареткалари деталлари. 
XII – Занжир бўғинлари, ғилдираклар, роликлар, барабанлар, шассилар. 
XIII – Рамалар, олдинги бруслар, юриш қисми цапфалари ўқлари. 


392 
XIV – Плунжер жуфтлари, босим клапанлари, тузонлаткичлар. 
Деталларнинг турдошлик гуруҳи бўйича бирлаштиради: ашѐси, массаси ва 
ўлчамлари, ейилиш тури ва қийматлари, ясаш аниқлиги, нуқсон ўхшашлиги, тиклаш 
усули бўйича табақаланади. 
Гуруҳан ҳар хил ейилган конструктив элементлардаги ейилишлар 0,01...10мм 
бўлиши мумкин. Улардан 83% атиги 0,6мм ейилган бўлади. Ҳар бир деталдан 
одатда олтига яқин нуқсон турлари учрайди. Лекин улардан икки, уч ва тўртта 
нуқсон турлари кўпроқ кузатилади. 
Профессор Л.В.Дехтиринский деталларда учрайдиган нуқсон турларини 
баҳолашда қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия этади [2]. 
,
)
(
n
m
m
n
m
n
m
Д
P
C
P
(1) 
бу ерда 
n
m
C
-умумий мумкин бўлган нуқсонлардан (m) n тасининг содир бўлиши 
мумкин бўлган нуқсонлар сони;
P-нуқсоннинг содир бўлиши эҳтимоллиги;
Д-нуқсоннинг содир бўлмаслик (бузилмаслик) эҳтимоллиги, яъни Д=1-Р. 
Нуқсоннинг содир бўлиш эҳтимоллиги: 
m
i
mn
Ki
P
1
,
/
(2) 
бу ерда K

– i-чи нуқсон турига эга деталлар сони;
N-кузатишга қўйилган деталлар сони. 
Тадқиқотларга асосан деталларда учрайдиган жами нуқсонли сирт турлари 2,3 
тага табақаланган (1-жадвал). 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish