СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
8 БОБ. ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАСИНИНГ 
ДОРИХОНАСИ 
 
8.1. ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАСИ ДОРИХОНАСИ 
ВАЗИФАЛАРИ 
 
Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги дорихона беморларни 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиѐтда қўллашга руҳсат этилган 
дори воситалари, тиббий буюмлар, боғлов материаллари, санитария ва 


131 
гигиена ашѐлари, дезинфекция воситалари ҳамда бошқа маҳсулотлар билан 
таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Стационар 
шароитда 
шифохоналарда, 
диспансерларда, 
туғуруқхоналарда ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларида 
даволанаѐтган беморларнинг дори воситалари ва тиббий буюмлар билан 
таъминланиши турли мулк шаклидаги дорихоналар ѐки шифохоналар 
қошидаги дорихоналар (шифохона дорихонаси) орқали амалга оширилиши 
мумкин.
Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонаси фармацевтика 
фаолиятини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензиялар 
асосида олиб боради ва лицензияда кўрсатилган фаолият турларидан бошқа 
фаолият билан шуғулланишга руҳсат этилмайди.
Давлат 
тасарруфидаги 
даволаш-профилактика 
муассасасининг 
дорихонаси, бевосита шифохона бош шифокорига бўйсунади, ушбу 
муассасанинг тузилмавий таркиби ҳисобланади ва бўлимлари билан бир хил 
тенг хуқуқга эга бўлади. Дорихонанинг иш тартиби бош шифокор томонидан 
белгиланади. 
Даволаш-профилактика муассасасининг ихтисослиги, беморларга 
ажратилган ўринлар сони ва бошқа кўрсаткичларига қараб дорихонага етарли 
ишчи ўринлари ажратилади.
Дорихонада иш ўринлари сони ва ойлик маошлари Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги 
буйруқлари ҳамда меъѐрий ҳужжатлар асосида белгиланади. 
Дорихонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- даволаш-профилактика муассасаси бўлимларини ишлаб чиқариш 
корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва улгуржи савдо билан 
шуғулланувчи таъминотчилардан белгиланган тартибда, шартнома асосида 
сотиб олинган дори воситалари, боғлов материаллари, беморлар 
парваришида ишлатиладиган санитария ва гигиена ашѐлари, дезинфекция 
воситалари ҳамда тиббиѐт буюмлари ва бошқа маҳсулотлар билан 
таъминлаш;
- ҳарид қилинган дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини ўрнатилган 
тартибда дорихонага кирим қилиш ва физик-кимѐвий хоссасаларига қараб 
сақлаш; 
- Республикага четдан келтириладиган ва маҳаллий дори воситалари 
ишлаб чиқарувчи корхоналарда мавжуд бўлган дори воситалари ва тиббий 
буюмларнинг турлари ҳамда нарҳлари тўғрисида маълумотга эга бўлиш ва 
ҳарид қилиш бўйича таклифларни ўрганиш; 
- даволаш-профилактика муассасаси бўлимларидан дори воситалари ва 
бошқа тиббий буюмлар учун талабномалар қабул қилиш; 
- қабул қилинган талабномалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 
амалдаги буйруқлари асосида белгиланган тартибда дори турларини 
тайѐрлаш, уларни сифатини назорат қилиш, ѐрлиқлаш ва тегишли 
бўлимларга тарқатиш; 


132 
- шифохонанинг бўлимлари ва хоналаридаги дори воситалари, боғлов 
материаллари, беморлар парваришида ишлатиладиган санитария ва гигиена 
ашѐлари, дезинфекция воситалари ва бошқа тиббий буюмларнинг амалдаги 
меъѐрий ҳужжатлар талаблари даражасида сақланиши, ишлатилишини 
назорат қилиш ва йўл қўйилган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф 
этиш чораларини кўриш учун раҳбариятга ахборот бериш; 
- тиббиѐт ходимларига фармацевтика янгиликлари, дорихонада мавжуд 
бўлган янги дори воситалари ва уларни ишлатилиши ҳақида ахборот бириш;
- даволаш-профилактика муассасаси ва эҳтиѐжига кўра дори воситалари 
ва тиббий буюмлар заҳирасини доимий равишда тўлдириб бориш; 
- ихтисосолашган даволаш-профилактика муассаса дорихоналари учун 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқларида 
белгиланган тартибда ва етарли миқдорда зардоб дори воситалари ҳамда 
вакциналар заҳирасини ташкил этиш; 
- даволаш-профилактика муассасаси бўлимларига дори воситалари 
таъминотини сифатли ва юқори маданият билан олиб бориш; 
-дорихонада мавжуд бўлган дори воситаларини сақлашда амалдаги 
санитария қоидалари ва меъѐрларига ҳамда фармацевтик талабларга риоя 
қилиш. 
Дорихонага юридик шахслардан мувофиқлик сертификати ва керакли 
маълумотлари 
етарли 
бўлмаган 
ҳамда 
талаб 
даражасида 
расмийлаштирилмаган ҳужжатлар асосида дори воситалари ва тиббиѐт 
буюмларини қабул қилиш тақиқланади. 
Дорихона ишини бошқариш олий фармацевтика маълумотига эга 
бўлган ва мутахассислиги бўйича камида 3 йил ишлаган малакали шахсга 
руҳсат этилади. 
Дорихонага иш ҳажми, иш тартиби ва турига қараб даволаш-
профилактика муассаса раҳбари томонидан ўрнатилган тартибда иш 
ўринлари ажратилади. 
Ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш даволаш-
профилактика муассаса раҳбари томонидан дорихона мудири билан 
келишилган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Дорихона мудири даволаш-профилактика муассасаси раҳбари 
томонидан ўрнатилган тартибда ишга тайинланади ва ишдан бўшатилади, 
даволаш-профилактика муассасаси раҳбарияти ва дорихона мудири ўртасида 
моддий жавобгарлик тўгрисида шартнома тузилади.
Дорихона мудири дорихона ишини ташкил этади ва унинг фаолияти 
учун жавобгар ҳисобланади. 
Дорихонанинг иш тартиби даволаш-профилактика муассасаси раҳбари 
томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади. 
Фармацевтика соҳасида тугалланмаган олий маълумотли бўлган 
шахсларнинг бу соҳада ўрта махсус маълумотли бўлган ходимлар 
ишлайдиган лавозимларда фармацевтика фаолияти билан Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади.


133 
Дорихона ходимлари белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари 
керак.
Ишлаб чиқариш хоналарида ва иш ўринларида чекиш, овқатланиш, 
шахсий ва ишга керакли бўлмаган буюмларни сақлашга руҳсат этилмайди.
Раҳбар дорихона ходимларига қонунчилик билан кафолатланган 
меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимоя чораларини таъминлаб бериши 
керак. 
Белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмайдиган ҳамда фармацевтика 
фаолияти билан ғайри қонуний шуғулланувчи шахслар қонун олдида 
жавобгар ҳисобланади.
Даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонаси ўзаро тузилган 
шартнома 
асосида 
фармацевтика 
институтларининг 
талабалари, 
фармацевтика коллежларининг ўқувчилари, фармацевтлар малакасини 
ошириш курсларининг тингловчилари, илмий-тадқиқот ишларини олиб 
борувчилар учун ишлаб чиқариш амалиѐтини ўтказиш маркази бўлиб хизмат 
қилиши мумкин. 
Даволаш-профилактика муассасалари дорихонасининг раҳбари ва 
ходимлари белгиланган тартибда 5 йилда бир маротаба малака ошириш 
курсларида ўқишлари керак. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish