49
Томат-пастани № 14 ва 15 банкаларга иссиқлайин қуйиб ҳам консерва-
лаш мумкин. У 92-95
0
С температурада қадоқланади, банкалар беркитилади,
20-25 дақиқа
ушланади, сўнгра температураси 50-60
0
С бўлгунча сувда
совутилади [Широков Е.П. 1985].
Микроорганизмлар томат-пастада уни 10 дақиқа давомида 95
0
С-гача
иситиш орқали ўлдирилади. Уларни пуштсизлантиришга пульпа оқимини
буғлатишдан илгари юқори температурали иситиш ёрдамида ҳам эришилади.
Томат-халим солинган № 14 ва № 15 темир банкаларни совутиш
узлуксиз ишловчи аппаратларда совуқ сувга чўктириш ёки устидан душлаш
орқали амалга оширилади. Агар совутилаётган банка устида совуқ
сувнинг
юпқа плёнкаси ҳосил бўлса у банка айланиши натижасида сувнинг
буғланиши ҳисобига совуш жараёни жадаллашади.
Иссиқ маҳсулот банкага солингандан сўнг унинг таркибидаги сув
буғлари конденсатланиб вакуум ҳосил бўлади ва
атмосфера босими
таъсирида банканинг кескин деформацияланиши рўй беради. № 15 банканинг
деформацияланишини олдини олиш мақсадида у қалин деворли (0,35
мм
)
тунукадан тайёрланади. Банка корпусида беш қатор қаттиқлик қовурғалари
ясалади. Банканинг ости ва қопқоғининг рельефи банка ичидаги ва
ташқаридаги босимлар орасида фарқ ҳосил бўлганда банканинг бу қисмлари
банка ичига тортилади ва вакуум бироз камаяди [Т.А.Трисвятский,
Б.В.Лесик, В.К.Курдина, 1991].
Қадоқлаш учун банкалардан ташқари алюминийдан тайёрланган
лакланган ҳажми 175
г
-га тенг тублар ишлатилади. Тублар температураси 85-
88
0
С бўлган томат-паста билан тўлдирилади ва очиқ орқа қисми уч карра
букилиб сиқилади, шу тарзда герметикланади. Сўнгра
тублар сув души
остида совутилади, иссиқ ҳаво ёрдамида қуритилади ва яшчикларга
жойланади. Улар 0-5
0
С температурада 6 ойгача сақланади.
Томат-паста бочкаларга ҳам 10 % ош тузи консервант сифатида қўшилиб
қадоқланади. Бу миқдордаги туз микроорганизмлар ўсиши жараёнини
50
тўхтатади, аммо маҳсулот сақланишини кафолатламайди. Маҳсулот ва
таранинг яхши санитар ҳолатини
таъминлаш керак, қадоқлашдан илгари
дастлаб уни иситиш ва температураси 15
0
С-дан юқори бўлмаган омборларда
сақлаш керак.
Томат-халим ва туз мис деталлари бўлмаган ускунада аралаштирилади.
Томат-паста 100
кг
сиғимли бочкаларга қадоқланади. Уларга санитар
ишлов берилади, оғирлиги ўлчанади ва маркаланади. Қуйиш шпунт тешиги
орқали амалга оширилади. Бу тешик кейин формалинга ивитилган пергамент
қоғазга ўралган ёғоч тиқин билан беркитилади [Широков Е.П. 1985].
Томат-паста миқдори ҳисобланганда туз миқдори қуруқ
моддага
қўшилмайди.
Тузланган томат-халим олий навли бўла олмайди.
Томат-халима герметик бўлмаган тарада сақланганда консервантлардан
фойдаланилади. Сорбин кислотасининг 0,025-0,05% миқдори моғор ва
дрожжаларга бактерицид таъсир кўрсатади. Бактериялар споралари сорбин
кислотаси таъсири остида ҳалок бўлмайди. Микроорганизмлар уруғидан
тўлиқ холи этиш учун томат-халим иситилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: