Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   210
Ёмон сифатларни билиб олинг!
зиз болажонлар, қуйида санаб ўтиладиган сифатлар 
ёмонликка сабаб бўлади. Улардан узоқ юриш керак:
1. Динни, муқаддас нарсалар ва жойларни оёқ ости қилиш.
2. Нодонлик, билимсизлик, беодоблик, жаҳолат ва зулмат.
3. Ўз номини булғаш, иснодга қолиш, бадном бўлишдан 
қўрқиб ҳақиқатни бекитиш, ёлғон гапириш.
4. Ўзига бино қўйиш ва ўзини ҳаммадан юқори деб ўйлаш.
5. Динга, соғлом ақлга тўғри келмайдиган ишларни, гуноҳ 
амалларни қилиш.
6. Хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, бирон ишга муккадан кетиб, 
бошқа нарсаларни унутиб қўйиш, ҳаддидан ошиш.
7. Эътиқоди йўқ кишиларга тақлид қилиш, уларга ўхшашни 
орзу қилиш.
8. Иккиюзламачилик, риёкорлик, одамларга фақат моддий 


– 131 –
имконига қараб муомалада бўлиш, бойга мулозамат қилиб, 
камбағални камситиш.
9. Ҳаётда айшу ишратга ўчлик, лаззат ва роҳатни ўйлаб 
яшашни орзу қилиш (Зеро, ҳаёт фақат мазза қилиб яшашдан-
гина иборат эмас).
10. Очкўз ва бахил бўлиш.
11. Кибр-ҳаво, ғурур, димоғдорлик, ўзини катта тутиш.
12. Мағрурланиб кетиш, ҳатто яхши ишлари билан ҳам 
мақтаниш.
13. Ҳасад, бировларнинг ютуғини кўра олмаслик, қиз-
ғанчиқлик.
14. Ўзгаларнинг бахтсизлиги ва кулфатидан хурсанд бўлиш.
15. Лаганбардорлик, тилёғламалик қилиш, хушомад.
16. Қариндош ва яқинларидан узоқлашиб, уларга меҳрсиз 
бўлиш.
17. Қўрқоқлик қилиш, етарли даражада шижоат, ғайрат 
кўрсата олмаслик.
18. Ғазаб, ҳаддан ортиқча жаҳл, меъёридан ортиқ қат-
тиққўллик қилиш.
19. Ўз сўзи ва берган ваъдасида турмаслик, маккорлик, 
мунофиқлик, вафосизлик.
20. Сотқинлик, исёнчи ва фитначи бўлиш, сўзи бошқа, иши 
бошқа бўлиш, бировларнинг хотиржамлиги ва тинчлигини 
бузиш.
21. Одамлар ҳақида ёмон гумон қилиш, улар ҳақида нотўғри 
ўй-фикрга бориш.
22. Мол-дунёга ўчлик, бахиллик ва зиқналик.
23. Яхши ишларни ва юмушларни кечиктириш, уларни ўз 
вақтида қилмаслик.
24. Гуноҳ ишларни яхши кўриш, таъқиқланган ишларни 
қилиш, одамларга азоб бериш, уларнинг дилини оғритиш.
25. Ўжарлик ва тўғри нарсаларни кўрса ёки эшитса ҳам 
қабул қилмаслик, ҳақиқатни инкор этиш.
26. Калтафаҳмлик, яхши ва ёмоннинг орасини ажрата ол-
маслик ёки ажрата олишга ҳаракат қилмаслик.
27. Одамларни ҳақоратлаш ва уларга ёмонлик тилаш.


– 132 –
28. Одамларни лақаб билан чақириш.
29. Сабабсиз кечирим сўраш.
30. Чақимчилик қилиш, бир гапни одамлар ўртасида 
тарқатиб, турли низо-жанжалларга сабаб бўлиш.
31. Қилган хато ишларига пушаймон бўлмаслик...

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish