Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Қулининг қулидан нарса сўрамаган одам



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   210
Қулининг қулидан нарса сўрамаган одам
(Ибратли ҳикоя)
ир бой пули кўплиги учун мақтаниб, олим одамга шун-
дай дебди:
– Сизга қанча пулу олтин керак бўлса, мана мендан сўранг!
– Йўқ, – дебди олим. – Мен қулимнинг қулидан нарса 
сўрамайман!
– Ие, қанақасига сизга қул бўлай? – дарғазаб бўлибди бой. 
Олим жавоб берибди:
– Нафс менинг қулим, сен эса нафснинг қулисан!..
Фойдали насиҳатлар
1. Ўзи поку кўзи покни инсон деса бўлади.
2. Ҳалол покиза киши доим хотиржаму тинч-
ликдадир. Бировга хиёнат қиладиган киши эса 
ҳалокатга гирифтордир.
3. Ҳалоллик-поклик зеҳн ва идрокни кенг 
ва ўткир қилади. Халқ орасида эътибору 
шуҳратга сабаб бўлади.
4. Ҳаром оз бўлса ҳам зарари кўпдир.


– 49 –
КИЙИНИШ ОДОБИ 
Нима учун кийим кийилади?
олалар, нима учун кийим кийилади, биласизларми? 
Кийим кийишдан уч нарсани мақсад қилинади: 
1. Уят аъзоларни бекитиш;
2. Иссиқ ва совуқдан сақланиш;
3. Одамларга чиройли кўриниш.
Инсон ҳар куни уйқудан кўзини очиб, Яратганга шукр қилади. 
Шундан сўнг энг биринчи қиладиган иш – кийимларни кийиш. 
Уйқу вақтидаги юпқа кийим билан одамларга кўриниш одобдан 
эмас. Яна биздан соғлигимизни сақлаш ҳам талаб қилинади. 
Шунинг учун биз иссиққа ва совуққа мослаб кийинамиз.
Чиройли ва озода кийиниш ҳам мақталган сифатлардандир. 
Кийимнинг содда бўлиши ҳам яхши фазилат.
Кийим кийиш ва ечиш одоблари
1) Кийиниш пайтидаги одоблар.
1. Кийим кийишда “бисмиллоҳ”, деб айтиш;
2. Ўнг томондан бошлаб кийиш;
3. Кийимни шошилмасдан кийиш. Агар шошилсанг, ки-
йимни тескари кийишинг ёки тугмаларини узиб юборишинг, 
янги либосингни тез эскиртиб қўйишинг мумкин. Шу сабаб 
либосни авайлаб кийиш керак.
2) Кийим ечишдаги одоблар.
Кийим ечаётганда ҳам “бисмиллоҳ” дейилади ва чап томон-
дан бошлаб ечилади. Ечилган кийимлар чиройли қилиб тахлаб 
қўйилади. Кийим қўйиладиган жой одамнинг кўзи тушмай-
диган, масалан, шкаф ичида бўлгани афзал. Шунда кийимлар 


– 50 –
тоза сақланиб, уларга чанг юқмайди. Ўғил болалаларнинг баъзи 
кийимлари (кўйлак, костюм, устки кийимлар) вақтинчага кўз 
тушадиган ерда туриши мумкин. Аммо шим, шалвор ва ички 
кийимларни кўз тушмайдиган ерга қўйиш керак. Қизларнинг 
кийимлари одамларнинг кўзи тушмайдиган пана жойда тура-
ди. Ўғил болаларнинг кийимига аралашмайди. 
Одобсиз боланинг кийим ечишини кўрганмисиз? У кўчадан 
келса, кийимларини ечиб, дуч келган ерга улоқтиради. Эрта-
сига мактабга кетаётганда кийимларини топа олмайди. Чунки 
ечган жойини эсидан чиқариб қўйган бўлади. Баъзида у ич-
дан киядиган юпқа кийим билан кўчага чиқиб, ҳаммага кулги 
бўлади...

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish