Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   210
Кийимларни тоза сақлаш
Тоза кийим – покиза табиат
зиз болажонлар, сиз эгнингиздаги кийимни доим тоза 
тутишга ҳаракат қилинг. Шунда сизни кўрган одам: 
“Бу боланинг табиати покиза, хулқи яхши экан”, деб ўйлайди. 
Кийим ҳашамли бўлиши шарт эмас, аммо тоза бўлиши зарур.
Кир-чир кийимда юрган болани кўрган одам нима дейи-
ши мумкин? “Э, бу боланинг кўнгли ҳам тоза бўлмаса керак”, 
дейди. Сўнг ундан узоқ бўлишни истаб қолади. Чунки кийим-
га аҳамият бермаслик инсон табиатининг тоза эмаслигини 
кўрсатади. Ақлли бола тез-тез ювиниб, ҳар доим озода бўлиб 
юради. Унинг бадани тоза бўлгандан кейин кийимларнинг ҳам 
тозасини кияди.
Агар бадан тоза бўлса-ю кийимлар кир бўлса, нима бўлади? 
Кийимдаги кирлар баданга ўтади. Шундан кейин ювиниш-
нинг ҳам фойдаси қолмайди.


– 53 –
Кийимлар тез-тез ювилиши ва дазмолланиши керак. 
Каттароқ болалар кийимларини ўзлари ювишга ўрганадилар. 
Кичкина болалар эса кийимларини оналари ёки опаларига 
ювдириб оладилар.
Устки кийимлар
альто, куртка, чопон, костюм ёки шимга ўхшаш 
кийимлар устки кийимлардир. Уларни эҳтиёт қилиб 
кийиш лозим. Кўчада юрганда кийимни нопок нарсалар те-
гишдан сақлаш керак. Кўчадан келганда уйга киришдан аввал 
устки кийимларга бир қараб олиш керак. Агар чанг ўтирган 
бўлса, қоқиб тозаланади. Агар қиш фасли бўлса, кийимга 
ёпишиб қолган қорлар тушириб юборилади. Шундан кейин 
уйга кирилади. Уйга киргач, қалинроқ кийимларни эшик ол-
дида ечилади, сўнг ўз ўрнига қўйилади. Дуч келган томонга 
улоқтирилмайди. Шунда улар тоза сақланади. Баъзи болалар 
кўчада тоза кийим билан ифлос жойга ўтириб оладилар. Ҳеч 
иккиланмай ерга думалайдилар. Бунақада кийим кир бўлиб 
кетади ва тез йиртилади.
Кўйлак ва ички кийимлар
ўйлак уйда ҳам, кўчада ҳам кийиб юриладиган доимий 
либос. Шунинг учун у тез кир бўлади. Кўйлакнинг энг 
кўп кир бўладиган қисми ёқаси ва енги. Демак, кўйлакнинг 
ёқа ва енгини тез-тез текшириб туриш керак. Агар кирланган 
бўлса, ювдириш ва дазмоллатиш лозим.
Болалар овқат еётганда эҳтиёт бўлсинлар. Баъзи болалар 
овқатни худди биров еб қўядигандек шошиб еганларидан 
кўйлакларига тўкиб, оқизиб юборадилар. Яна баъзи болалар 
беадаблиги боис овқатни еб, қўлини кийимига артадилар. 
Бунақада кийим доғ бўлиб қолади, уни ювса ҳам кетмайди. 
Ички кийимлар. Ички кийимлар (майка, ички иштон) 
одамнинг баданига бевосита тегиб туради. Шунинг учун 
уларнинг тоза бўлиши жуда муҳим. Ички кийим бошқаларга 


– 54 –
кўринмайди. Ҳар бир бола ўзининг ички кийимларини текши-
риб туриши керак. Сал кирланган бўлса, алмаштириш лозим.
Болалар ҳожат ушатганда эҳтиёт бўлишлари зарур. Чун-
ки бу пайтда кийимга нажосат (сийдик, ахлат) тегса, албатта 
ювиш шарт. Нопок кийимда юриш киши соғлиғига зарардир. 
Агар ички кийимга эътибор берилмаса, у ҳидланиб, бирон-
бир касалликни юзага келтиради.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish