Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Овқатлангандан сўнг бажариладиган ишлар



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   210
Овқатлангандан сўнг бажариладиган ишлар
вқатланиб бўлгандан сўнг мана бу ишларни қиламиз:
1. Тарелкани (ёки косани) нон ёки бармоқ билан ялаш;
2. Дастурхонга тўкилган ушоқ ёки овқатларни териб ейиш;
3. Бармоқдаги овқат қолдиқларини ялаш;
4. Таомдан кейин айтиладиган дуони ўқиш;
5. Овқат тайёрлаганга раҳмат айтиш;
6. Дастурхонни йиғиштириш;
7. Идиш-товоқларни ювиш;
8. Қўл ва оғизларни ювиш.
Овқатланишнинг умумий одоблари
зиз болалар, қуйидагилар овқатланишнинг умумий 
одобларига киради:
1. Ейиладиган таом ҳалол йўл билан топилган, яхши ва тоза 
бўлиши керак.
2. Фақат рухсат этилган нарсаларни еб-ичиш, соғлиқ учун 
зарарли егуликлардан сақланиш.
3. Таомни етказгани учун Аллоҳга шукроналар айтиш.
4. Таом ейишдан олдин қўлларни ювиш ва оғизни чайиш.
5. Таомни ўнг қўли билан ейиш.
6. Ўртадаги идишдан овқатланаётганда ўз олдидан олиб 
ейиш, бошқалар олдидаги нарсаларга қарамаслик ва ҳожатидан 
ошиғини емаслик.
7. Дастурхон атрофида тоза ва покиза кийимда ўтириш.
8. Луқмани кичикроқ олиш, катта луқма олиш ва яхши чай-
намай ютиш ўта одобсизлик ва соғлиқ учун зарардир.


– 42 –
9. Овқат яхши ҳазм бўлиши учун уни яхшилаб чайнаш. Ҳар 
хил овозлар чиқариб, пишиллаб чайнамаслик.
10. Оғизни овқат билан тўлдириб олмаслик ва оғизда овқат 
бор пайтда гапирмаслик.
11. Бошқа бир кишининг еяётган таомига ва олган луқмасига 
қарамаслик.
12. Оғзига солинган овқатдан суяк ва бошқа нарсалар чиқса, 
оғиздан олиб дастурхонга қўймаслик. Ўзгалар эътиборини 
қаратмаслик учун шундай қилинади.
13. Ўзгалар иштаҳасини бузадиган ва дилини сиёҳ қиладиган 
ҳаракатдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш.
14. Одамлар овқат еяётганида тишни кавламаслик. Тишдан 
чиққан нарсаларни одамлар назари тушмайдиган жойга таш-
лаш.
15. Овқат ейиш вақтида иложи борича сув ичмаслик, агар 
ичмоқчи бўлинса, пиёла ёки идиш ёғ бўлмаслиги учун олдин 
қўлни яхшилаб артиш керак.
16. Нонни ерга ташламаслик, нон устига товоқ ва бошқа 
идишларни қўймаслик.
17. Бир хил овқат билан кифояланиш ва ошқозон тўлиб 
кетгунгача овқат емаслик. Агар шундай қилинса, овқат ҳазм 
бўлиши оғирлашиб, касаллик келтириб чиқариши мумкин.
18. Агар аксирмоқчи ёки оғзидан бир нарсани чиқармоқчи 
бўлса, юзни дастурхондан бошқа томонга буриш ва оғизни 
беркитиш.
19. Овқат идишини яхшилаб тозалаб қўйиш, таомни охи-
ригача еб, коса ва лагандаги ёғларни нон билан артиб олиш. 
Мана шунда барака ва файз ёғилади, исрофдан сақланилади.
20. Қўлдаги ёғни аввал ялаб, кейин сочиққа артилади. Қўл 
ёғини яламасдан ювиб ташлаш ёки артиш исрофдир.
21. Агар мактаб ошхонасида ўтирилса, тўполон қилмаслик 
ва ўз насибасидан кўпроқ овқат ейишга уринмаслик.
22. Агар ошхона хизматчисидан пиёла, қошиқ ва салфетка 
(қўл сочиқ) каби бирон нарса сўрамоқчи бўлса, мулойимлик 
билан сўраш.


– 43 –
23. Овқат еб бўлинганидан кейин қўллар ва оғизни ювиш, 
тишлар тозалигига эътибор бериш (айниқса, кечки овқат ис-
теъмолидан кейин қўл ва оғизни яхшилаб ювиб, тишларни то-
залаб кейин уйқуга ётиш керак. Қўл ва оғизда ёғ ва шира каби 
нарсалар қолдиғи қолиб кетса, соғлиққа зарар бўлади).
24. Қўлни юваётганда қўл ва тишлар орасини тозалашга 
алоҳида эътибор бериш.
25. Таомни еб бўлганидан кейин “Алҳамдулиллаҳ” (“бизни 
едириб-ичирган ва мусулмон қилиб яратган Аллоҳга шукр”), 
деб берган неъматлари учун Аллоҳга ҳамд айтиб, “раҳмат, 
овқат ширин бўлибди”, деб овқат тайёрлаганларга миннатдор-
лик билдириш.
26. Овқатдан ҳосил бўлган куч-қудратни яхши ва савобли 
ишларга сарфлаш.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish