Ҳар бир соҳада тозалик муҳимдир
ар бир соҳада тозаликка аҳамият бериш ва поклик
сари интилиш тараққиётнинг асосидир. Юқорида
инсоннинг танаси, уй-жойлари ва либослари тоза бўлиши ло-
зимлиги айтиб ўтилди. Аммо биз яна бир аъзонинг поклигига
алоҳида эътибор беришимиз лозим. Бу қалбдир. Тўғри, бола-
лар қалби туғилганида пок ва маъсум ҳолда туғилади. Бу аъзо-
ни одоб ва хуш хулқлар ҳар хил чирк ва ифлосликлардан асрай-
ди. Аммо тенгдошларингиз ичида ёмонлик қилишни қалбида
асраб юрадиган болалар ҳам учраши мумкин. Шундай экан,
ҳар қандай зарарли ишлардан сақлансак, қалбимизни ҳам тоза
сақлаган, уни турли маънавий кирлардан пок тутган бўламиз.
Зарарли одатлардан узоқ бўлинг!
урматли болажонлар, ҳаётда инсон соғлиғи ва руҳий
ҳолатига зарар келтирувчи нарсалар кўп. Масалан,
маст қилувчи ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъ-
мол қилишнинг соғлиғимиз учун зарари катта. Чунки маст
қилувчи ичимликлар инсон ақл-ҳушини кетказади, унга ҳар та-
рафлама зиён етказади. Тамаки эса саломатлигимизнинг асо-
сий кушандасидир. Ҳатто унинг ҳиди ҳам ўта зарарли. Тамаки
чеккан одам хавфли рак касаллигига чалиниши илмий томон-
дан тасдиқланган. Яна чекувчи кишиларнинг оғзи, кийимлари
ва қўлидан бадбўй ҳид келиб туради. Шундай экан, болалар,
бундай зарарли нарсалар ўрнига фойдали бўлган таомлар, ме-
ва-сабзавотларни истеъмол қилиш соғликка жуда фойдалидир.
Жанжалкаш бола
(Ибратли ҳикоя)
окир аълочи ўқувчи, аммо уни ўртоқлари унча
ёқтирмайди. Чунки у доим ким биландир жанжалла-
шиб-тортишади, муросани билмайди. Куз кунларининг бири-
да болалар кўл бўйида йиғилишди. Улар кўллар ва денгизлар
– 37 –
ҳақида гаплашиб, денгизлар кўлларга нисбатан совуқроқ ва
чуқурроқ бўлиши ҳақида тортишиб қолишди. Аммо Зокир ўз
одатига кўра болалар фикрига қарши бориб, ўзининг гапини
маъқулларди.
Аммо бу гал дўстлари одатини яхши билишгани учун
унинг фикрига қўшилишмади. Шундан кейин улар ўйнаб
майда тошчаларни кўлга ота бошлашди. Бу майда тошчалар
сув сатҳида чўкмасдан турарди. Шу куни Форуқ бошқаларга
қараганда кўпроқ хурсанд эди. Форуқ отган тошлар сув
сатҳида чўкмасдан турганини кўрган Зокир ҳасад қилиб ун-
дан сўради: “Қўлингдаги тошларни кўрсам майлими?”. Форуқ
кафтини очганда Зокир унинг кафтидаги тошларни бирма-
бир кўздан кечира бошлади. Аслида эса бу тошлар бошқа тош-
лардан фарқ қилмасди. Аммо уруш-жанжални яхши кўрувчи
Зокир унга деди: “Кўриб турибманки, сен энг кичик ва энг ен-
гил, қоғоздек юпқа тошларни йиғибсан. Бунақа тошлари бор
киши ютиб чиқиши керак”.
Форуқ феъли кенг бола эди. Шунинг учун Зокирга қараб
деди: “ Гапингга қўшиламан, кел, бўлмаса тошларимизни ал-
маштирамиз, бу тошларни сен олгин-да, қўлингдагиларни
менга бер”.
Лекин бу билан ҳеч нарса ўзгармади. Шунда автоҳалокатга
учраб, чўлоқ бўлиб қолган Ҳайдар деган бола Зокирга яқин бо-
риб, унга одоб билан деди: “Азиз дўстим, бугун ўйинда ютиб
чиқа олмаганинг учун кайфиятинг яхши эмас”.
Ютқазгани алам қилиб, Зокирнинг роса жаҳли чиқди ва
унга қараб бақирди: “Биз нима қилаётганимизни тушунмай-
сан, сен чўлоқ!” Зокирнинг Ҳайдарга айтган гапи бошқа бо-
лаларга таъсир қилиб: “Нега бундай дейсан? Унинг кўнглини
оғритдинг”, деб Зокирга танбеҳ беришди. Зокир қилган иши-
дан пушаймон бўлди...
– 38 –
Do'stlaringiz bilan baham: |