Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   210
Болалар луғати
Соғлиқ
– сиҳҳат, саломатлик, одамнинг касал 
бўлмай саломат ҳолда юриши.
Чора
– тадбир, илож, йўл (масалан, қийин вази-
ятдан чиқиш йўли чорадир).
Фойдали маслаҳатлар
1. Соғлигини ўйлаган киши ўз овқатининг 
асосий қисми сабзавотлар, мевалар ва булар-
дан ташқари шифобахш таомлардан иборат 
бўлишига эътибор қаратиши лозим.
2. Бадантарбия баданни соғлом ва кучли 
ҳамда аъзоларни мукаммал даражага етказиш-
дир. Чунки инсон ҳаракат қилишга яратилган, ҳаракатсиз 
бахт-саодатга эришиб бўлмайди.
3. Ҳар куни бадартарбия қилишга одатланган одамга дард 
яқин келмайди.
4. Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дар-
монга зарурат қолмайди. Бунинг учун маълум бир тартибга 
риоя қилиш ҳам шарт.


– 32 –
5. Бадантарбияни тарк этган киши ялқов ва дангаса бўлиб 
қолади. Зеро, ҳаракатсиз қолган аъзолар заиф ва нимжон 
бўлади.
6. Баданнинг саломат ва қувватли бўлиши инсонга энг керакли 
нарсадир. Чунки ўқиш, ўқитиш, ўрганиш ва ўргатиш учун инсон 
соғлом ва тетик бўлиши лозим.
7. Тананинг роҳати таомнинг озлигидадир. Дилнинг роҳати 
сўзнинг камлигидадир. Руҳнинг роҳати уйқунинг камлигидадир.
8. Кўп овқат ейдиганлар овқати бадҳазм бўлади. Овқати 
бадҳазм бўлган киши доим дардманд бўлади.
Озодалик соғлиқ гарови
й фарзанд, агар баданинг соғлом ва тетик бўлишини, 
ақлинг ўткир ва қалбинг хушнуд бўлишини истасанг, 
қуйидаги насиҳатларга қулоқ сол:
1. Қишда ҳар ҳафтада камида икки марта иссиқ сув билан, 
ёзда эса ҳар куни бир марта илиқ сув билан ювин.
2. Ухлашдан олдин ва уйқудан тургандан кейин юзинг, 
қўлларинг ва оёқларингни юв.
3. Одамлар олдида кўзинг, қулоғинг ёки бурнингни ўйнаб 
кавлама. Чунки бу ўша аъзоларга зарар беради ва одамларни 
сендан нафратлантиради. Агар уларни тозаламоқчи бўлсанг, 
бир чеккага ўтиб, тоза дастрўмол билан артиб тозала.
4. Одамлар олдида тишларингни кавлама ва тирноқларинг-
ни олма. Чунки бу жуда хунук одат.
5. Ухлашдан олдин ва уйқудан тургандан кейин мисвок ва 
тиш чўткалари билан тишларингни тозалаб ювгин. Чунки 
овқат қолдиқлари милк ва тишларга зарар етказиб, оғизнинг 
ҳидини бузади.
6. Юз артиладиган сочиқ, тиш чўтка, ухлайдиган кроват, 
ёстиқ, ёпинчиқ ва тароқ каби нарсалар алоҳида ўзингники 
бўлсин, уларни сендан бошқа одам ишлатмасин.
7. Сувни тоза ва соф ҳолида ич.
8. Юзинг, таоминг ёки ичадиган ичимлигингга пашша 
қўнишидан эҳтиёт бўл. Чунки у кўпинча юқумли касаллик 


– 33 –
микробларини олиб юради, ана шуларни сенга ҳам юқтириши 
мумкин.
9. Одамлар сенга ҳурмат-эътибор ва ҳавас билан қарашлари 
учун кийимларинг тозалигига ва кўринишинг чиройли 
бўлишига эътибор бер.
10. Зарарли ҳашаротлар бўлмаслиги учун яшайдиган уйинг 
тоза бўлишига ҳаракат қил.
11. Сен ухлайдиган хонанинг ҳавоси бузилмаслиги учун 
қуёш нурлари кириб турадиган тарафда бўлсин.
12. Мактаб қуроллари ва уйда ўйнайдиган ўйинчоқларинг 
тозалигига риоя қил. Шунда уларнинг кўркамлиги сақланиб, 
болалар билан ўйнаганда қўллари кир-чир бўлмайди. 
Қўлларинг ёки кийимларингни сиёҳ билан ифлослама.
13. Доимо тоза жойларда ўйна ва сайр қил.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish