45
Қорамол
касалликлари
71–
китоб
Патологоанатомик ўзгаришлари.
Агар клиник ва эпи-
зоотологик ташхис ишончли бўлса, ўлган жасад очилмайди.
Жароҳат асосан сон, бўйин, елка, кўкрак, сағринда, кам ҳол-
ларда томоқ ва диафрагма оёқчаларида, тил ва миокардда
учрайди.
Жароҳат жойида геморрагик ҳолат, қора-қизил қонга
бўкиш ва газга тўлган пуфакчалар кўзга ташланади. Кесиб
кўрилганда ғижиллаб, ҳаво пуфакчалари борлиги сезилади,
қуруқ ва ғоваксимон тузилма кўринади (27-расм)
27-расм.Ўлган ҳайвон танасидаги патологик ўзгаришлар
Ташхиси.
Касалликка ташхис клиник белгилари, эпизо-
отологик маълумотлар, патологоанатомик ўзгаришлар ва ал-
батта лаборатор текшириш натижалари асосида қўйилади.
Лабораторияга жароҳат жойидан олинган суюқлик, у ер-
дан олинган жароҳатланган мускул, жигар, талоқ бўлакчалари
ва юракдан қон ҳайвон ўлгандан 2-3 соатдан кечикмасдан йўл-
ланма хат билан бир киши орқали юборилади. Лабораторияда
бактериоскопик ва бактериологик текширишлар ўтказилади.
46
100 китоб тўплами
Дифференциал ташхиси.
Қорасонни куйдирги, хавфли
шиш ва бошқа касалликлардан фарқлаш зарур.
Даволаш.
Касаллик ўткир кечганлиги учун даволаш ҳар
доим ҳам фойда беравермайди.
Касалликнинг бошланиш
даврида гипериммунли қон зардобини қўллаш яхши натижа
беради. Мускул орасига 1 кг оғирликка 5-8 мг дан 4-5 кун мо-
байнида ҳар куни бир марта хлортетрациклин юборилади.
40% ли глицеринли эритмада пролангирланган дибиоми-
цин суспензиясини бир марта 1 кг тирик вазнга 40 минг ТБ
миқдорида юбориш яхши наф беради.
Умумий аҳвол ўзгаргунга қадар 1 кг оғирликка 5-7 минг
ТБ ампициллинни 0,5% ли новокаинда эритиб ҳар 6 соатда
мускул орасига инъекция қилиш мақсадга мувофиқ.
Бициллин-3 ни қорамолларга 15, бузоқларга 10 минг
ТБ миқдорида қўллаш тавсия этилади. Зарурат туғилса,
10-15 кундан кейин даво курси яна қайтарилади. Ғижиллаган
шишли жойига ва унинг атрофига 2% ли водород пероксид,
3-5% ли карбол кислотаси, 3-5% ли лизол ёки фенол, 0,1% ли
калий перманганат эритмалари инъекция қилинади.
Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш чоралари.
Касалликни олдини олиш учун ҳайвонларни балчиқдан сув
ичирмаслик, нам яйловда боқмаслик, тупроқли озуқа бер-
маслик, уларни механик жароҳат олишдан ҳимоя қилиш чо-
раларини кўриш лозим. Янги олинган қорамолларни 30 кун
давомида профилактик назоратда сақлаш, ферма ҳудудини
ветеринария-санитария ҳолатини талаб даражасида озода
сақлаш, гўнгларни ўз вақтида тозалаш ва биотермик усулда
зарарсизлантиришга эришиш, 3 ойликдан катта қорамол-
ларни режа асосида вакцина
билан профилактик эмлаш
лозим. Бузоқлар 2 марта 3 ва 6 ойлигида эмланади. Бунда
фаол иммунитетни шакллантириш учун қорамолларни эм-
47
Қорамол касалликлари
71–
китоб
лашга қуюқлаштирилган ГОА формолвакцина қўлланилади.
Қорамол, қўйларга 1 марта 2 мл, ёши ва семизлигидан қатъи
назар эмланади. Иммунитет 12-14 кунда пайдо бўлиб, 5-6 ой
сақланади (28-расм).
28-расм. Касалликнинг олдини олиш учун ишлатиладиган вакциналар
Хўжаликда қорамоллар орасида қорасон аниқланган
тақдирда туман (шаҳар) бош ветеринар врачи далолатно-
маси асосида ҳокимият қарори билан ушбу ҳудуд
мазкур ка-
саллик бўйича
носоғлом,
деб эълон қилинади ва унга
ка
-
рантин
ўрнатилади.
Бинолар, яйраш майдончалари тозаланади, дезинфек-
ция қилинади. Дезинфекция учун 4% формальдегид, 10% ли
ўювчи натрий, 10% ли бор хлорли йод, 5% фаол хлорли оҳак
қўлланилади.