71 Qoramol kasalliklari indd



Download 2,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/73
Sana19.03.2022
Hajmi2,98 Mb.
#501043
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
71. Қорамол касалликлари

ҚОРАСОН КАСАЛЛИГИ
Қорасон – 
Gangraena emphysematosа 
кавшовчи ҳайвон-
ларнинг (қорамол, қўй-эчки, кийик, буғу) юқумли касаллиги 
бўлиб, иситма ва мускулли жойларда ғижирлайдиган шиш 
пайдо бўлиши билан характерланади.
Касалликнинг иқтисодий зарари.
Ўз вақтида даволан-
маса, касалликка чалинган моллар ўлади. Карантин эълон 
қилиш ва даволаш учун кўп маблағ сарфланади. 3 ойликдан 
4 ёшгача бўлган қорамоллар режа асосида тўлиқ эмланади. 
Бу тадбир учун, ўз навбатида катта миқдорда вакцина сарф-
ланади. 
Касаллик қўзғатувчиси ва унинг чидамлилиги.
Cl. Chauvoei 
– қўзғатувчи қатъий анаэроб, организмда ва 
озуқа муҳитларда қўзғатувчи ўзидан 
гемолизин 
ва 
агрес
-
син 
ажратади ва ўзидан альфа, бета ва дельта токсинлар 
ажратади. Қўзғатувчининг спорали шакли физикавий ва 
кимёвий таъсирларга ўта чидамли, у тупроқда кўп йиллар 


42
100 китоб тўплами
давомида, сув тагида 10 йил, чириётган мускул, қуритилган 
гўштда ва гўнгда эса 6 ой фаол сақланади. 100-105 °С да
2-12 дақиқада ҳалок бўлади. 80 °С да эса 2 соатгача яшай 
олади. Тик тушган қуёш нури 24 соат, қайнатилганда 2 соат, 
автоклавда 30-40 дақиқада фаолсизланади (23-расм).
23-расм. Касаллик қўзғатувчисининг микроскопик кўриниши
Эпизоотологик маълумотлари.
Касалликка 3 ойликдан
4 ёшгача бўлган қорамоллар ўта мойил. Катта ёшдаги мол-
лар ўз ҳаёти давомида оз-оз миқдордаги қўзғатувчи билан 
зарарланиб тургани сабабли, уларда иммунитет шакллана-
ди, лекин бу мутлоқ эмас. 
Касаллик кўпроқ қорамолларда, камроқ қўй-эчки, кийик 
ва буғуларда учрайди. Буйволлар 1-2 ёшда касалланади.
Касаллик қўзғатувчи манба бўлиб касал ҳайвон, уни 
бошқа ҳайвонга ўтказувчи омил – спора билан ифлослан-
ган тупроқ, озуқа, яйлов, сув, балчиқ хизмат қилади. Ка-
саллик асосан спорадик учрайди. Ўлим 80% гача. Қорасон 
барча фаслларда қайд қилинади, аммо кузда кўпроқ уч-
райди (24-расм).


43
Қорамол касалликлари
71–
китоб
24-расм. Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар
Касалликнинг кечиши.
Табиий шароитда, қўзғатувчи 
спораси асосан озуқа ва сув билан ҳайвон организмига 
тушади. Спора алиментар йўл билан организмга киргач, 
қонга ўтиб, у орқали мускулли жойга, айниқса лат еган 
жойга жойлашади. Гликогенга бой мускулларда спора 
ҳосил бўлиши тезлашади. Жароҳатланган тўқима қонга 
тўлиб, уларнинг кўпайиши натижасида газ пуфакчалари 
пайдо бўлади. Натижада тезда жароҳат каттаради ва ўлган 
тўқималар токсини қонга сўрилиб организмни заҳарла-
нишга олиб келади. Иситма ошади, юрак фаолияти сусая-
ди ва жигар фаолияти бузилади ва бу ҳайвоннинг ўлими-
га сабаб бўлади (25-расм).


44
100 китоб тўплами
25-расм. Қорамоллар жигари ва юрагидаги патологик ўзгаришлари
Касалликнинг ёш ҳайвонларда ривожланиши тишлар 
чиқиши ва алмашиниши жараёнида содир бўлади.

Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish