Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Сергап беморлар
. Сергап беморлар ҳам қийинчилиқлар туғдиради. 
Вақтнинг тиғизлиги ва беморнинг ҳамма гапини тўлиқ эшитиш керак, деган 
тушунча ҳамширани бетоқатликка, ҳатто жаҳлини чиқаришгача олиб келиши 
мумкин. Бундай вазиятдан чиқишнинг аниқ йўли бўлмасада, баъзи усуллар 
фойда бериши мумкин. 
Биринчидан
, мўлжалланган савол-жавоб режасини 
ўзгартириш ва тўлиқ бўлмаган анамнез тўплаш. 
Иккинчидан,
беморга 5-10 
дақиқа давомида гапиришига тўла эркинлик беринг. Бу сизга беморнинг 
нутқини ўрганиб чиқишингизга имкон беради. Унда асосланмаган қўрқув 
ёки майда-чуйда тавсилотларга берилиш мойиллиги бормикан? Унда психоз 
борлиги ҳақида далолат берувчи ўзаро боғланмаган жумлалар ёки фикр 
юритишнинг бузилиши бормикан? Балки, бемор уни безовта қилаётган 
фикрларни баён қилишга эҳтиёж сезаётгандир. Учинчидан, сизга муҳимроқ 
туйилган бемор фикрини бир жойга тўплашга ҳаракат қилинг. Бунга 


412 
қизиқаётганингизни кўрсатинг ва тегишли саволлар беринг. Агар керак 
бўлса, илтифот билан уни тўхтатинг. Қисқача хулоса сизга суҳбат мавзусини 
ўзгартиришга, сиз уни эшитганингиз ва тушунганингиз ҳақида беморни 
ишонтира олишингизга ёрдам бериши мумкин. “Менинг тушунишимча, 
сизда кўкрак соҳасидаги оғриқ тез-тез бўлиб, узоқ давом этар экан ва ҳар 
доим ҳам бир жойда бўлмас экан. Энди нафас олишингиз ҳақида гапириб 
беринг”. Ҳеч қачон бетоқат бўлаётганингизни кўрсатманг. Агар 
режалаштирган вақтингиз тугаган бўлса, беморга буни тушунтиринг ва 
кейинги учрашувни тайинланг. Бунда ўз ихтиёрингизда бор вақтни 
тайинлашингиз мумкин: “Биламан, ҳали кўп нарсалар ҳақида гаплашамиз. 
Суҳбатимизни эртага давом эттиришимиз мумкин. Ихтиёримизда ярим соат 
бўлади”.
Симптомлари кўп беморлар.
Баъзи ҳолларда бемор сиз айтган барча 
симтомларни ўзида тасдиқлаши мумкин. Чиндан ҳам кўп органларида
ҳасталиклар бор бўлса ҳам, руҳиятидаги жиддий ўзгаришлар эҳтимоли
кўпроқдир. Бу ҳолда ҳар бир симптомни батафсил текшириш ўзини 
оқламаслиги мумкин. Ижтимоий-руҳий статусини ўрганиш керак бўлади. 
Патологик қўрқув.
Қўрқув касалликка, даволашга ва даволаш 
муассасига нисбатан кўп учрайдиган ва табиий таъсирланиш. Баъзи 
беморларда қаттиқ ҳаяжонли вазиятга нисбатан жавоб реакцияси қўрқув 
билан ўралган бўлади. Қўрқув касалликни оғирлаштириши мумкин. Мисол 
учун, бундай беморлар зўриққан ҳолатда ўтиради, бармоқларини навбатма-
навбат ҳаракатлантиради ёки асабийлашиб кийимларини тортқилайди. Улар 
тез-тез хўрсиниб қўйиши, қуруқ лабларини ялаши, одатдагидан кўпроқ 
терлаши ёки қалтираши ҳам мумкин. Уйқу артерияси пульсациясининг кўзга
ташланиши юрак уриши тезлашганини кўрсатади. Баъзи беморларнинг 
гаплашишга ҳоли бўлмайди. Баъзилари ўзининг безовталаниш сабаблари 
ҳақида гапирмасликдан қочиб, ўз ҳиссиётларини гап билан беркитмоқчи 
бўлишади. Агар сиз беморда қўрқув борлигини сезиб қолсангиз, уни ўз 
ҳиссиётларини гапириб беришга унданг.


413 
Тинчлантириш.
Қўрқув сезаётган бемор билан суҳбатлашаётганда 
қуйидагини айтиб, тинчлантириш истаги пайдо бўлади “Қўрқманг, ҳаммаси 
яхши бўлади”. Бироқ, бундай ёндошиш тескари таъсир кўрсатиши ҳам 
мумкин. Сизнинг тинчлантиришларингиз қўрқув сабабини аниқлама- 
гунингизгача ноўрин бўлади. Ундан ташқари, вақтдан олдин тинчлантириш 
суҳбатни давом эттиришга ҳалақит бериши мумкин, чунки кўпчилиқ 
кишилар қўрқувни тан олишни заифлик белгиси деб тушунишади. Аввалига 
беморнинг кечинмаларини тушуниб олиш зарур. Бу беморда ишонч ҳисси 
пайдо бўлишига ёрдам беради. Қўрқув, сиз сўроқ жавобни, текширишни 
тугатиб бўланингиздан кейин, ҳаттоки баъзи лаборатар текширишлар 
тугагандан кейин, батамом йўқолиши мумкин. Шунда сиз беморга унга нима 
қилганини тушунтиришингиз, ва уни безовта қилаётган саволларни очиқ 
муҳокама қилишингиз мумкин. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish